Маъруза №2-3 организмга ташқи мухит патоген омилларининг таъсири


Организмга термик омилларни таъсири



Download 162 Kb.
bet4/10
Sana23.02.2022
Hajmi162 Kb.
#178159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
№2-3 Организмга ташқи мухитни патоген омилларини таъсири

Организмга термик омилларни таъсири
Паст ҳарорат организмга таъсир этганда – гипотермия ҳолати келиб чиқади.
Гипотермия ривожланиши 2 босқичда кетади. Бу ҳолатни бошланғич этапида, атроф муҳит паст температурада бўлишига қарамай тана ҳарорати тушиб кетмайди, чунки терморегуляция маркази ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиб, компенсатор механизмларни ишга туширади. Совқотишни бу даврини компенсация даври деб юритилади. Бу босқич, иссиқлик ажралишини чегаралаб қўйиш билан ҳарактерланиб, бу ҳолат теридаги қон томирларини торайиши, терлашни камайиши билан рўёбга чиқади, охир оқибат совқатаётган одам териси оқариб, одамда “ғоз териси” кузатилади. Ҳайвонлар эса “ғужанак” бўлиб ётиб олишади, бу барча реакциялар “иссиқлик” ажралишини камайтиришга йўналтирилган.
Агар ташқи мухит ҳарорати янада пасайса, ва бу ҳолат узоқ давом этса, химик терморегуляция ишга тушади – иссиқлик ҳосил бўлиши кучаяди. Бунда мускуллар қалтирайди, моддалар алмашинуви ортади, жигар ва мускулларда гликоген парчаланиши кучаяди, қонда глюкоза миқдори ортади.
Бу ҳолатда моддалар алмашинуви шунчаки ортмай, балки қайта кўрилиб чиқилади. Қўшимча ҳосил бўлаётган энергия, оксидланиш жараёнларини ортиши ҳисобига рўй беради. Бу эса организмни тезкор қизитишга олиб келади, лекин организмни функциясини бажариш учун макроэргик моддалар миқдори кескин камайиб кетади, шу туфайли бундай қўшимча иссиқлик ҳосил бўлиши организмни совуқ муҳитга узоқ муддатли мослашишини таъминлай олмайди.
Бу жараёнларни охирида митохондриал тизимни активлашуви ҳам рўй бериши мумкин. Бу ҳолат ҳайвонлардаги тажрибаларда ўз исботини топган.
Совуқ шароитда тана ҳароратини нисбий доимийлиги таъминлашда нейрогуморал механизмлар ишга тушади, бу эса қуйидаги схематик тарзда рўй беради:
Терини терморецепторлари совуқ таъсиротларни қабул қилгандан сўнг, импульслар сезувчи нерв толалари бўйлаб гипоталамус ва юқори бўлимларга боради. Ҳаракатлантирувчи нерв толалари бўйлаб эса импульслар турли орган ва системаларга етиб боради. Импульслар асосан мускулларга боради ва у ерда терморегулятор тонус ва қалтираш пайдо бўлади.
Кейинчароқ симпатик нерв толалари бўйлаб импульслар буйрак усти безини мағиз қисмига боради, натижада адреналин чиқиши кучаяди. Адреналин периферик қон-томирларни торайтиради, мушак ва жигарда гликоген парчаланишини тезлаштиради.
Кейинги этапда – терморегуляция жараёнида гипофиз фаолияти ишга тушади, ушбу безнинг троп гормонлари орқали қалқонсимон ва буйрак усти бези фаолияти активлашади, натижада қалқонсимон без моддалар алмашинувини кучайтиради ва митохондриялар системаси активлаштиради.
Глюкокортикоидлар таъсирида оқсилдан углеводлар ҳосил бўлиши тезлашади.
Юқоридаги компенсатор механизмлар маълум чегарагача организмга наф беради, шундан сўнг, декомпенсация ёки хусусий гипотермия фазаси юзага келади.
Бу босқичда аста-секин тана ҳарорати тушиб, организмни О2 бўлган эҳтиёжи камайиб, МА, ҳаётий-зарурий марказлар фаолияти пасайиб боради. Бу вақтга келиб, нафас, қон айланиш системалари ва МНС функциялари издан чиқади, организмни иммунологик реактивлиги кескин пасайиб, оғир ҳолатларда тўқималарда қайтмайдиган ўзгаришлар рўй беради ва ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.
Ушбу босқичда, икки ҳолат бир-бири билан чамбарчас боғланган, патологик ва ҳимоя мослашув механизмлари м: МНС фаолиятини кескин пасайиб кетиши ҳимоявий ҳарактерга эга деб баҳоласак тўғри бўлади, чунки нерв ҳужайраларни кислородга ва тана ҳароратини пасайишига сезувчанлиги пасаяди.
Қизиғи шундаки, организм гипотермия пайтида ташқи муҳитнинг турли хил зарарли омилларига сезувчанлиги кескин пасайиб кетади, яъни организини О2 етишмовчилигига, интоксикация, инфекция, электр токи таъсирларига чидамлилиги ортади.
Музлаш
Организмни совуқдан маҳаллий зарарланиши бўлиб, уч кўриниши тафовутланади.

  1. Организмга О оСга яқин температурани таъсир этганда

  2. Организмни ўраб турган температура -30оС дан тушиб кетганда

  3. Контактли музлаш

Музлаш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.

  1. Музлаш асосан-голеностоп ва лучезапястный суставларида рўй беради, но никогда непереходит границ коленного и локтевого сустава.

  2. Иссиққа нисбатан, организмни музлашга резистентлиги юқори бўлади, шунинг оз муддат совуқ таъсирланганда қайтмайдиган ўзгаришлар чақирмайди, лекин қон-томирлар спазми, тўқима ишемияси, охир-оқибат некрозга олиб келиши мумкин.

  3. Совуқ таъсирида барча биохимик жараёнларни активлиги, тўқималарни ўсиши, суюқликларни сўрилиши, яллиғланиш жараёни интенсивлиги кескин пасаяди.

  4. Узоқ вақт совуқ таъсирланганда тўқималарни ўлиши ёки зарарланиши, айрим танани қисмларида рўй берса, бошқа қисмларда эса орган ва системалар ўз фаолиятини давом эттиради.

  5. Ўлган ҳужайраларни иситилгандан сўнг, қайтадан ҳаётга қайтмайди.

Музлашга оид кўплаб изланишлар олиб борилмоқда, лекин муаммо охиригача ўрганилмаган ва бир неча назариялар билан тушинтирилади.

  1. Тўқимага паст температурани бевосита таъсир этиш назарияси

  2. Совуқ таъсир этилганда, ўзгарадиган нерв-рефлектор назарияси

  3. Музлатишда рўй берадиган қон айланишни бузилиши назарияси.

1. Тўқимага бевосита совуқ таъсир этилганда, агар -20оС паст бўлса, ҳужайралараро суюқлик, музлашидан ҳужайра мембранаси эзиб қуяди. -30оСдан -45оС ҳужайра ичи ва ташқарисида суюқлик кристаллизацияси рўй беради.
Совуқни патогенетик таъсиридан моддалар алмашинуви бузилади, бу эса осмотик шок ва ферментлар активлигини пасайишига олиб келади.
Осмотик шок механизмида, липопротеинларни чўкиши, оқсилларни коллоид структурасини бузилиши, мукопротеинларни эриши ва оқсиллар денатурацияси ётади, бу вақтда ҳужайра ўтказувчанлиги ортиб кетади, натижада ҳужайра ичида Na+2кўпайиб кетади, бу ҳолат организмни паст температура ва механик таъсирларга сезгирлигини ошириб юборади.
Бу вақтда ферментлар активлиги пасайиб кетади, сабаби тўқималар томонидан О2 ни етарли тарзда утилизация қилолмайди, музлатилган қисмни веноз қонида О2 миқдори кескин ортиб, СО2 озаяди, бунинг натижасида артериовеноз фарқ камаяди.
Қонда глюкоза миқдори ҳам ортиб кетади, сабаби музлаган тўқима уни қабул қилмай қўяди.
2. Нерв–рефлектор назария асосида, симпатикоадреналин системасини қўзғалиши ётади.
Қон томирларга кўплаб прессор моддалар чиқарилади, яъни катехоламинлар, кўпроқ ацетилхолин чиқади.
Унинг активацияси иккита рефлектор ва гуморал йўл билан кечади. Ретикулокортикоретикуляр занжирни активлашуви, олдинига нерв механизми орқали рўй берса, кейин АДГ, АКТГ томонидан бошқарилади.
3. Катехоламинларни чиқиши нафақат қон томирларни торайиши, балки органда қон айланишни бузилишига олиб келади, адренергик система таъсирида тўқимани О2 бўлган талабани кучайтиради ва гипоксияга сезувчанлигини оширади. Адреналинни кўп адралиши, унинг антогонисти бўлган инсулинни кўп ишлаб чиқаришига, бу эса гипогликемия олиб келади.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish