Маъруза №4. Датчиклар, ўзгартиргичларни, ахборотларни узатишни ва автоматик назорат қилиш тизимларини ва иккиламчи асбобларни ишлаш схемалари ва структуравий схемалари


маъруза. Ҳар бир назорат қилиш тизимини ташкил этувчилари ва ўлчаш воситаларини ишлашини таъминловчи силжитувчи куч ва моментлар



Download 97,64 Kb.
bet6/13
Sana24.11.2022
Hajmi97,64 Kb.
#871441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъруза 2 e8c432c974a321734b2ba14e5ff23e41

5 маъруза. Ҳар бир назорат қилиш тизимини ташкил этувчилари ва ўлчаш воситаларини ишлашини таъминловчи силжитувчи куч ва моментлар.
Режа:
1.Бошқариш тизимлари.
2.Функционал блоклар параметрлари.
3. Автоматлаштирилган бошқариш тизимларини

У ёки бу аниқ тизимлар учун фойдаланиладиган дастлабки бошқарувчи ҳисоблаш машиналари маълум масалани ҳал қилиши учун, ёки энг яхши ҳолларда, бошқаришнинг чекланган синфлари учун лойиҳаланган эди. Бу машиналарнинг тузилиши жуда бикр бўлиб, ҳатто бироз ўзгаришларни ҳам киритиб бўлмасди, машиналарнинг характеристикаси аниқ тайинланган эди.


Лекин вақт ўтиши билан бошқариш тизимлари учун БҲМ ларни индивидуал лойиҳалаш йўли ишлаб чиқаришга жорий қилиш нуқтаи назаридан истиқболи камлиги аниқ бўлди. Ҳозир тизимларни ишлаб чиқишда тузилмаларни агрегатлаштириш принципи кенг фойдаланилмоқда.
Тузилмани агрегатлаштириш - бу характеристикалари тайинланган БҲМ дан турли вазифали автоном блоклар тўпламига ўтиш бўлиб, улардан бошқарувчи машиналарни ҳам, ихтиёрий тузилмадаги тизимларни ҳам йиғиш мумкин. Бундай ҳар бир блок ўзининг махсус вазифасини мустақил бажариши мумкин, лекин у шундай тарзда тузилган ва қурилганки, уни ҳисоблаш техникаси воситалари агрегат тизимларининг бошқа функционал блоклари билан туташтириш осон. Биз бундан кейин агрегатли воситаларнинг баъзи тўпламларини ва уларни умумий тизим доирасида туташтириш усулларини муфассалроқ қараб чиқамиз. Буюртмачи нуқтаи назаридан агрегатлаштириш принципини ҳам ўшанда қараб чиқамиз.
Тизимга юкланадиган вазифаларни аниқлаш босқичида буюртмачи бирор вазифани бажаришда унинг ишлаш алгоритмини таърифлаб бериши, яъни тизимнинг аниқ масалани ечиш тартиби ва қоидасини аниқлаши керак. Бироқ ишлаш алгоритмлари уларни ишлаб чиқиш босқичида ҳам, тизимни жорий қилиш жараёнида ҳам ва тизим ишлатиш учун топширилгандан сўнг ҳам деярли муқаррар ўзгаради. Бу биринчидан, бошқариш сифатини яхшилаш мақсадида алгоритмларни такомиллаштириш зарурати туфайли вужудга келиши; иккинчидан, бошқариш тизимининг объектда «барқарорлашиши» даражасига қараб ишлатиш шароитлари ҳам ўзгаради; учинчидан, тизимнинг баъзи вазифалари бундан кейин ривожланиши мумкин, бошқалари эса, аксинча, ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин ва ниҳоят, тўртинчидан, технологик жараённинг, ўзи ўзгариши мумкин, бу эса тизимнинг ишлаш дастурининг, кириш ва чиқиш ахбороти ҳажмининг ва ҳоказонинг жуда катта ўзгаришини англатади. Шундай қилиб, буюртмачи тизимнинг структурасини ўзгартириши, керак бўлганда айрим қурилмаларни кўпайтириши, уларнинг информатик ёки ҳисоблаш қувватини ошириш, четки қурилмалар номенклатурасини ва БҲМ билан мулоқот усулларини ўзгартиришда маълум эркинликка эга бўлиши керак
Бу имкониятларнинг ҳаммаси маълум чегарада ҳисоблаш техникасини агрегат воситаларидан фойдаланишни ифодалайди.
Энди бундай воситалар асосида қурилган тизимнинг дастурлари ва тузилмасини нима туфайли ва қандай қилиб ўзгартиришмумкинлигини қараб чиқамиз. Ҳамма функционал блоклар қуйидаги параметрлар бўйича мослама оладиган қилиб ишланади:
- ахборот ва бошқарувчи сигналларнинг физик параметрлари;
- фойдаланилаётган элементларнинг тузилишлари ва агрегат тизим узеллари (бўғинлари) бўйича;
- функционал блоклар орасида ўзаро алмашинувда ахборот жўнатмалари кўринишида;
- турли иш режимларида блоклар орасидаги ахборот алмашиниш (алоқа алгоритми бўйича) тартибини ташкил этиш.
Агрегат қурилмалар функционал вазифасига кўра, одатда, қуйидаги турларга бўлинади:

  • марказий бошқариш ва ахборотга ишлов бериш қурилмалари (процессорлар);

  • тизимнинг хизмат кўрсатувчи ходимлар билан ахборот ва бошқарув алоқасини таъминловчи қурилмалар;

  • тизимнинг объект билан ахборот ва бошқарув алоқасини (ахборотни тўплаш ва чиқаришни) таъминловчи қурилмалар;

  • ахборотни сақлаш (хотирлаш) қурилмалари (ҲҚ) улар ички (оператив ва доимий хотира) ва ташқи (магнитли барабанлар, ленталар, дисклардаги катта сиғимли оператив хотира) хотираларга бўлинади;

  • ташқи (тизимдан ташқари) алоқа линияларига чиқиш қурилмалари;

  • тизимнинг функционал блоклари ўртасида ахборот алмашинувини таъминловчи қурилмалар;

  • ташқи элтувчилардан (перфолента, перфокарталар, босиш қурилмаларидан) ахборотни киритиш ва уларга чиқариш қурилмалари.

Процессор ва хотирловчи қурилмалардан бошқа ҳамма жихозлар киритиш-чиқариш қурилмалари (КЧҚ) дейилади.
Автоматлаштирилган бошқариш тизимларини қуришнинг агрегат принципи қуйидагиларни амалга оширишга имкон беради:

  • тизимнинг кўп процессорли тузилмасидан, масалан, унинг ишончлилигини ёки унумдорлигини ошириш мақсадида фоидаланиш;

  • бошқариш ва назорат қилишнинг қўшимча вазифаларини амалга ошириш ёки мавжуд вазифаларини мураккаблаштириш учун хотира ҳажмини ошириш;

  • тизимнинг аргегат воситалар тўпламига кирувчи киритиш-чиқариш қурилмалари сони ва таркибини алмаштириш;

  • бошқариш тизими ишлов берувчи ва шакллантирувчи кириш ва чиқиш ахборотлари ҳажмини ўзгартириш.

Пировардида, ҳисоблаш техникасининг замонавий агрегат воситалари таркибига ахборотга ишлов беришни киритиш ва чиқаришни ташкил этувчи дастурлар комплекти ҳам (ички математик таъминот), шунингдек, функционал блокларнинг ўзаро ишлаши ҳам киради.



Маъруза №6

Ҳароратни назорат қилиш. Умумий тушунчалар. Ҳарорат шкаласи.


Download 97,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish