Расм 17.6 ПВУ-6 ускунасини схемаси
1-электропривод, 2-айлантириш механизми, 3-шамоллатгич, 4-товуш йўқотгич, 5-айлантириш рамаси, 6-очиладиган-ёпиладиган панжара.
Расм 17.7 Ҳудудни шамоллатиш ускунаси УМП-1
Улар УМП-1, УМП-14, УМП-21, АИ-20 КВ, НК-12КВ дир. Ҳозирги вақтда улар жуда ҳам истиқболлидир. Унипромед институти турбореактив двигатель РД-3 м базасида УВУ-1 ускунаси ишланди.
Маъзуа - 11: Карьерларни шамоллатишни лойихалаш
Умумий тушунча.
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишни техник лойиҳасини махсус қисми бу «Карьерни шамоллатиш лойиҳаси» бўлими бўлиши керак. Унда карьерни аэрологик ҳолатини баҳоси берилади ва атмосфера шароитини яхшилаш усуллари ҳамда воситаларини танлаш олиб борилади. Уларнинг ҳаммаси меҳнатни санитария-гигиена шароити меъёрини таъминлайди. Лойиҳа ҳавони чангланиши ва газланиши кўп таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олиши керак. Шундай бўлгандан кейин улар комплекс чора-тадбирларини танлаш учун аниқловчидир, бу карьерларни атмосфера таркибини яхшилашга йўналтирилгандир.
Карьерни шамоллатиш лойихаси иккита асосий бўлимдан иборат. Карьерни табиий шамоллатишни самарадорлигини баҳолаш ва уни сунъий шамоллатиш лойихасидир. Лойиҳани иккинчи бўлими бўлмаслиги мумкин, агарда табиий шамоллатишни самарадорлиги ишлаб чиқаришни ҳамма даврларида карьерда ҳавони меъёрий таркибда ушлаб турилишини таъминласа.
Карьерни табиий шамоллатишнинг самарадорлигини баҳолаш аниқ кетма-кетликда бажарилади.
Бошланишида керакли карьер атмосфераси шароитини аниқловчи материаллар ёғилади ва таҳлил қилинади. Уларга кирувчи карьер бўладиган жойни иқлими тўғрисидаги маълумотлар, ерни ва конни табиий шароити, фойдали қазилмани қазиб олишни механизацияси ва технологияси кўрилади. Бу маълумотлар тартибга солиниб ва уларни карьер атмосфера ҳолатига таъсир қилиш томонидан баҳоланади. Мана шу лойиҳа даражасида конни ишлаб чиқаришни ҳар хил вариантларини ва унга тенг шароитларда кейинчалик кўриш учун улардан биттаси, атмосферани минимал ифлослайдигани қабул қилинади.
Кейин карьерни табиий шамоллатиш ўлчамларини баҳолашга киришилади. Мана шу даврда ишни ривожланишни характерли даврлари учун табиий шамоллатиш схемалари, ҳар хил йўналиши ва шамол тезлиги кўриб чиқилади. Бу давр лойиҳани натижаси карьерни шамоллатиш учун керак бўладиган ҳаво ҳажми ҳар бир давр ривожланиши учун аниқланади ва шароитни аниқлаш, унда карьерни табиий шамоллатиш амалий тамом қилинади.
Табиий шамоллатиш схемаси ўлчамларини баҳоланганидан кейин қабул қилинган фойдали қазилмани қазиб олиш механизацияси ва технологияси учун карьер атмосферасига чиқувчи зарарлилар сони аниқланади. Бу баҳо бир нечта қабулда олиб борилиши мумкин: энг яхши бўлмаган участкалар ва ускуналарда чанг ва газ билан кураш воситаси бўлмаганда махсус ишлаб чиқилган кураш воситаси қўлланилганда ҳамма участкалар ва ускуналарда бу воситалар қўлланилади. Чуқур бўлмаган карьерларда қулай иқлимий шароитларда карьерни атмосфера таркиби умуман меъёрида ва ишчи ерларида йил бўйи зарарлилар билан махсус восита курашисиз ёки яхши бўлмаган ишлаб чиқариш участкаларида уларни қўллаш билан иш олиб бориш мумкин.
Чуқур карьерларда қулай бўлмаган иқлимий районда жойлашган бўлганлари учун, одатга кўра, чанг ва газлар билан ҳамма кураш воситасини қўлланиш талаб қилинади. Охиргиси биринчи даврда керак бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин, охирги керак бўлиши мумкин бўлган комплекс кураш воситаси кейинги даврлар лойихасида аниқланади.
Карьер атмосферасига чиқаётган зарарлиларни қанчалиги ва ҳаво ҳажмини билиб, уни шамоллатиш учун керак, шунинг учун ҳар бир характерли давр учун карьер атмосферасини газланиши ва чангланиши аниқланади. Газланиш ва чангланиш тўғрисидаги маълумотлар асосида иш ривожланиши даврларида, қандай йўналишларда ва шамол тезлигида табиий шамоллатиш карьер атмосферасида ҳаво таркиби меъёрини ушлашни таъминлай олмайди. Бу табиий шамоллатиш схемасининг баҳоси ва шамоллатишни тўхтатиш шароитини бахолаш, илгариги § ларда бажарилган.
Ҳозирги даврда карьерни табиий шамоллатишни самарадорлигини баҳолаш охирига етказилади ва уни сунъий шамоллатишни лойихалаш бошланади.
Карьерни сунъий шамоллатишни лойиҳалашни биринчи даврида табиий ҳаво алмашиши карьер бўшлиғи ва юзаси ўртасида жадаллашиши мумкин бўлишини аниқланади.
Бир вақтнинг ўзида технология механизация ва иш кетма-кетлиги масалаларида ўзгариш мумкинлиги ҳал қилинади, улар эса карьер атмосферасини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.
Қачонки табиий шамоллатиш жадаллашиши бўлса, худди шунингдек, технология, механизация ва ишни ташкил қилишда ўзгариш бўлса иш тамом бўлади ва карьерни сунъий шамоллатишни лойиҳалашга киришилади.
Табиий шамоллатишни жадаллашишини чора-тадбирларини ҳисобга олиб ва технологик чора-тадбирлар карьерни атмосферасини яхшиланишига йўналтирилган бўлганлиги туфайли бир йил ичида сунъий шамоллатиш воситаси қўлланиши белгиланади. Ифлосланиш масштабини ҳисобга олиб шамоллагич ускунаси уларни карьерда жойланиш ери ва уни шамоллатиш схемаси танланади.
Шамоллагич ускунасини ишини уларни карьер атмосферасини рухсат берилган ифлосланиш даражасигача тозалашга кетган вақт бўйича баҳоланади, худди шунингдек улар ишининг иқтисодий самарадорлиги бўйича ҳам аниқланади.
Сўнгида карьерни сунъий шамоллатишни қўлланиш иқтисодий самарадорлиги баҳоланади.
Шундай қилиб, карьерни шамоллатишни лойиҳаси қуйидаги босқичлардан ташкил топган.
карьер очиладиган ҳудудни табиий шароитини баҳолаш шамоллатиш омили бўйича технология механизация, карьерни геометрик ўлчамларини танлаш;
табиий шамоллатишни ўлчамларининг ҳисоби;
карьер атмосферасига кирувчи зарарлиларнинг сонини аниқлаш;
карьер атмосферасидаги зарарлилар таркибини аниқлаш;
карьерда ҳаво алмашишни жадал талаб қилувчи даврларини аниқлаш;
карьерда табиий шамоллатишни жадаллатиш воситаларини танлаш;
сунъий воситаларини қўлланишни талаб қилувчи даврларни карьер атмосферасини ифлосланиш масштаблари ва шароитларини аниқлаш;
карьерни сунъий шамоллатиш учун ҳаво ҳажмини аниқлаш шамоллагич ускуналарини, уларнинг жойини топиб жойлаш ва карьерни шамоллатиш схемасини танлаш;
биргаликда ишлайдиган шамоллагич ускуналар сонини аниқлаш.
шамоллагич ускуналар ишининг самарадорлигини аниқлаш.
сунъий шамоллагичнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.
Карьерни шамоллатиш масаласи охирги ҳал қилиниши келтирилган схема бўйича ёки уни алоҳида даврлари бўйича олинган бир нечта ҳисоблар натижаларидан қилиниши мумкин. Масалан: табиий шамоллатишни бешинчи даврга олинган самарадорлгини баҳолаш, унинг етишмовчилигини кўрсатса, ҳисобни 3 давр бошидан қайтариш мумкин, бунда жуда ҳам такомиллашган воситаларни зарарлилар билан курашиш учун қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |