Маъруза №4. Датчиклар, ўзгартиргичларни, ахборотларни узатишни ва автоматик назорат қилиш тизимларини ва иккиламчи асбобларни ишлаш схемалари ва структуравий схемалари



Download 97,64 Kb.
bet13/13
Sana24.11.2022
Hajmi97,64 Kb.
#871441
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Маъруза 2 e8c432c974a321734b2ba14e5ff23e41

Суюқликли шиша термометрлар
Суюқликли шиша термометрларнинг ишлаш принципи суюқликларни иссиқдан кенгайишига асосланган[12]. Ҳарорат ўзгарганда термометрик суюқликнинг хажми ўзгаради ва бу ҳароратнинг қиймати ҳисобланадиган капиллярдаги суюқлик сатҳини ўзгариши билан намоён бўлади. Суюқликли термометрлар турли русумли шишалардан тайёрланади ва турли термометрли суюқликлар ёки симоб билан тўлдирилади. Симобнинг бошқа суюқликларга кўра афзаллиги шундаки, уни кимёвий тоза олиш осон ва у шишани ҳўлламайди.

4.1. Расм. Тажрибавий симоб термометрлар:


а – солиб қўйилган шкалали: 1 – шиша резервуар; 2 – капилляр; 3 – шкалали пластина; 4 – шиша қобиқ; б – таёқчасимон: 1 – резервуар; 2 – қалин деворли капилляр; 3 – капиллярнинг ташқи сиртидаги шкала.

Шишали термометрларнинг бўлимларини қиймати (0,01...10) °С оралиқда бўлиб, термометрнинг нимага мўлжалланганлиги ва термометрик суюқликнинг қўлланилиш тури билан белгиланади. Ишлаб чиқариладиган термометрларнинг асосий қисми ўзининг конструкциясига кўра икки гуруҳга бўлинади:


1) солиб қўйилган шкалали термометрлар, уларда шкалали пластинка шиша қобиқнинг ичига солиниб, капиллиярга маҳкамланади (4.1-расм, а);
2) таёқчасимон термометрлар, улардагишкала бевосита қалин деворли капиллярнинг ташқи сиртига чизилган бўлади (4.1-расм,
б).

4.2.Расм. Техник шишали термометрлар: а – тўғри; б – бурчакли


бу ерда l – термометр шкаласи градуслари ўрнатиладиган устуннинг узунлиги; t – назорат қилинаётган муҳитнинг термометр билан ўлчанган ҳарорати; – муҳитга туширилган устуннинг ёрдамчи термометр билан аниқланган ўртача ҳарорати; k – ишлатилаётган шиша ва термометрик суюқликларнинг ҳар бири учун индивидуал бўлган коэффициент.

Қўлланилиш усулига кўра термометрлар ёки ҳарорати ўлчанаётган муҳитга қисман ботирилган (тўла ботирилмаган) ёки ҳисобланадиган ҳарорат қийматигача ботирилган (тўла ботирилган) бўлади. Аниқроғи тўла ботириладиган термометрлар термометр кўрсатиши билан алгебраик қўшиладиган тўғрилаш графиги билан таъминланган бўлади. Агар тўла ботириладиган термометр муҳитга тўла ботирилмаган бўлса, унда суюқлик устунини кўтарилишига тўғрилаш киритилади (белгини ҳисобга олган ҳолда):


(4.1)
Суюқликли термометрлар вазифасига кўра тажрибавий, техник (ишлаб чиқаришдаги) ва ишчи эталонлар (намунавий) га бўлинади. Тажрибавий термометрлар илмий изланишларда қўлланилади ва тўла ботирилиш бўйича даражаланади. Уларнинг қуйи ўлчаш чегараси -30 дан 300 °С гача бўлган диапазон ичида, юқори чегараси 20 дан 600 °С гача бўлган диапазон ичида ётади. Бўлимларининг қиймати 0.1 дан 2 °С гача бўлган оралиқда ётади. Хатолик чегараси бўлим қиймати ва ўлчаш диапазонига боғлиқ бўлиб, 0.3 дан 4 °С гача бўлади (бу бўлим қийматини ошириб юбориши мумкин).
Техник термометрлар фақатгина қуйи тўғри ёки бурчак остида эгилган (90 ёки 120° бурчак остида, 4.2-расм) қисми ботирилган ҳолатда даражаланади. Улар махсус вазифа (медицина, метрология ва бошқалар учун) ёки махсус техник характеристика (титрашга чидамли, электрконтактли) га эга бўлиши мумкин. Техник термометрларнинг рухсат этилган хатоликлари ўлчаш ҳарорати ва бўлимлар қийматига боғлиқ бўлиб, бўлим қийматларини ошиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

4.1. Жадвал


Шишали термометрларнинг техник характеристикалари

Тури

Номланиши

Ўлчаш чегараси, °С

Бўлим қиймати, °С

Хатолиги, °С

ТЛ-4

Тажрибавий

Қуйи чегараси
-30...240,
Юқори чегараси 20...310

Чегаралардан келиб чиққан ҳолда
0,1; 0,2

Чегаралардан келиб чиққан ҳолда
±(0,2...1)

ТР-1

Ишчи эталон (намунавий)

Қуйи чегараси
0...56,
Юқори чегараси 4...60

0,01

±0,05

СП-40

Махсус титрашга чидамли

0...100
0...200
0...300
0...400

0,5

±1

ТПК – М

Тўғри ёки бурчакли ростланувчи электрконтактли

-35...70
0...100
0...200
0...300

1
1
2
5

±1
±1
±2
±5

ТТ, ТТМ

Тўғри ёки бурчакли техник

-35...50
0...100
0...160
0...200
0...35О

0...450


1
1
2
2
5

5


±1
±1
±2
±2
±5
0...300 соҳада
±10
300...450 соҳада

Намунавий термометрлар (ТР турдаги аниқ ўлчашлар учун) катта ўлчаш диапазонига эга эмас, лекин ўлчаш чегараларига боғлиқ бўлмаган тарзда 0 °С белгига эга. Иш вақтида термометр назорат қилинаётган муҳитга назорат қиладиган устунини бор бўйича ботирилади.


РФ да шиша термометрни асосий ишлаб чиқарувчиси «Термоприбор» заводи (Клин шаҳри) ҳисобланади. 4.1-жадвалда бир неча турдаги шиша термометрларнинг техник характеристикалари келтирилган.
Download 97,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish