Гидравлик тизимларда қўлланиладиган ишчи суюқликлар
Гидроюритмада ишчи суюқлик энергия ташувчи ҳисобланиб, у туфайли насос ва гидродвигател орасида боғланиш ўрнатилади. Бундан ташқари, ишчи суюқлик гидроюритма элементларининг қўзғалувчи қисмларини мойлашни таъминлайди. Машиналарнинг гидравлик тизимларида қўлланиладиган суюқликлар физик ва эксплуатацион хоссалари бўйича тавсифланади. Физик хусусиятларга зичлик, сиқилувчанлик, ҳарорат кенгайиши, чўзилишга қаршилик, сирт таранглик, қовушқоқлик, буғланувчанлик ва газларни эритувчанлиги киради. Эксплуатацион хоссалар стабиллик, қариш, иссиқликка бардошлилик, кўпиришга мойиллик ва бошқалар.
Суюқлик зичлиги - ρ физик катталик бўлиб, бир жинсли суюқликнинг V ҳажм бирлигидаги эгаллаган массаси m билан тавсифланади:
(1.1)
Ишчи суюқликларнинг зичлиги ҳарорат ва босимга боғлиқ бўлиб (босим ортганда ортади, ҳарорат кўтарилганда камаяди), махаллий қаршиликлар орқали ўтувчи оқимнинг босими йўқотилишига сезиларли таъсир кўрсатади.
Гидравлик ҳисобларда зичлик ρ билан бирга солиштирма вазн γ ҳам ишлатилади:
Сиқилувчанлик (бикрлик) – босим таъсирида суюқликнинг ўз ҳажмини ўзгартириш хоссасидир. Сиқилувчанлик ҳажмий сиқилиш коэффициенти βсж, м2/Н билан тавсифланади, у ҳажмни нисбий ўзгаришини босим ўзгариши Δр бирлигига тўғри келувчи ўзгаришни кўрсатади:
(1.2)
Бу ерда “манфий” ишораси, босим мусбат ўсганда ҳажм ўсиши манфий бўлишини кўрсатади; Δр = р2–р1 – суюқликка таъсир этаётган босимнинг ўзгариши; ΔV = V1 –V2 – босим Δр га ўзгаргандаги суюқлик ҳажмининг ўзгариши; V1 ва V2 – мос равишда атмосфера босимидаги суюқликнинг бошланғич ҳажми ва босим Δр га ўзгаргандаги ҳажм.
Е катталиги, ҳажмий сиқилиш коэффициенти βсж га тескари бўлган миқдор бўлиб, ҳажмий эластиклик модули деб номланади:
(1.3)
Ҳажмий эластиклик модули суюқликда товушнинг тарқалиш тезлиги а ва суюқлик зичлиги ρ орқали аниқланади:
(1.4)
Ҳарорат кенгайиши ҳажмий кенгайиш коэффициенти βt билан тавсифланиб, ҳарорат 1 °С га ўзгаргандаги ҳажмнинг нисбий ўзгаришини кўрсатади:
(1.5)
бу ерда, V0 - Т0 бошланғич ҳароратдаги суюқлик эгаллаган ҳажми; ΔV – ҳажмнинг ўзгариши, (V-V0) га тенг; ΔТ-ҳароратлар фарқи;
(1.6)
Зичлик тенгламасини ҳисобга олган ҳолда
(1.7)
Бунда р ва р0 - Т ва Т0 ҳароратларга мос зичлик.
Қовушқоқлик – суюқлик қатламларининг силжишга (ёки думалашга) қаршилиги хусусиятидир. Бу хосса оқишнинг қарама-қаршиси бўлиб, қовушқоқлиги юқори суюқликлар кам оқувчан ва аксинча.
Суюқликдаги уринма кучланишлар унинг оқими тури ва характерига боғлиқ; қатламли оқишда уринма кучланиш тезликнинг кўндаланг градиентига тўғри пропорционал ўзгаради:
(1.9)
бу ерда μ – пропорционаллик коэффициенти (суюқликнинг динамик қовушқоқлик коэффициенти), Па·с; dυ - dy координата ўсишига мос келувчи тезликнинг ортиши. Тезликнинг кўндаланг градиенти
тезликка перпендикуляр йўналишда ҳисобланувчи, узунлик бирлигига тўғри келувчи тезлик ўзгаришини кўрсатади.
Уринма кучланиш доимий бўлган вазиятда S сирт бўйлаб иккита сирпанаётган суюқлик қатлами орасидаги ишқаланиш
(1.10)
Динамик қовушқоқлик билан биргаликда кинематик қовушқоқлик коэффициенти ҳам қўлланилади, м2/с:
(1.11)
Томчили суюқликларнинг қовушқоқлиги ҳарорат ортиши билан камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |