Маъруза 1 Электр юритмага оид умумий маълумотлар, унинг вазифаси ва тузилиши


Электр юритмаларнинг электр механик хусусиятлари



Download 0,95 Mb.
bet5/15
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#648602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Эл. Юр.Документ Microsoft Word

Электр юритмаларнинг электр механик хусусиятлари.
Кончилик корхоналарида қўлланиладиган машина ва механизмлар турли ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришда иштирок этади. Машина ва механизмлар бажарадиган иш жараёнларида бир хил юклама билан ишлашлари ёки ўзгарувчан юклама билан ишлашлари мумкин, шунингдек уларнинг тезлиги ўзгармаслиги ва ўзгариб туриши мумкин. Ишга тушириш ва тухтатиш равон бажарилиши керак. Ишчи механизмларнинг иш бажаришдаги юқорида хосил бўладиган холатларни таъминлаш учун уларни харакатлантирадиган электр юритмалар тўғри танланиши керак. Машина ва механизмларга мос келадиган электр юритмаларнинг турини танлаш учун уларнинг электр механик хусусиятларини билиш керак бўлади.
Электр юритмаларнинг ажойиб ва фойдали хусусиятлари яна шундан иборатки улар двигател режимида ва генератор режимиларида ишлай олади. Двигател режимидан генератор режимига ўтиб ишлаши ёки аксинча бўлиши учун унга юклама томонидан таъсир қилинади ёки схемасини ўзгартириб токнинг йўналиши ўзгартирилади. Электр юритманинг бу хусусияти уни бошқаришда кенг қўлланилади.
Электр юритмаларининг электр механик хусусиятлари уларнинг механик тавсифлари орқали белгиланади. Электр юритма айланиш тезлигининг, унинг харакатлантирувчи моментига боғлиқлиги механик тавсиф дейилади ва шаклда ифодаланади. Механик тавсифлар табиий ва сунъий бўладилар.
Электр юритма кўрсаткичларининг номинал миқдорлари билан ишласа ва занжирида қўшимча қаршилик бўлмаса механик тавсиф табиий дейилади.
Электр юритма ишлаётганда кўрсаткичларнинг миқдорлари номиналдан фарқли бўлса ёки занжирида қўшимча қаршилик бўлса механик тавсиф сунъий дейилади.
Табиий механик тавсифлар қаттиқлик бўйича учта туркумга бўлинади. Қаттиқлик бу юклама ўзгарганда тезликнинг ўзгариш даражасини кўрсатади.
Биринчи туркумга кирувчи тавсиф мутлоқ қаттиқ дейилади, яъни юклама ошганда тезлик ўзгармайди. Синхрон электр двигателларнинг механик тавсифи бу туркумга киради (2 расм. 1- график).

2-расм. Механик тавсифларнинг қаттиқлик бўйича туркумланиши.

Иккинчи туркумга кирувчи механик тавсифлар қаттиқ дейилади, яъни юклама ошганда тезлик озгина 15% гача пасайиши мумкин. Мустақил, параллел қўзғатишли ўзгармас ток ва асинхрон электр двигателларнинг механик тавсифлари бу туркумга киради (2- расм 2,3 графиклар).


Учинчи туркумга кирувчи механик тавсиф юмшоқ дейилади, яъни юклама ошганда тезлик анчага пасаяди. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателларининг тавсифлари бу туркумга киради (2-расм 4- график).
Электр юритма иш бажараётганида кўрсаткичлари табиий механик тавсифда бўлиши керак. Сунъий механик тавсифлар ишга тушириш ва тезликни ростлаш жараёнларида қўлланиладилар.



Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish