касаллик кечуви ва прогнозига таъсири;
асоратларни ривожланиши;
хаёт давомийлигини узайиши;
улим даражаси.
Бу энг аввала гипотензив воситаларни АБ асоратлари частотасига, ЮИК ривожланишига ва умуман улим келиб чикишига таъсирига тегишли булиб хисобланади
Хозирда диуретиклар ва бета –адреноблокаторларни узок ижобий самараларига артериал гипертония билан касалланган беморларда инсульт ривожланиш частотасини пасайтириши, жумладан ЮИК (миокард инфаркти) ривожланишини олдини олувчи таъсири жуда кам.
Юрак етишмовчилиги касалланган беморларни даволашнинг узок натижалари мухим ахамиятга эга.Юрак гликозидлари ва бошка инотроп таъсирга эга дорилар хаёт давомийлигини узайтирмаслиги, шу билан бирга АПФ ингибиторларининг, нафакат касалликни асосий симптомларини пасайтириши, балки улим сонини зам камайтириши исботланаган.
Д. Хаёт сифати - дори воситалари таъсирини бахолаш мезони сифатида
Хаёт сифати – хаёт кечуви узгаришларини акс эттирувчи, уз ичига жисмоний, рухий, ижтимоий ва маънавий сог-саломатлик, жумладан ижтимоий муносабатлар ва функционал кобилиятларни олувчи курсатгичлар мажмуаси.
Дори воситалари таъсирини клиник бахолаш йуналишларидан бири уларни беморлар хаёти сифатига таъсирини урнатишдир. Куп холларда хаёт сифати курсатгичларида унча юкори узгаришлар булмайди, аммо бу узгаришлар хам терапия натижаларига таъсир килиши мумкин.
Узок вакт давомида доимий даволашни талаб этувчи сурункали касалликларда (ревматоидли артрит, кандли диабет, бронхиал астма, АГ) хаёт сифатини бахолаш мухим булиб хисобланади.
Фармакокинетиканинг асоссий саволлари
Фармакокинетикаклиник фармакологиянинг булимии булиб, организмда дори воситаларини сурилиш, таркалиш, богланиш, биотрансформация ва чикарилиш жараенларини урганади.
Фармакокинетика-фармакологиянинг нисбатан янги булимии булиб хисобланади. Дори воситаларини биологик мухитларда аниклашнинг юкори сезувчан усулларини-газасуюклик хроматография, радиоиммун, фермент-кимёвий, хамда фармакокинетик жараёнларни математик моделлаштириш усулларини, ишлаб чикилиши ва амалиётга жорий этилиши туфайли ривожлана бошлади.
Фармакокинетик текширишлар аналитик химиклар, провизорлар, биологлар томонидан утказилади, аммо улар шифокорлар учун жуда фойдали булиши мумкин. ДВ организмдаги фармакинетик жараёнларини умумий схемаси 2- расмда келтирилган.
У ёки бу воситани фармакокинетикасини урганиш асосида дозалар, самарали юбориш йуллари, дозалаш тартиби, даволаш давомийлиги аникланади.ДВ ни биологик суюкликлардаги микдорини доимий назорат килиб туриш даволаш уз ватида олиб боришни таъминлайди.Фармакокинетиканинг асосий принципларини билиш, улардан амалиётда фойдалана олиш бир вактда бир неча дори фойдаланишда, жигар ва буйрак касалликлари билан касалланган беморларни даволашда, хамда даволаш самарасизлиги ноаник булганда ёки бемор дорини кутара олмайдиган вактларда жуда аскотади. Янги дори воситаларини ва уларни дори шаклларини яратишда, хамда дориларни экспериментал ва клиник синовлардан утказишда фармакокинетик текширишлар зарурдир.
Дори воситаларини юбориш йуллари
Дори воситаси таъсир этиш жойига тушиши (масалан, яллигланмш учогига) ва умуман даволаш самарадорлиги уларни юбориш йулига боглик булади.Хамма юбориш йуллари маълум бир устунлик ва камчиликка эга, турли патологик жараёнларни даволашда юкори самарага эришиш учун уларни билиш лозим.
Купинча дорилар энтерал юборилади.
- ичишга (per os)
-тил остига
- буккал
-ректал (per rectum)
Бу усулнинг парентерал усулга караганда устунлиги куллашнинг кулайлиги (тиббиёт ходими ёрдами керак эмас), хамда нисбатан хавфсиз ва асоратларнинг йуклигидир. Энтерал юбориладиган ДВ хам махаллий (бир катор микробга карши, замбуругларга карши) хам умумий таъсирга эгадир.
Парентерал юбориладиган ДВ меъда-ичак йулини айланиб утиб организмга етиб боради.
- вена ичига
-артерия ичига
-мушак орасига
-тери остига
-интратекал (эндолюмбал, интравентрикуляр, корин бушлигига, плевра бушлигига, абсцесс бушлигига ва б.к.);
-перидурал
-махаллий (терига, конюонъюктивага)
-ингаляцион
Имплантацияловчи дозаторлар ва помпалар ёрдамида юборилувчи дори шакллари хам ишлаб чикилган.
Огиз оркали ичиш (per os)
Ички аъзолар касалликларини даволашда ичак ва меъда шиллик каватлари оркали яхши суриладиган дори воситаларини огиз оркали буюриш тавсия этилади. Агар ДВ ни юкори концентрациясини МИЙ да хосил килиш зарурати тугилса, унда ёмон суриладиган ДА га мурожаат килинади ва систем ножуя таъсирлардан холи булган керакли махаллий таъсир олишга имкон тугилади.
Масалан, ичакни деконтаминациясига аминогликозид антибиотикларни юбориш оркали эришилади; сурилмайдиган антацидларни кулланиши ва б.к.
Бир катор касалликларни огир кечишида, масалан, дизентерия-ДВ концентрацияси хам ичак бушлиги ва конда юкори булишига эришиш лозим.
Ичишга эрима, кайнатма, дамлама, хап дори, таблетка, капсула сингари ДВ шаклларидан фойдаланилади. Бир катор ДВ ларни меъда шиллик каватига китикловчи таъсирини камайтириш максадида, меъда шираси таъсирига чидамли булган, аммо ичак ишкоий мухитида эрийдиган пленкаларга уралган дори шакллари ишлатилади.
Систем самара олишга эришишда огиз оркали юборишнинг камчиликлари:
-терапевтик самаранинг нисбатан секин бошланиши
-сурилишнинг тезлиги ва туликлиги уртасида индивидуал фаркнинг катали
-сурилишга овкат ва дориларнинг таъсири;
-меъда ва ичак шиллик кавати оркали ёмон суриладиган (масалан, стрептолмицин), меъда ва ичакда (инсулин, окситоцин) ёки жигар оркали утганда (гармонлар) парчаланадиган, хамда МИЙ кучли китикловчи таъсирга эга булган воситаларни куллай олмаслик;
-кайт килишда, меъда-ичак йулидан кон кетганда ва бемор хушсиз ётганда огиз оркали куллаш имкони йуклиги;
Шуни унутмаслик керакки, беморлар томонидан ётган холда таблетка ёки капсулани истеъмол килганда айникса, перистальтика бузилган карияларда, ушланиб б колиши ва яра чакириши мумкин.
Буни олдини олиш учун таблетка ва капсулаларни куп микдордаги суюклик Билан тавсия этилади. Ичишга бериладиган дориларнинг таъсир этувчи моддасини МИЙ да аста-секин ажралиб, терапевтик таъсирни узайтирувчи махсус шакллари мавжуд.Улар асосида махсус техлогиялар мавжуд булиб, дори моддасини доимий тезликда узок вакт (slowl release, extended release) ажралишини таъминлайди. ДВ ни ретард шаклларини, агар булакловчи чизик булмаса, булиш керак эмас, чунки уларнинг хусусияти узгаради. Ретардлашнинг турли технологиялари ёрдамида узок таъсир этувчи воситаларнинг туртта шакли яратилган.
–12 ва 24 соатли таъсирга эга булган мода ва биополимер катламидан иборат Ретард таблеткалари ( slow- release, extended release) куйидагилар учун ишлаб чикилган: кальций антагонистлари(нефидипин SR, фелодипин ER, дилтиазем SR), теофиллин, индапамид, НПВС(диллопенак), β-адроноблокаторлар нитратлар(изосарбид динитрати, изосорбид мононитрати), пентоксифиллин, хинидин(хинидин сульфат), новокаинамид(прокаинамид гидрохлорид), (метопролол, окспренелол);
–Ретард капсулалари(12 ва 24 соат таъсирга эга биополимер қатламли микрогранула моддалари билан эритиладиган) қуйидаги даволаш хусусиятларига эга: кальций антогонистлари(дилтиазем PP, исрадипин SRO, вервпамиль SR), НПВС(диклофенак), β-адроноблокаторлар(пропрононал);
–Икки фазали 12 соатли таъсир кучига эга ретард таблеткалари тез ва секин эрувчан моддалар фракциясига эга ва нифедипин SL билан кўрсатилган.
–Ошкозон-ичак терапевтик тизими- 24 соат таъсир
Do'stlaringiz bilan baham: |