Маркетинг



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/103
Sana12.06.2022
Hajmi1,44 Mb.
#658589
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   103
Bog'liq
3a9ab8892e22864cdea8fa86a978717f marketing

Маркетинг
 
 
 
97 
катта аҳамият касб этади. Бундай марказлар ўзлари жойлашган мамлакатда 
ихтисослаштирилган кўргазмалар ташкил этиш бўйича кенг фаолият олиб боради: 
экспоцент фирмаларга бепул кўргазма майдонлари беради, ўз ҳисобидан 
кўргазмани лойиҳалаш ва расмийлаштириш, очишни амалга оширади, кўргазма 
иштирокчиларига бозордаги ҳолатлар ҳақида ахборот етказиб беради. 
Кўргазма ва ярмаркаларнинг янги тури савдо ҳафталиклари номини олди. 
Бундай тадбирлар одатда йирик шаҳарлардаги универсал магазинларда истеъмол 
товарларини намойиш тадбиқ сотиш учун ташкил этилади. 
Халқаро кўргазма ва ярмаркалар товар муомаласига хизмат кўрсатади. Уларда 
ҳар қандай мамлакат фирмалари хеч қандай чеклашларсиз иштирок этиши мумкин. 
Халқаро кўргазма ва ярмарканинг энг афзал томони - уларда турли мамлактларда 
ишлаб чиқариладиган жуда кўп товарларнинг намуналари тўпланади. Бу эса 
харидорга қисқа вақт давомида бозорда мавжуд таклифлар билан танишиб чиқиш, 
мутахассислардан керакли маслаҳатларни қиёслаш, музоқаралар ўтказиш, тижорат 
шартларини келишиб олиш ва энг муҳими, контракт имзолаш имконини беради. 
Намойиш этиладиган экспонатлар характерига кўра халқаро кўргазма ва 
ярмаркалар универсал ва ихтисослашган турларга бўлинади. Универсал кўргазма 
ва ярамаркаларда экспонатлар муайян товарлар гуруҳлари билан чегараланмайди. 
Уларда барча ёки кўпгина саноат тармоқлари маҳсулотлари намойиш қилиниши 
мумкин. Ихтисослашган кўргазма ва ярмаркада эса фақат бир ёки бир неча турдош 
саноат тармоқлари товарлари, баъзан бирон бир амалий фан ютуқлари намойиш 
қилинади. 
12.2. Харидорларга таъсир этиш услублари 
АҚШда беш мингдан ортиқ фирма реклама агентлиги тарзида иш олиб 
боради. Аммо асосий иш бир неча йирик ташкилот ҳиссасига тўғри келади. Йирик 
агентликлар йирик реклама берувчиларга хизмат кўрсатади. Йирик реклама 
берувчилар эса нисбатан катта бўлмаган товарлар гуруҳи: озиқ-овқат 
маҳсулотлари, дори-дармонлар, касметика воситалари, автомобиллар, тамаки 
маҳсулотлари ва шунга ўхшашлар доирасида иш олиб боради. Ишлаб 
чиқарувчилар кенг кўламли умуммиллий реклама ёрдамида истеъмолчига товарни 
илгарироқ сотишга ва харидорларда ўз маркасига мансуб товарлар ихлос 
уйғотишга ҳаракат қиладилар
61

Бундай ҳолларда реклама маркетинг комплексида етакчи таркибий қисмга 
айлданади. 
Реклама берувчи билан агентлик ўртасидаги муносабатлар ўзаро тузиладиган 
шартнома билан тартибга солинади Бу шартномада агентлик кўрсатадиган жами 
хизматлар кўрсатилади. Рекламани тарқатиш воситаларига хақни реклама 
агентлиги мижоз ҳисобидан тўлайди. Шу сабабли ҳам мижоз агентликка 
тўловларни ўз вақтида ўтказиб қўйиши керак. Реклама агентлиги хизматлари учун 
хақ берувчи томонидан эмас, балки агентликнинг рекламасидан фойдаланган 
реклама-ахборот воситалари томонидан тўланади. Комиссион мукофот 
(воситачилик ҳақи)нинг оддий миқдори реклама қийматининг 15%ини ташкил 
этади. Бундан ташқари, «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентликлари томон ҳақи ҳам 
олади. Товон ҳақига харажатларнинг ҳақиқий қиймати билан бирга бозорни тадқиқ 
61
Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. 



Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish