Маркетинг
98
этиш, истеъмолчилар талаби ҳолатини таҳлил қилиш, истеъмолчи рухиятига
таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш каби хизматларга кафолатли
даромадлар ҳам киради. Жуда кўп ҳолларда хизмат кўрсатишда агентлик
мижознинг рекламаси билан боғлиқ ишларнинг бир йиллик умумий қийматини
баҳолайди ва ойлик тэнг бадаллар кўринишида гонарар олади. Гонарар суммасини
белгилаш учун буюртмани бажариш учун турли бўлимлар сарф этадиган умумий
иш соатлари миқдори ҳисобланади ва соатлар сони бир соатлик иш ҳақи ставкасига
кўпайтирилади, сўнгра бу миқдорга қўшимча харажатлар ва фойда учун яна 25%
қўшилади. Агентлик реклама воситаларидан вақт ва ўрин сотиб олгани учун
мижозга расмий еълон қилинган тарифлар бўйича комиссион ташламалар билан
15% чегириб, тўлов варақаси юборади. Четдан материал берган ва хизмат
кўрсатганларга тўланадиган хақ варақасида амалдаги харажатлар келтирилади. Йил
давомида ёки охирида харажатларнинг баҳоланган ва амалдаги миқдорлари
ўртасидаги ҳар қандай фарқни тугатиш учун ганарар суммасига тузатишлар
киритилади.
12.3. Сотувчиларга таъсир этиш услублари
Сотувчи учун кўргазма ва ярмарканинг аҳамияти биринчи навбатда ўз
рақиблари товарларини ўрганиш имкониятига эга бўлиши ва турли реклама
воситаларидан фойдаланиб, ўз товарларини кенг реклама воситаларидан
фойдаланиб, ўз товарларини кенг реклама қилиши билан белгиланади.
Реклама ва товар сотишни рағбатлантириш тадбирларини белгилаш,
режалаштириш ва уни амалга ошириш, катта харажатлар сарфлашни талаб қилиш
билан бир қаторда юқори малакали мутахассисларни ишга жалб этишни тақазо
қилади. Одатда саноат фирмалари бундай мутахассисларга эга эмас. Шу сабабли,
қоида тарзида, бу ишларни амалга ошириш ихтисослашган ташкилотларга
буюрилади. Уларнинг уч тури-реклама агентлиги, умуммиллий реклама
берувчилар, чакана реклама берувчилар мавжуд.
Реклама агентлиги тажрибали матнчилар, рассомлар, телевидение
продюссерлари, тадқиқотчилар ва маъмурий ходимларни ягона ишбилармон
корхонага бирлаштиради. Бу мутахассислар бошқа одамларга, шунингдек нозик
мулоқотларга мойиллиги, реклама ва бозор воситаларини яхши билиши билан
ажралиб туради. Агентлик мутахассисларнинг ҳамкорликда ишлаши ва якка
мижозлар билан самарали реклама яратиб беришлари учун қулай муҳит тугдиради.
Реклама агентлиги реклама берувчилар билан рекламани харидорларга етказувчи
оммавий ахборот воситалари ўртасида гўё воситачилик вазифасини бажаради.
Агентлик таклиф этадиган хизматлар айрим реклама берувчилар имкониятига
қараганда сифат жиҳатидан юксак, тури жиҳатидан ғоят кенгдир.
Реклама агентликларини қуйидаги принципларига кўра тавсифлаш мумкин
62
:
-кўрсатадиган хизматлари ҳажмига кўра-универсал;
-муайян товар ва реклама воситаларига кўра ихтисослашган;
-фаолияти соҳасига кўра-ички бозорда иш кўрадиган ва ички ҳамда ташқи
бозорда иш кўрадиган турлари.
Ҳозирги шароитда «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентликлари тобора кенг
тарқалмоқда. Улар савдо реклама сиёсатининг умумий ва айрим масалалари бўйича
62
Соловьев Б.А., Мешков А.А., Мусатов Б.В. Маркетинг. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2010.– 336 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |