Маъруза. Кириш. Гидравлик механизмлар тўғрисида асосий маълумотлар. Машинасозлик соҳасида гидроюритмаларнинг ривожланиши ва роли


Суюқликларнинг эксплуатацион хоссалари



Download 85,79 Kb.
bet4/4
Sana01.07.2022
Hajmi85,79 Kb.
#724227
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза дарси Г.

Суюқликларнинг эксплуатацион хоссалари. Минерал мойларнинг хоссалари юқори ҳароратлар, босим, электр майдони, нур, металлар таъсири ва бошқа омиллар таъсирида ўзгаради. Ўзгариш даражаси ва характери мойларни қўллаш шароитига боғлиқ, яъни: механик қўшимчалар билан ифлосланиш, оксидланиш, чўкинди, полимеризация маҳсулотларининг тўпланиши ва ёнилғининг қўшилиши ва бошқа ҳолатлар. Бу жараёнларнинг мажмуаси мойнинг қариши дейилади. Суюқликларнинг эксплуатацион хоссаларига физик ва кимёвий стабиллик, ҳамда иссиқбордошлилик киради.
Мойларнинг ҳизмат муддати 6 ойдан (присадкасиз, паст даражада тозаланишга эга индустриал мойлар) 2-3 йилгача (АМГ-10, МВП мойлари) муддатни ташкил этади.
Машиналарнинг гидравлик тизимларида келиб чиқиши минерал бўлган присадкали мойлар қўлланилади. Яқин вақтларгача умумий ишларга мўлжалланган индустриал мойлар қўлланилган.
Индустриал мойлар енгил [қовушқоқлик 50 °С да (4...8,5)·10-6 м2/с], ўрта [қовушқоқлик 50 °С да (12...50)·10-6 м2/с] ва оғир [қовушқоқлик 100 °С да (9...36)·10-6 м2/с] мойларга бўлинади. Енгил индустриал мойлар гуруҳига И-5А (қовушқоқлик 50 °С да (4...5)·10-6 м2/с), И-8А (қовушқоқлик 50 °С да (5...8,5)·10-6 м2/с), велосит ва вазелин мойлари киради. Бу мойларни барчасини кам парафинли мойлардан сулфат кислота билан тозалаб олинади.
Ўрта индустриал мойлар гуруҳига кенг оралиқдаги қовушқоқликка эга мойлар киради (50 °С да (12...50)·10-6 м2/с). Бу мойларни сулфат кислотали ёки мос дистиллятларни танланган эриткичлар билан тозалаш орқали олинади. Дистиллятларни парафинли нефтлардан олишда улар депарафинланади. Мойларга уларнинг эксплуатацион хоссаларини яхшилаш учун присадкалар қўшилади.
Оғир индустриал мойлар асосан саноат жихозларини мойлаш учун мўлжалланган. Улар 11 ва 24 цилиндр мойлари. Бу турдаги присадкали мойлар юқори ҳароратларда ишловчи механизмларда қўлланилади.
Турбина мойлари асосан буғ ва сув турбиналарининг подшипникларини мойлаш учун мўлжалланган. Қўлланиладиган мойларни 50 °С даги қовушқоқлиги бўйича учта навга ажратилади (20...23, 28...32, 44...48)·10-6 м2/с. Бундан ташқари, редукторга эга бўлган кема турбиналарини мойлаш учун қовушқоқлиги (55... 59)·10-6 м2/с турборедуктор мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Бу мойларни юқори сифатли мойли нефтлардан дистиллятларни тозалаш усули билан олинади. Турбина мойи 22 ни стабиллигини ошириш учун 0,009-0,015% ВТИ-1 (параоксидифениламин) оксидланишга қарши присадкаси қўшилади, натижада мойнинг ҳизмат муддати 2-3 марта ортади ва машинанинг эксплуатацияси ишончлилиги юқори бўлади.
Трансформатор мойлари трансформаторларнинг изоляцияси, ғалтаклари ва магнитли симларни совитиш ва элактрик мойли узгичларни мойлаш учун қўлланилади. Бу жуда юқори даражада тозаланган дистиллят мойлари ҳисобланади. Унинг қовушқоқлиги 50 °С да 9,6·10-6 м2/с, қотиш ҳарорати -45 °С.
Авиация мойларини нефтнинг сара фракцияларидан, танланган эриткичлар ёки сулфат кислота ёрдамида тозалаш, кейинчалик депарафинлаш ва оқартирувчи тупроқдан тозалаш орқали олинади. Авиация мойлари қишки (МС-14 100 °С даги қовушқоқлиги 14·10-6 м2/с) ва ёзги (МК-22, МС-24 100 °С даги қовушқоқлиги (22...24)·10-6 м2/с) турларга бўлинади.
Нисбатан совуққа чидамли мой МВП прибор мой ҳисобладади. Бу мой нефтнинг сара паст ҳароратда қотувчи аралашмалардан олинган соляр фракцияларни яхшилаб тозалаш орқали олинади. Бу мойлар яхши мойлаш хоссаларига эга ва гидроагрегат деталлари металлига деярли коррозион таъсир этмайди.
Совуққа чидамли мой АМГ, шунингдек ЦИАТИМ-1М мойлари ҳисобланади, улар паст ҳароратда қотувчи 320...340°С ҳароратларда қайнаб чиқувчи тор дистиллятли фракцияларини тозалаш орқали олиниб, присадкалар қўшилади.
-60...+ 100°С ҳароратларда ишловчи гидравлик тизимларда, нефт асосли АМГ-10 аралашмаси қўлланилади, у юқори даражадаги тозаланган иккита нефт фракцияларидан ташкил топган, уларнинг бири қайнаш ҳарорати 200 °С дан паст бўлмаган тор (керосин) фракцияси ҳисобланади.
Бу фракция тозалангандан сўнг винипол ВБ-2 билан керакли қовушқоқликгача қуюқлаштирилади ва қизил рангга бўялади.
Гидравлик тизимларда алангаланмайдиган суюқликлар кенг қўлланилади: сув-мойли эмулсиялар (40% сув) ва сув-гликолли суюқликлар (35%). Уларнинг алангаланмаслигига сабаб, аланган манбаси билан контактда бўлганда буғланаётган сувнинг ўчирувчи ва совитувчи таъсиридир. Минерал мойларга нисбатан сув-гликолли суюқликлар резинали зичловчи ҳалқаларнинг ҳизмат муддатини оширади. Бироқ сирпаниш подшипникларига эга бўлган насослар ва гидромоторлар мавжуд гидравлик тизимларда уларни қўллаш тавсия этилмайди.
Кўпгина машина ва қурилмалар 300 °С ва ундан юқори ҳароратларда ишлайди. Бундай ҳароратларда минерал суюқликлар кислород билан реакцияга киришиб қаттиқ пленкалар ва смолали чўкиндилар ҳосил қилади. Бундан ташқари, юқори ҳароратларда минерал мойларни ишлатиш ёнғин хавфи нуқтаи назаридан чекланган, шунинг учун бундай ҳароратларда ишловчи гидравлик тизимларда юқори ҳароратли суюқликлар қўлланилади. Уларга синтетик суюқликлар, хусусан полисилоксанли (силиконли) мойлар киради. Уларни мономерларни полимеризация қилиш орқали олинади. Полимеризация даражасига қараб ихтиёрий қовушқоқликка эга бўлган силиконлар олинади (20 °С да (1... 10000)·10-6 м2/с).
Минерал ва синтетик суюқликларнинг қўлланилиши иложсиз бўлган ҳолларда суюқ металлар ишлатилади. Бу 77% Na ва 23% К дан иборат бўлган эвтектик қотишма бўлиб, кумушранг металлдир (ташқи кўриниши бўйича симобга ўхшаш).
Яқин вақтларгача ўзиюрар машиналарнинг ҳажмий гидравлик юритмалари техник хужжатларида кўп турдаги маркали ишчи суюқликларни қўллашга руҳсат берилади, бунда гидроагрегатларнинг конструктив ўзига хослиги ва машиналарнинг эксплуатацион шароитлари ҳар доим ҳам ҳисобга олинмас эди. Ҳозирда бу рўйхат кескин қисқарган. Асосийлари сифатида ВМГ-3 ва МГ-30 тавсия этилади. Улар дала шароитида ишловчи ўзиюрар машиналар учун махсус ишлаб чиқилган. Бу мойларнинг ўрнини босувчи мойлар сифатида АУ ва И-30А мойлари ҳисобланади.
ВМГ-3 мойи олтингугуртли нефтларнинг паст ҳароратда қотувчи фракцияларидан тайёрланиб, оксидланишга қарши, коррозияга қарши, ейилишга қарши ва кўпиришга қарши присадкалар қўшилади. Уни Шимолий ва Шарқий минтақаларда ҳаммамавсумбоп, ҳамда мўътадил минтақаларда қишки мой сифатида ҳаво ҳарорати -55...+70 °С оралиқда қўллаш тавсия этилади. Мойнинг ишчи ҳарорати – 90 °С, қисқа муддатли 110 °С гача руҳсат этилади.
МГ-30 мойи ИС-30 индустриал мойи асосида ишлаб чиқарилади, унга оксидланишга қарши, депрессорлик ва кўпиришга қарши присадкалар қўшилади ва мўътадил иқлим минтақаларида ёзги, жанубий минтақаларда эса ҳаммамавсумбоп ишчи суюқлик сифатида ишлатилади.
Ҳар иккала мойнинг ҳизмат муддати алмаштиришсиз 3500...4000 соатни ташкил қилади.
Бундан ташқари, ўзиюрар машиналарнинг шестерняли насосли гидравлик юритмаларида баъзи тайёрлов-заводлар 50 °С даги кинематик қовушқоқлиги ёзда (60...70)·10-6 м2/с ва қишда (40...50)·10-6 м2/с бўлган дизел мотор мойларини ишлатишни тавсия қилмоқдалар.
Download 85,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish