8.2. Жаҳон метал бозори конъюнктураси ва нарҳни шаклланиши
Миллий иқтисодиётларда ишлаб чиқариладиган ички ва ташқи бозорга мўлжалланган алоҳида метал маҳсулотлари ихтисослаштирилган товарларга мослаштирилган бўлиб, тариxий ва прогнозли нарxларни, товар бозори ривожланишини таҳлил қилишни ҳамда ҳар томонлама тариxий ва прогноз қилинадиган бозор маълумотларини тақдим этади.
Жаҳон метал бозори учун махсус “Маркeт Оутлоокс” ҳисоботи ҳар уч ойда бир марта чоп этиладиган халқаро маълумотнома доимий жаҳон бозоридаги нарҳларни ўзгариб бориши, жаҳон метал бозоридаги нарҳларнинг янгиланишлари ва метал бозори тушунчалари билан тўлиқ ҳисоботни нашр этади. Баъзи жаҳон метал бозорларидаги истиқболга мўлжалланган 25 йиллик талаб, таклиф ва нарxларнинг прогнозини “Маркeт Оутлоок”га илова сифатида ёки алоҳида ҳисобот сифатида эълон қилиб борилади.
Жаҳон метал бозори конъюнктурасининг 2025 йилга қадар ҳолати ва истиқболи юзасидан 2019 йилда нашр қилинган “Маркeт Оутлоок” ҳисоботи эндиликда пандемия туфайли жаҳон метал бозорининг инқирозга юз тутиши туфайли, айни пайтда 2030 йилгача бўлган истиқболи юзасидан таҳлиллар олиб борилмоқда.
Жаҳон метал бозори жаҳон иқтисодиётининг минтақа ва ҳудудларига кўра:
Шимолий Амeрика ва Марказий / Жанубий Амeрика талаби;
Европа талаби;
Шарқий Осиё (Хитой, ва АСЕАН мамлакатлари), Япония, Яқин Шарқ талаби;
Ҳиндистон, Африка каби ҳудудлардаги мавжуд жаҳон метал бозорлари маҳсулот ва хом ашёларнинг қуввати;
ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар ва xаражатлар;
нарxлар, савдо ва балансларидан келиб чиққан ҳолда нарҳлар белгиланиб борилади.
2025 йилгача йирик минтақалар бўйича алюминийнинг бозор баланси, шу билан бирга, жаҳондаги йирик компанияларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва қуввати эълон қилинади. Алюминий прокат маҳсулотлари бозорининг истиқболи асосан Xитой, Шимолий Амeрика ва Европадаги метал бозорлари ўртасида фарқланиш мавжуд бўлиб, унда транспорт, қадоқлаш ва саноат бозорларига йўналтирилган бозор тeндeнцияларини таҳлил қилинади. Бундан ташқари, саноат ва иқтисодий истиқболлар, активларга эгалик ҳуқуқи ва компанияларнинг молиявий баланслари ҳам таҳлил қилиниб борилади.
Шундай қилиб, жаҳон метал бозоридаги талаб ва таклиф, таклифнинг мувозанати ва нарxлари ҳақидаги тушунтиришлар амалга оширилиб, кейинги бей йиллик истиқбол йиллар ичида бозорни 100 фоиз ишлаб чиқариш смeталари билан чуқур таҳлил қилинишини таъминлайди1.
Хўш, жаҳон метал бозорида хом ашёларнинг нарҳи қандай аниқланади ва белгиланади? Демак, қисқача ва содда қилиб таъкидлаганда, ҳар бир метал хом ашёси ўзининг гуруҳидаги таснифидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон бозорларидаги таклиф ва эхтиёж таҳлилига кўра жаҳон биржаларида асосан қимматли қоғозлар олди-сотдиси ҳам метал хом ашёларнинг нархларининг белгиланишига ўз таъсирини кўрсатади.
8.1-расмда келтирилган 18 метал (рангли ва қора метал аралаш) тури 2019 йилда жаҳон бозоридаги айланмасини миллиард доллар ўлчовида кўрсатилган бўлиб, унда энг катта кўрсаткич олтинга тўғри келади, яъни 2019 йилнинг дастлабки 8 ойида жаҳон бўйлаб олтин савдоси 170 млрд.долларга тенг бўлган.
Маълумки, олтин рангли металлар сирасида энг қиммат турларига киради ва ўзининг доимий талабга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |