Маъруза. Бууслуббутунлай «сўзлаш» орқалиамалагаошириладиганўқитишнингэнграсмийуслубиҳисобланади. У 40дақиқаёкиунданузоқроқдавомэтадиваодатдаўқувчинингиштирокиучунҳечқандайимкониятқолдирмайди. Маърузаметодинингқулайликлари



Download 351,87 Kb.
bet6/31
Sana23.02.2022
Hajmi351,87 Kb.
#156081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
41 interfaol metodlar

Технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талаба(ёки ўқувчи)ларни ўтилган мавзуларни ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини баҳолашга ўргатишга ҳамда қисқа вақт ичида ўқитувчи томонидан барча талаба(ёки ўқувчи)ларнинг эгаллаган билимларини баҳолашга қаратилган.
Технологиянинг мақсади: талаба(ёки ўқувчи) ларни дарс жараёнида мантиқий фикрлаш, ўз фикрларини мустақил равишда эркин баён эта олиш, ўзларини баҳолаш, якка ва гуруҳларда ишлашга, бошқалар фикрига ҳурмат билан қарашга, кўп фикрлардан кераклисини танлаб олишга ўргатиш.
Технологиянинг қўлланилиши: технология ўқув машғулотларининг барча турларида дарс бошланиши ёки дарс охирида ёки ўқув предметининг бирон бир бўлими тугалланганда, ўтилган мавзуларни талаб(ёки ўқувчи) лар томонидан ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун мўлжалланган.Ушбу технологияни машғулотжараёнида ёки унинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида ташкил этиш мумкин.
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар: тарқатма материаллар, рангли қалам(ёки фломастер) лар.
Изоҳ: режа бўйича белгиланган мавзу асосида ҳамда ўқитувчининг қўйган мақсади (текшириш, мустаҳкамлаш, баҳолаш) га мос тайёрланган тарқатма материаллар (агар якка тартибда ўтказиш мўлжалланган бўлса, у ҳолда гуруҳлар сонига қараб тарқатма материаллар тайёрланади).
Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • талаба(ёки ўқувчи) ларни (шароитга қараб) гуруҳларга ажратиш;

  • талаба (ёки ўқувчи) машғулотни ўтказишга қўйилган талаблар ва қоидалар билан таништириш;

  • тарқатма материалларни гуруҳ аъзоларига тарқатиш;

  • гуруҳ аъзолари томонидан якка ҳолда мустақил равишда тарқатма материаллардаги вазифалар бажарилади;

  • ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзи ишлаган тарқатма материалининг ўнг бурчагига гуруҳ рақамини ёзади, чап бурчагига эса ўзининг бирон-бир белгисини чизиб қўяди;

  • вазифа бажарилган тарқатма материаллар бошқа гуруҳларга “чархпалак айланмаси” йўналишида алмаштирилади;

  • янги гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилган ва ўзгартиришлар киритилган материаллар яна юқорида эслатилган йўналиш бўйича гуруҳлараро алмаштирилади(ушбу жараён гуруҳлар сонига қараб давом эттирилади);

  • материалларни охирги алмашишдан сўнг ҳар бир гуруҳ ва ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзлари илк бор тўлдирилган материалларни (гуруҳ рақами ва ўзлари қўйган белгилари асосида)танлаб оладилар;

  • ҳар бир гуруҳ аъзосининг ўзлари белгилаган жавобларига бошқа гуруҳ аъзоларининг тузатишларини таққослайдилар ва таҳлил қиладилар;

  • ўқитувчининг тарқатма материалда берилган вазифаларини ўқийди ва жамоа билан биргаликда тўғри жавобларнибелгилайди;

  • ҳар бир талаба(ёки ўқувчи) тўғри жавоб билан белгиланган жавоблар фарқларини аниқлайдилар, керакли баллни тўплайдилар ва ўз-ўзини баҳолайдилар.



  1. Учта тўғри ва битта нотўғри


Таърифи
Ҳар бир иштирокчи бир варақ қоғозда ўрганилаётган ёки ўрганилган мавзу бўйича учта тўғри фикр ва битта нотўғри фикрни ёзади. Иштирокчилар жуфтликларга тўпланадилар, варақлар билан алмашадилар ва қайси фикр нотўғри бўлган эканлигини аниқлайдилар.

Фойдаланиш доиралари
Уй ишини текшириш вақтида, табиий ва аниқ фанларда мавзуни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин.

Афзалликлари
Кузатувчанликни ривожлантиради, ахборотни танлаб олиш кўникмасини ишлаб чиқади, болаларни хато топиш ва фикрларни ифодалашга ўргатади, ўқитувчига ўқувчиларнинг билимларини текширишга имкон беради.

Қийинчиликлари
Материални ўзлаштириб ололмаган болалар топшириқни уддалай олмасликлари хавфи бор. Ўқитувчига фикрлар аниқлиги ва тўғрилигини кузатиш, машқни ўтказиш учун вақтни мўлжаллаб олиш қийин, чунки ўқувчиларда кўпинча фикрларни аниқ ифодалаш кўникмаси мавжуд бўлмайди.



  1. Сўзли тасаввурлар


Таърифи

  • Ўрганилаётган масала билан боғлиқ бўлган энг асосий сўзни олинг.

  • Ўқувчилардан улар бу сўзни эшитганларида хаёлларига келадиган бошқа сўзларни тез ёзишини илтимос қилинг. Бу атиги 2-3 дақиқа сарфланадиган жуда қисқа машқ.

  • Биронта сўзни ҳам ёзмаслик мумкинлиги юзасидан изоҳ беринг. Натижада ўқувчилар дастлабки сўз билан тасаввур қиладиган турли сўзлардан иборат “бир лаҳзалик сурат” ҳосил бўлади.

  • Мавзу ўрганиб бўлингандан сўнг ҳар бир ўқувчидан улар ушбу мавзу бўйича нима деб ўйлаши ёки ҳис қилишини бир сўз билан ифодалашни илтимос қилинг. Ушбу мавзуга тегишли бўлган сўзни мисол келтиришни сўранг. Синф айланиб, бундай сўзларни йиғиб чиқинг. Бир ёки икки нафар ўқувчилардан ушбу сўзларнинг рўйхатини тузишни илтимос қилинг.


Фойдаланиш доиралари
Ушбу усул мавзуни ўрганиш жараёнининг бошида ўқувчилар мавзу бўйича нималарни билишларини, ҳамда бу жараён охирида – ўқувчилар қандай янгиликларни билиб олганларини аниқлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.
Афзалликлари
Бундай усул ўқувчиларга ўзларининг шахсий ривожини кўришга, сизга эса – сиз бераётган таълим сифатини баҳолашга ёрдам беради.
Қийинчиликлари
Машқ учун ажратилган вақтга қатъиян амал қилиш лозим. Жараённинг чўзилиши машқ моҳиятини ўзгартириши мумкин.


  1. Светофор


Таърифи
Маълум мавзуни ўрганиш вақтида ўқитувчи у бўйича тезисларни тайёрлайди (5-7та, мавзунинг мураккаблигига қараб). Тезислар навбатма-навбат доскага ёзилади (тасвири туширилади ёки олдиндан тайёрланган плакатлар шаклида илиб қўйилади). Ўқувчиларга ўйлаб чиқиш учун 1 дақиқа вақт берилади. Сўнг тезис билан рози бўлган ҳар бир ўқувчи яшил карточкани кўтаради; рози бўлмаган – қизил карточкани; иккиланаётган ёки қарор қабул қилишда бетараф бўлишни хоҳлаётган – сариқ карточкани юқорига кўтаради. Агар иштирокчилар фикри асосан бир-бирига мос келадиган бўлса, ўқитувчи навбатдаги тезисга ўтади. Агар тезис муҳокама қилинишни талаб қилса, иштирокчилардан ўз қарорларини асослаб бериш илтимос қилинади.

Фойдаланиш доиралари
Табиий ва аниқ фанларни ўқитишда, топшириқлар маълум ўқув мавзусига ва маълум ёшдаги ўқувчилар гуруҳига мослаштирилгандан кейин.

Афзалликлари
Ушбу машқ барча ўқувчиларнинг фикрини билиб олишга имкон беради: ҳеч ким оддийгина томошабин бўлиб қолмайди. Иштирокчиларнинг кўпчилигида машқ бошланганидан кейин бироздан сўнг нуқтаи назардаги тафовутлар сабабларини билиш ва ўз фикрини асослаш бўйича кучли қизиқиш пайдо бўлади. Ўқувчиларнинг нутқини, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, асослаш қобилиятини ривожлантиради.

Қийинчиликлари
Агар вақт чекловлари сабабли мунозара ўтказишга имкон бўлмаса, ушбу услубдан фойдаланиш керак эмас. Агар тезисларнинг кўпчилиги бўйича иштирокчилар фикри бир-бирига мос келса, машққа бўлган қизиқиш тезда йўқолади. Машқ ўтказиш учун ресурсларни пухталик билан тайёрлашни талаб қилади.




  1. Download 351,87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish