Маркетинг



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/103
Sana12.06.2022
Hajmi1,44 Mb.
#658589
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
3a9ab8892e22864cdea8fa86a978717f marketing



Маркетинг 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
 
 
“МАРКЕТИНГ” КАФЕДРАСИ 
 
 
Ш. Д. Эргашходжаева, И.Б.Шарипов 
 
МАРКЕТИНГ
 
 
МАЪРУЗА МАТНИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2016 


Маркетинг
 
 
 

1-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ
АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ 
 
1.1. Маркетинг тушунчаси ва моҳияти. 
1.2. Маркетингни вужудга келиши ва уни ривожланишини асосий босқичлари. 
1.3. Маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси. 
1.4. Замонавий маркетинг тушунчаси бу-бозорга йўналтирилган ишлаб 
чиқариш ва товар сотиш бошқаруви тизимидир. 
1.5. Маркетинг элементлари таркиби ва жараёни. 
 
1. 1. Маркетинг тушунчаси ва моҳияти 
Тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқишда 
тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади 
ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, 
режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. «Ай-си-ай» 
концерни бошқаруви раиси Джон Ҳарви Джонс тадбиркорликда маркетингни 
ўрнини тависфлаб шундай дейди, яъни «Маркетинг тадбиркорликнинг таянч 
омилидир. Бу нафақат ёқилғи, балки кема командасидир.» 
Маркетинг мазмуни ва терминологияси янгиланиб боради, лекин улар бошдан 
айирбошлаш жараёни, товар-пул муносабатлари пайдо бўлиши, сотиш шаклларини 
ривожланиши ҳамда истеъмолчиларни товар ва хизматлар билан ўзаро ҳаракати 
билан боғланади. 
Маркетинг тушунчаси бозор соҳасини ҳар қандай фаолияти билан боғлиқдир, 
шу боис маркетинг сўзини таржимаси ва келиб чиқиши келтирилади (инг. Маркет 
– бозор, инг – фаол, фаолият, ҳаракат маъносини англатади). 
Маркетинг бу нафақат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иқтисодий тафаккур 
йўналиши, аммо айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун иқтисодиёт бўйича 
амалиёт фаолияти ҳамдир. АҚШ ва бошқа хорижий давлатлар иқтисодий 
адабиётларида маркетинг таърифини кўп турлари мавжуддир. Энг кенг тарқалган 
маркетинг таърифи, у Америка маркетинг ассоциацияси томонидан берилган 
бўлиб, унинг мазмуни қуйидагичадир, яъни «Маркетинг» шундай жараёндан 
иборатки, унинг ёрдамида уйланган ғоя режалаштирилади ва амалга оширилади, 
нархлар ташкил этилади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатишлар ҳаракати ва 
сотишни, айрим шахслар ва ташкилотларни мақсадлари айирбошлаш ёрдамида 
қондирилади». 
Маркетингга олимлар турлича таъриф берганлар. И.К. Беляевский шундай 
деган: «Маркетинг – бу бозорни ўрганиш ва тартибга солиш, бошқариш 
тизимидир». Жан-Жак Ламбен эса маркетингга шундай таъриф беради: 
«Маркетинг ташкилотлар ва кишиларни хоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва 
хизматларни эркин рақобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга 
йўналтирилган ижтимоий жараёндир», «Маркетинг – бу бир вақтнинг ўзида бизнес 
фалсафаси ва фаол жараёндир». 
Ушбу таърифлардан шуни айтиш мумкинки, маркетинг – бу бозорни ўрганиш, 
у орқали истеъмолчиларга таъсир этишдан иборатдир. 
Маркетингни моҳияти товарни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш албатта 
истеъмолчига, талаб, ишлаб чиқариш имкониятларини мўлжаллашдан иборат. 



Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish