Электротравма профилактика ва терапияси.
Электр токи билан ишлашни ҳамма жойда ўргатилади. Электротравмани даволаш зарарланиш формасига боғлиқ. Биринчи навбатда, токни узиш, зарарланган жойдан кучланишни олиб ташлаш лозим. Агар электротравмани юқори кучланишли манбаа чақирган бўлса, беморни олдига кенг қадам ташлаб келиш лозим, акс ҳолда қутқарувчини отиб ташлайди.
Агар электротравмада – нафас тўхташи кузатилса, сунъий нафас амалга оширилади. Уни трахеостом орқали қилингани маъқул, чунки бу пайтда ларингоспазм кузатилади. Бунда ритмлик тарзда ҳавони ўпкага юборилади, натижада n.vagus охирлари қўзғалади, бу эса нафас марказини фаолиятини тиклашга олиб келади.
Агар электротравмада юрак зарарланса, аввало фибриляцияни бартараф этмоқ лозим, бунинг учун дефибрилятор асбобидан фойдаланамиз. Дефибрилятор ёрдамида юракда кучли экстросистолия чақирилади, сўнгра юрак ритми қайта тикланади, 3-4 разяддан сўнг эффект юзага чиқади.
Бемор шокка тушиб қолганда эса шокка қарши умумий чора-тадбирлар кўрилади.
Паст атмосфера босимни инсон организмига таъсири.
Бундай ҳолатга инсонлар тоққа чиққанда, самолётда, юқорига кўтарилганда тушади. Лаборатория шароитида махсус барокамераларда паст атмосфера босими яратилади.
Патологик ўзгаришларни келиб чиқишида 2та омил асосий роль ўйнайди:
1. Нафас олиш ҳавосида О2 парциал босимини кескин камайиши
2. Атмосфера босимини пасайиб кетишидир. Нафас ҳавосида О2ни камайиб кетиши умуман олганда, атмосфера босимини камайиб кетиши билан боғлиқ ҳолатни, яъни декомпрессия синдромини чақиради.
Атмосфера босимини катталигига, организмдаги газлар ва суюқликларни айрим физик хоссалари боғлиқ бўлади. Атмосфера босими пасайганда газлар кенгаяди ва уларнинг эрувчанлиги эса кескин пасаяди, қон ва бошқа суюқликларни қайнаш нуқтаси шунчалик пасайиб кетадики, айрим ҳолатларда танани нормал ҳароратидаёқ улар қайнаб қолади. Бундай ҳолатни рўй бериши декопрессия синдромини тезлигига боғлиқ бўлади.
Агар учувчилар ногерметик кабиналарда учса, бир қанча симптомлар келиб чиқади, ичаклар ичидаги ҳавони кенгайиши (ичак метеоризми), газлар кенгайиши ҳисобига қулоқларда оғриқ, бурнидан қон кетади. 19000 метр юқорида, кабинани герметиклиги бўлмаса, организмдаги барча суюқликлар қайнаб қолади. Агар атмосфера босими тез ўзгариб турса, портловчи декомпрессион синдром келиб чиқади. Бунинг натижасида ўпка, юрак ва катта қон томирларда босим ортади. Ўпка альвеолалари ва қон томирлар ёрилиши, газ пуфакчаларни қон-томирлар системасига киришига сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида ҳаво эмболиясига олиб келади.
Агар, космик кемани герметиклиги бузилса, учувчилар дарҳол ўлади, сабаби суюқликларни қайнаши ва жуда тез рўй берадиган гипоксия олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |