Жаҳон олтин бозори. Жаҳон метал бозорида, хусусан жаҳон олтин бозорида олтин хом ашёси ноёб ва қиммат метал тури бўлса-да, унинг кенг кўламда амалий фойдаси молия ва сармоя соҳасида муҳим аҳамият касб этади.
Статистик маълумотларга кўра, олтиннинг 80 фоизи охир-оқибат заргарлик буюмига айланиши билан тугайди. Бироқ инсоният янгича тараққиёт йўли – орқага қайтиш йўли бўлмаган юқори технологиялар даврига ўтиш арафасида. Ва, табиийки, инсонни метал заргарлик буюми сифати бўлишидан кўпроқ саноатда келтирадиган устунлик томонлари қизиқтиради.
Металларни ишлаб чиқариш бўйича мамлакатлар кесимида тахлил қилиш мақсадга мувофиқдир. “World Gold Council, 2020” маълумотига кўра, олтин ишлаб чиқаришда юқори ўринни Хитой эагаллаб турибди. Унинг йиллик ишлаб чиқариши хажми қарийб 383 тоннани ташкил этган ҳолда жаҳон хўжалигида 1-ўринда туради ва кейинг ўринларни Россия, Австралия ва АҚШ каби мамлакатлар эгаллаб турибди.
Жаҳондаги энг етакчи “Топ 10”ликни Канада, Перу, Гана, Жанубий Африка ва Мексика ташкил этган холда, уни Бразилия йиллик 110 тонна ишлаб чиқариш билан 10-ўринни эгаллаган. Ушбу рўйхатда кўриб турганимиздек, Ўзбекистон ўрин олмаган. Чунки, олтинни кондан қазиб чиқариш билан уни маҳсулотга айлантириб жаҳон бозорига тақдим қилиш, олтин валюта резервларига эгалик қилиш каби турли хил статистик маълумотлар келтирилади ва уларни алоҳида ўрганиш лозим.
Масалан, 2020 йилда дунёдаги олтин конларнинг ишлаб чиқариш қувватига кўра, Ўзбекистондаги Мурунтау олтин кони, АҚШнинг Невада олтин конидан сўнг 2-ўринни (йиллик 66 тонна қазиб чиқариши билан) эгаллаган6. Халқаро “KITCO” рейтингига кўра, Мурунтау 2020 йилда энг йирик кон деб тан олинди. Лекин, олтинни махсулот сифатида ишлаб чиқариш бўйича етакчилар сафига кирмаймиз. Юқоридаги жадвалдан маълумки, йирик конлари мавжуд бўлмаса-да, ишлаб чиқаришда Хитой етакчи ўринни эгаллаган.
Олтин хом ашёсини қазиб чиқаришда эса жаҳонда Хитой, Австралия ва Россия мамлакатлари етакчилик қилишади. Жаҳондаги йирик олтин қазиб чиқарувчи мамлакатлар рейтингини 8.3-жадвал орқали кўришимиз мумкин.
Жаҳон бўйлаб олтин-валюта захиралари маълумотларини олтинни ишлаб чиқариш салоҳиятига доир маълумотлар билан кескин фарқ қилади. Табиийки, олтин захиралар банкларда валютанинг мустаҳкамлиги қувватлаб турувчи воситадир. Халқаро битимларда пул ўрнига муомалада юритилиши хам кузатилган.
Демак, юқоридаги жаҳон олтин бозори таҳлилидан кўриниб турибдики, 2020 йилги “пандемия даври” жаҳон олтин бозорида нархнинг кескин кўтарилишига олиб келди. Бу жараён эса, олтин хом ашёларга эга бўлган мамлакатларнинг даромадига қўшимча бонус олиб келди. Хусусан, Ўзбекистонга ҳам. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий маълумотига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ўзининг иқтисодий тарихида энг кўп миқдорда олтинни экспорт қилган ва жаҳон олтин бозорида нарх кўтарилганлиги сабабли олтин экспортимизнинг хажми салмоқли даражада кўпайганлигини маълум қилган.
Шунингдек, World Gold Council халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси миқдори жиҳатидан дунё мамлакатлари рейтингида 17-ўринга кўтарилган ва олтин-валюта заҳираси миқдори 325,7 тоннани ташкил қилган7.
Жаҳон иқтисодиёти олтин шундай металки, иқтисодиёт инқирозга учрай деганда, ёки валюта айрибошлашга қийинчилик туғдириши олдини олиш мақсадида мамлакатлар олтин-валюта заҳираларини ғамлаб қўйишни мақсад қилиб қўйганлар. Олтиннинг нодир кимёвий хусуиятлари бўлиши турли хил соҳаларда қўллашни мумкин қилса-да, ҳозирда бу метал асосан банкларда валюта заҳираси ва заргарлик буюмлари сифатида сақланиб келмоқда.
Dilmurod
Do'stlaringiz bilan baham: |