Ўлчамлар
|
Горизонтнинг очиқ-ёпиқлиги, градиус
|
0
|
5
|
10
|
15
|
>15
|
H/L нисбати
|
0
|
0.09
|
0.18
|
0.27
|
>27
|
Ҳаво оқимини бўшатиш даражаси
|
0
|
0.1
|
0.2
|
0.3
|
Тескари йўналишдаги оқимнинг хосил бўлиши
|
Карьер жойлашган районнинг кўкаламзорлаштирилгани ҳақидаги маълумот чанг ҳосил бўлиш ва юзадаги шамол оқимини бўшашини баҳолаш учун керак. Қалин кўкаламзор ва ўрмонни бўлиши юзадаги чанг ҳосил бўлишини камайтиради, шу билан биргаликда улар шамолнинг кучсизланишига ёрдам беради.
Маъзуа - 12: Шамоллатиш омили бўйича очиқ кон ишларининг
технологик асосларини танлаш.
Очиқ кон ишлари технологиясини шамоллатиш омиллари бўйича лойиҳалаш.
Очиқ кон ишлари технологиясини лойиҳалашда фойдали қазилма конини у ёки бу фазилатларини фойдали қазилмани ётишини, хусусиятлари ҳисобга олинади. Шу билан бирга технологик омилларни атмосфера шароитига таъсирини ҳам ҳисобга олмоқ керак.
Агарда ишлаб чиқариш шароити бир нечта технология вариантларини қўллашни берса, унда шу вариантга қиймат бериладики, қайсики карьер атмосфера шароитига энг кам зарарли чиқарувчи вариантга аҳамият берилади. Карьердаги атмосфера шароитини аниқловчи асосий технологик омиллар конни тури, карьерлар майдонини ўлчамлари ва формалари, кон ишлар фронти, очиқ кон ишлари тартиби ва очиш усуллардан иборат.
Коннинг тури, фойдали қазилманинг ётиши шароитини аниқловчи омиллар, асосан, карьерни шамоллатишга таъсир қилади. Қабул қилинган классификацияга тегишли уларни қуйидаги турлари фарқланади: юзадаги, чуқурдаги, тоғли, тоғли-чуқурдаги ва сув тагидагига бўлинади.
Карьерни табиий шамоллатишга ёрдам берадигани тоғли кон бўлиб, фойдали қазилма конни, бунда ўраб турган юзага нисбатан юқорида жойлашади. Шу билан бирга тоғли карьерларни шамоллатиш шароити бўйича аниқ қийинчиликларга боғлиқ, бу қўшни тоғнинг яқин жойланишидан иборат бўлиши мумкин.
Юза туридаги конларни шамоллатиш фойдали қазилмани горизонтал ёки нишаб ётишида, нисбатан чуқур бўлмаганда унчалик қийинчилик туғдирмайди. Табиий шамоллатишни самарадорлигини ҳисоби, алоҳида ҳолатда битта вариант бўлади, чунки карьернинг чуқурлиги кам ўзгаради.
Табиий шамоллатишнинг самарадорлигини ёмонлашуви чуқур туридаги конни ишлаб чиқариши билан боғлиқ. Берилган ҳолатда карьерни чуқурлиги тўхтовсиз ошиб бориб, бунда ҳаво оқимининг тезлиги камайиши мумкин ва аниқ бир шароитда карьер атмосферасида зарарлиларни йиғилиши бўлиши мумкин.
Уларнинг сони кўпайиши мумкин ва ПДК дан ошиб кетиши аниқ. Шунинг учун, бундай ўхшаш карьерлар учун лойиха тузилаётган вақтда тўлиқ ҳар бир даврлар иш ривожланишига табиий шамоллатиш ҳисобини олиб бормоқ керак. Чуқур конлар учун аниқ шароитда сунъий шамоллатишни қўллаш мумкин, асосан атмосферани инверсион ҳолатида ва чанг ва газ ажралиши манбаи жадал бўлган вақтда.
Тоғли ва чуқурдаги конларни қийин ишлаганидек тоғли-чуқур туридаги конларни шамоллатиш ҳам умуман ҳар ҳил бўлади.
Карьер майдонининг ўлчамлари ва кўриниши ҳам шамоллатишга таъсир қилади. Бунда карьер кўриниши чўзилган бўлгани маъқул, бунда узунликни кенгликга нисбати тўртга тенг ва катта ҳамда, айлана бўлганда кенглик узунликка яқинлашади. Карьер қийинроқ кўринишда бўлиши мумкин. Карьер шакли ҳаво оқимини йўналишини лаҳим бўшлиғида ўзгартириш мумкин.
Карьерларни шамоллатишга унинг геометрик ўлчамлари етарли таъсирида бўлади. Бунда чуқур кон учун баъзи бир ҳолатларда юза туридаги конлар учун ҳал қилувчи, бу карьерни узунлиги кенглиги унинг чуқурлигига нисбати бўлиб ҳисобланади. Бу боғлиқлик нисбатдан келиб чиқиб шамол билан шамоллатиш даражаси бўйича шамол шамоллатишдан қуйидаги гуруҳлар ажратилади. Бўш шамоллагич (6-10) ва қийин шамоллагич (6 дан кам).
Бунда асосий қийматни шамол йўналиши томонидаги бортни қиялик бурчагига ва карьер таги ўлчамларига берилади. Текис паралел оқим қатлами чегараланиш назариясидан маълумки, оқимни очилиш бурчаги 150 С атрофида бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда карьерда 2 та асосий шамоллатиш схемаси шамолни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин: тўғри оқимли, бунда бортни қиялик бурчаги 150 С га тенг ёки кичик бўлади ва рециркуляцион схема-бунда бортни қиялик бурчаги 150 дан катта бўлади. Қиялик бурчакни ошиши билан карьер ҳажми ошади, улар тескари оқим билан шамоллатилади. Шу билан бирга маълумки, бортни қиялик бурчагини кон ишлари технологиясидан келиб чиқиб мустахкамлиги аниқланади. Шунинг учун мақсадга мувофиқ, конни ишлаш ва карьерни ривожлантиришни шундай олиб бориш керакки, бунда ишчи борт, кам қиялик бурчакка эга бўлиб, кучли шамол томонига жойлашган бўлмоғи керак. Рециркуляция схема шамоллатгичи учун карьер тагини ўлчамларини камайиши тескари оқим билан нисбий ҳажмни кўпайишига олиб келади.
Чуқур конлар тури учун муҳим кўрсатгич, бу карьерни чуқурлиги бўлиб ҳисобланади. Уни ошиши билан температурани тик ҳаво стратификацияси ҳаво оқимининг ривожланишига жадал омил (юқори адиабатик градиент) бўлиши мумкин, карьерда ҳаво алмашиши қийинлашадиган омил ҳам бўлади. (изотермик ва кўпгина инверсион градиентлар). Чуқур карьерлар учун энг ҳикматлиси охирги кўрсатма, билан атмосферани кўп ифлослашга олиб келиши мумкин.
Қабул қилинган карьер ўлчамлари классификацияси уларнинг жуда ҳам кичик, ўртача, катта ва жуда ҳам катта бўлишидир. Жуда ҳам кичик карьерлар, режадаги майдони 0.4 км2 ва чуқурлиги 40 м, худди зарарлиларни сўндириш воситаси бўлганда одатда атмосферани захарланиш хавфи нисбати, бўлмайди. Карьерда чанг ва газни йўқотишни етарли бўлмаган сўндириш усуллари кўрилмаганда, қолган чуқур туридаги карьерлар табиий шамроллатиш мумкинлигини аниқлашни талаб қилади.
Ишчи жойларида ҳавони газланиши ва чангланишига баъзи бир таъсирни кон ишлар фронти характерловчи ўлчамлари ўтказиши мумкин. Фронт йўналиши (карьерни узун ёки қисқа ўқлари, концентрик ёки элипс бўйича) ўзаро жойланишини ва ҳаво оқимини йўналишига нисбатан ускуналарни тўпланишини ўзгартиради. Бунда ҳар ҳил манбалардан зарарлиларни йиғилиши мумкин, бу эса ўз навбатида ишчи ерида атмосферани ифлосланишини ҳосил қилади. Бундан ташқари, фронт йўналиши узунлик ўқи бўйича бўлганда, (бурилиш 300 гача бўлганда) шамолни бошқарувчи йўналиши билан уни бирлашган ҳолатида табиий шамоллатишни самарадорлиги ошади.
Кон ишлари фронтини сурилиши (параллел, елпиғичсимон, радиал марказдан чегарага ёки чегарадан марказга) худди йўналиши сингари карьерни ҳаво оқимига таъсир қилади. Ўрта кўринишдан фронтни паралел сурилиши, чегаралар ва карьер майдони чегараси ўртасида кам бурчакка эга бўлади, карьерни кон ускуналари кўп йиғилган даврда ва шу билан биргаликда тескари оқим билан ҳудуд ҳажмини камайтиради. Елпиғич сингари ҳаракатланганда кон ишлар фронтида шундай кўринишлар бўлиши мумкинки, унда ишлаш ерини жадал шамоллатиш камаяди. Радиал ва спирал сурилишда умуман шамолни бошқарув йўналишига боғлиқ бўлмайди.
Поғонада олдинма-кетин кон массасини қазиб олиш, кон ишлаш ерларида ҳаво оқимини ҳосил бўлишини аниқлайди. Юпқа қатлам олинганда поғонани юқори майдони бўйлаб, ишлаш ери поғонани фронт бўйича шамолни ҳоҳлаган йўналишда яхши шамоллатилади. Агарда шамол йўналиши қияликни юқори қоши томонидан фронтга тик ўтганда юпқа қатлам олинганда қиялик бўйлаб поғонани фронти бўйича у бир неча маротаба ёмон шамоллатилади. Поғона фронти бўйлаб, қазиб олиш кирим ёки панелда бўлганда, ҳар бир панелда киримни жойланиши билан фронтга кўндаланг ва биқиний ишлашда, уларда туриб қолиш ҳудудида катта чангланиш ва газланиш ҳосил бўлишига олиб келади. Энг қийин атмосфера шароити ҳандақ олиб боришда, берк схемада бўлади.
Кон массасини ортиш тартиби экскаватор ишлашида чанг ҳосил бўлиши бир қанча жадаллашиш даражасини аниқлайди. Энг кам бўладиган кон массасини қазиб олиб ортиш шу горизонтда бўлади. Чангланиш юқори даражада бўлиши мумкин, агарда кон массасини юқори поғонадаги транспортга ортиладиган бўлса.
Чангланиш кўп бўлиши мумкин экскаватор билан ағдариб ишлаганда, бунда кон массаси 2 маротаба ва ундан ҳам кўп ағдарилиши мумкин.
Поғона баландлиги экскаваторни ишлаш ерида ҳам чангланишига таъсир қилади. Шунинг учун, поғонада экскаватор ишлашида унинг ботириш баландлиги поғона баландлигидан ошмаган ҳолатда қуруқ жинсларни ишлашда рухсат этилмайди. Чунки унда енгил учадиган чанг бўлаклари бор. Тескари ҳолат бўлганда, поғонани юқори бўлишини бузилишдан чангланиш кескин бўлади, иш ерида чангланиш 1.4-8 маротабагача ошиб кетиши кузатилган. Юқоридан тўкиш ва экскаваторда ортиш учун айланиш бурчаги ҳам ҳавони чангланишини ошишига таъсир қилади.
Поғона бўйлаб кон массасини ташиш тартиби, атмосфера холатига автомобил ишида таъсир қилади. Бунда иш фронти очиқ бўлса, автотранспорт оқими бўлса, битта ва бир нечта машиналар сонида, уларни йиғилиб қолиши камаяди, асосан, хандоқларда, шу билан биргаликда берк ишлаш ерига нисбатан улар кескин камаяди.
Умуман олганда, келтирилган таҳлиллардан маълум бўлишича очиқ кон ишлаб чиқариш тартиби карьерни шамоллатишига таъсир қилар экан. Агарда В.В.Ржевскийни очиқ ишлаб чиқариш тартиби классификациясини асос қилиб қабул қилинса, унда қуйидагиларни айтмоқ лозим.
Чанг ва газ бўйича энг хавфли омил ўзгарувчи ишчи ҳудуд тартиби (гуруҳ К), улар қия ва тик конларни ишлашда қўлланилади, бу карьерларни шамоллатиш самарадорлигини камайишига олиб келиши мумкин табиий омиллар ҳисобига киради. Бу гуруҳлар ўртасида энг катта хавфли тартиб, бу режада кўндаланг бир бортли (КП0) ва икки бортли (КПq) қазиб чиқаришдир.
Ишчи худуди ўзгармайдиган ишлаб чиқариш тартиботи (гуруҳ Г), умуман жуда ҳам хавфсиздир. Агарда тўкмалар карьерни юқори қошида етарли масофада жойлашган бўлса, унда уларни шамоллатиш асосан тўғри оқадиган схемада олиб борилади.
Тескари оқим билан ҳудуд бўлганда, уларнинг ҳажми карьерни ривожланиши билан тўхтовсиз камайиб боради. Карьерни юқори қошидан тўкма кичик масофада худди Г гурухидек жойлашган бўлса, К гуруҳи тартибидагидек тўкмани баландлигини ошириш карьер ичидаги лаҳимларни шамоллатишни ёмон бўлишига олиб келади. Карьерни юқори қошидан тўкмагача бўлган минимал масофа 10 м тўкма баландлигидан кам бўлмаслиги керак. ¡зи ёнишга мойил бўлмаган кон жинси тўкмаси учун бу масофа газни тарқалиши мумкинлигини ҳисобга олмоқ керак.
Карьерларни шамоллатишга поғоналарни жойланишини таъсири бўлади. Ишчи майдонлар ҳар хил кенгликда бўлганда ва ишлаш ерини бир текисда сурилганда поғоналарда тескари оқим билан ҳудуд ҳосил бўлиши мумкин, ҳаттоки ишчи бортни қиялик бурчаги лаҳим бўшлиғини тўғри оқим схемаси бўйича шамоллатишни беради.
Карьер атмосферасининг ҳолати конни очиш усулига боғлиқ. Кучли шамол йўналиши ҳисобга олинган ҳолда олиб борилган ташқи хандақни бўлиши тескари оқимли ҳудудни ҳаттоки карьер бортларини қиялик бурчаги катта бўлганда ҳам камаяди. Бу ҳолат кўпинча конни биргаликдаги хандақлар билан очилганда бўлади.
Биргаликдаги хандақ қўлланилганда ҳам чанг ва газ манбаи тарқалади.
Конни ёпиқ усулда лаҳимлар билан очишда туриб қолинган ҳудудга сунъий ҳаво етказиб бериш имконияти бўлади. Аммо бундай усул шамоллатиш ҳудудий қийматга эга, чунки лаҳимлар жуда ҳам чегараланган ҳолда ҳаво ҳажмини ўтказади.
Карьер атмосферасини чангланиши ва газланишига катта ҳажмдаги фойдали қазилма, керакмас кон жинси ва тайёргарлик ишлар ҳажми катта рол ўйнайди. ¡хшаш шароитда бир хил кон ва транспорт ускуналарини қўлланилишда чангланиш ва газланиш ўртача карьерни ишлаб чиқариш қувватига қараб тегишли ошади. Жадаллашиш ва кон ишларини тўпланиш карьерни ҳудудидаги атмосфера ҳавосини ифлосланишни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |