Маркетинг
99
ўз мижозларига маслаҳатлар беради, у ёки бу товарни чиқаришнинг мақсадга
мувофиқлиги ҳақида саноат фирмаларига тавсиялар тайёрлайди, реклама
компаниясининг режаси ва смэтасини тузади, уни ўтказишнинг муддатлари ва
даврийлигини белгилайди, реклама компанияси режасига мувофиқ ҳолда ўринлар
ва хизматларни сотиб олади, тадбир ўтказиш вақтини белгилайди, рекламани
тайёрлашни амалга оширади. Шундай қилиб, «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентлиги
реклама компаниясини ишлаб чиқиш билан бирга маркетинг билан боғлиқ кўпгина
хизматларни бажаради.
12.3. Коммуникация сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва мақсадлари
Маркетингда коммуникация деб биз ҳар хил аудиториялар адресига, шу
жумладан, харидорлар, сотувчилар, таъминотчилар, акционерлар, бошқарув
органларига фирмадан юбориладиган сигналлар мажмуини тушунамиз.
Коммуникация сиёсати (промотион мих) – бу товарни бозорга силжитиш
усуллари йиғиндисидир. Коммуникациянинг асосий воситалари бўлиб паблик
рилейшнз – жамоат билан алоқа; реклама; сотишни рағбатлантириш; махсус
кўргазмалар; шахсий сотув ҳисобланади.
.1-жадвал
Маркетинг коммуникациясининг босқичлари
63
Йиллар
Босқичнинг номи
Босқичнинг тавсифномаси
1950-1960 Тизимсиз
коммуникация
босқичи
Коммуникатив сиёсат катта рол уйнамайди, доимий
талабни таъминлаш учун товар таклифи ҳажмига
концентрация бош масала ҳисобланади
1960-1970 Товар
коммуникацияси
босқичи
Сотишни ташкил этишда корхона коммуникатив воси-
талардан фойдаланади. Бирин-чи режага реклама ва
сотишни рағбатлантириш чиқади
1970-1980 Мақсадли
гуруҳ
коммуникация
босқичи
Коммуникация фирмалар томонидан фойда олишга
имкон берувчи мақсадли гуруҳлар билан ўзаро таъсирда
мижозлар билан мулоқот учун ишлатилади
1980-1990 Рақобатли
коммуникация
босқичи
Коммуникатив шароитни ўзгариши ва коммуникатив
рақобат
кўрсатишнинг
ўсиши
корхонадан
коммуникацияни оптимал шакл ва воситаларини талаб
қилади
1990-2010 Рақобатли
ва
интеграцияланган
коммуникация
босқичи
Бозорни
ривожланиш
динамикаси
реклама
ташувчиларига мэдиа тарқатишни шакллантиришга
олиб
келади.
Интеграцияланган
коммуникацияга
ўтишни талаб қилади
Реклама- бир томонлама оммавий коммуникациянинг тўловли тури бўлиб, у
аниқ бир хзомийдан чиқиб, фирма фаолиятини бевосита ёки билвосита қўллаб-
қувватлашга хизмат қилади.
Шахсий сотув- бу «улчалик» коммуникация якка икки томонлама бўлиб
(диалог) мақсади мизожни тўхтовсиз тарзда ҳаракатга келтиришга ундаш. Бир
вақтнинг ўзида фирма учун ахборот манбаи ҳамдир.
63
Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b.
Do'stlaringiz bilan baham: |