Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
 
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА АТАМАЛАР: 
Политеизм
 
 
Монотеизм 
Хурмузд
 
 
Ахраман 
Спитама
 
 
Заратуштра 
Пантеон
 
 
Авеста 
Эманация
 
 
Драуга 
Арта
 
 
 
Ашаван (артабан) 
Дуруғбант
 
 
Дайва 
Фраваши
 
 
Персонифиация
Ясна
 
 
 
Гатў 
Яшт
 
 
 
Видевдат 
Зардуштийлик шаклланган тарихий шароит ва унинг ватани. 
Зардуштийлик диний тизим сифатида Ўрта Осиёда бронза даврида ибтидоий 
жамоа муносабатлари емирилаётган, жамиятда мулкий ва ижтимоий тенгсизлик 
пайдо бўлаётган шароитда шаклланди. Темир даври бошига келиб у янада 
мукаммаллашиб, ички тизими тартибга келди. Диннинг оғзаки анъаналари аста-
секин ёзмага айланди, бу эса зардуштийликнинг муқаддас диний ёзмалар 
тўплами бўлган Авестанинг биринчи ёзмаларини келтириб чиқарди. Бу ўтиш 
даври милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи чорагига тўғри 
келади.
Зардуштийликнинг шаклланиш ва Авестанинг ёзилиш даврига келиб
Ўрта Осиёда чуқур мулкий ва ижтимоий табақаланиш анъаналарига эга бўлган 
ўтроқ заминдорлар ва чорвадорларнинг патриархал жамоалари, ҳарбий 
аристократлар ва дин арбоблари пайдо бўлган эди. Авеста “жамоаси”да озод 
жамоадорлар ва тобеъ аҳоли, яъни “қуллар” алоҳида ўрин эгаллар эди. Бироқ 
авесто жамоасида қуллар етакчи ишлаб чиқарувчи куч эмас эдилар, қулчилик 
ёрдамчи моҳиятга эга эди. 


29 
Авеста маълумотларига кўра, зардуштийлар жамоа тузуми тўрт поғонали 
эди: нмана- “уй-оила”, яъни бошида катта оилали уй бошлиғи турган 
патриархал оила; вис- “уруғ, уруғчилик овули”, бунга ўзаро қариндош бўлган 
барча оилалар кирган; занту- қабила ва ҳудуд, бунда қабила яшаган. Ўз 
навбатида занту – бу ўзаро қариндош бўлган қабилаларни бирлаштирган; бахйу 
–“вилоят, мамлакат”, бунга дахйу ҳудудида қўшни бўлган барча уруғлар 
кирган. Жамият тизимининг бу тўрт поғонали системаси қадим замонларга 
бориб тақалади ва Авеста матнларида атамаларнинг қондошлик моҳияти 
ҳудудий моҳият билан алмашади, яъни “оила” ва унинг турар жойи бўлган 
“уй” атамалари нмана “уруғ ва турар жой” атамалари билан параллел равишда 
ишлатила бошлайди. 
Зардуштийлик оиласи жамиятнинг энг қуйи бирлиги бўлиб ҳисобланган. 
Уй-оила бошида оила асосчиси ота турган. Уни нманопати - “бошлиқ, уй 
қўриқчиси” деб аташган. У билан бир поғонада хотини ёки оиланинг катта аёли 
нманопатни турган. Зардуштийлик анъаналарига кўра уй хўжайини диний 
бошлиқ ва оила ҳаками ҳисобланиб, Авестада “рату” деб аталган. Уруғ 
отасининг бу вазифаси “нманьйа” деб аталиб, оила аъзоларининг барчаси 
диний кўрсатмаларни бажаришини назорат этишдан иборат деб ҳисобланган.
Шунингдек, нманьйа атамаси оила ва унинг аъзолари тинчлигини асровчи
яхши руҳларни ифодалаш учун ишлатилган. 
Яна икки ҳомий-руҳлар – брчйа ва ушахина хаёлан оиланинг доимий 
“аъзолари” ҳисобланиб, экинларни ва барча оилага эзгулик бахшида этувчи 
тонг сокинлигини сақлашган. Зардуштийларнинг патриархал оилалари
шунингдек, Авестада вира, вайса ва париайтар деб аталган, тенг ҳуқуқли 
бўлмаган оила азоларини ўз ичига олган. Вира бир вақтнинг ўзида “эркак, 
навкар” ва “қул”. Зардуштнинг “Гата”сида вира “қул” сифатида намоён бўлади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish