Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Вайса атамаси вис – “уруғ” билан боғлиқ. Яъни, бу тоифадаги одамлар 
бир вақтнинг ўзида ҳам оилага, ҳам уруққа хизмат қилишган. Парийтар 
атамасига келсак, бу мардикорлар дегани. Тадқиқодчилар назарида бу 
тоифадаги одамлар жамиятнинг камбағаллашган қатламларига мансуб бўлиб, 
яшаш учун бошқа уруғникида ишлашга мажбур. 
Юқорида 
айтилганлардан 
ташқари, 
зардуштийлик 
жамияти 
уруғчиликнинг бошқа тоифадаги атамаларини ҳам билишган, масалан, питар 
“ота”, маатх “она”, пусра “ўғил”, дхутар “қиз” ва ҳоказо. Бу эса оилавий 
муносабатларнинг чуқур анъанавийлигидан далолат беради. 
Вис юқорида айтилганидек, умумий аждодга эга бўлган оила-уйлардан 
иборат бўлган. Масалан, Зардушт Спитама уруғидан, Фаридун – Атвийа, 
Виштаспа – Наутра уруғидан бўлишган ва ҳоказо. Висда оила-уйларнинг 
қардошлик даражаси наби-наздишта “қардошлик бўйича яқинлик” атамаси 
билан ифодаланган. Вис виспати “вис бошлиғи” томонидан бошқарилган. Бир 
нечта вислар варзанани – ҳудудий ижтимоий бирлашмани ташкил этган. 
Авестада варзана билан бир қаторда хваиту “ўзимизники, қариндош” атамаси
ҳам учрайди. 


30 
Бундан ташқари Авестада қуйидаги ижтимоий атамалар: шойтра – 
“қабила яшайдиган вилоят, “худу”, гава-шайана, гава-шита – “ қишлоқ, 
қишлоқ ҳудуди” учрайди. 
Зардуштийлик жамоаси ўзининг барча тўртта босқичида хусусий ва 
умумий мулкни гайта атамаси билан ифодалаган. Майтана атамаси “уруғ, 
қабиланинг яшаш жойи” деган маънони англатган. 
Занту қабиласи ва ҳудуди зантупати – “кабила қўрикчиси бошлиғи” 
томонидан бошқарилган. Зантупати бир вақтнинг ўзида дин ва ҳуқуқий 
масалалар билан шуғулланган. Бу вазифа учун зантума атамаси қўлланилган. 
Дахйу атамаси остида зардуштийлик оламида катта худудий бирлик, яъни 
қабилалар уюшмаси тушунилган. Бундай дахйулар арийлик ва ноарийликка 
ажратилган, масалан, турлар дахйуси, саклар дахйуси. Бинобарин, 
зардуштийликнинг шаклланишида дахйу биринчи навбатда этник жамоали 
ҳудудий-географик тушунчадир. 
Маъмурий моҳиятига келсак, дахйу дахйупати деб аталган бошлиқ 
томонидан бошқарилган, унинг диний ва ҳуқуқий вазифалари дахйума деб 
аталган. Дахйупати атамаси билан бир қаторда састар – “ҳарбий бошлиқ, 
ҳудуд ҳокими” атамаси учрайди. Бундан ташқари хшаянт атамаси “ҳоким, 
бошқарувчи” моъносини англатган. Бир нечта дахйу битта дахйусастга 
бирлашган. Худди шундай унвон бундай бирлашма ҳокимига берилган.
Дахйусасти ҳокимлигини дахйу уюшмаси аъзоларининг кенгаши чеклаган. Бу 
кенгаш дахйунам ва фратэмадато “ бирламчи вилоятлар кенгаши” деб 
аталган. Дахйусатининг диний бошлиғи заратуштроэтома - “зардушга энг 
ўхшаган” деб аталган.
Шундай қилиб, зардуштийликнинг тарихий фони ижтимоий 
институтларнинг мураккаб чатишиб кетишлари билан боғлиқ. Жамият 
ибтидоий жамоа муносабатларидан ҳудудий давлат муносабатларига ўтиш 
даврини бошидан кечирмоқда эди. Бу ўзгаришларнинг барчаси маълум 
ижтимоий-сиёсий бошқарувни ғоявий асослашни ва бу ғоя атрофида маънавий 
бирлашишни тақозо этарди. Дунёдаги биринчи илоҳий ҳақиқат дини бўлган 
зардуштийлик ана шундай ғоя билан чиқади. 
Зардуштийлик ватани ҳақидаги масала мана 250 йилдирки авестолог 
олимларга тинчлик бермайди. Кўплаб нуқтаи назарлар ифода этилди, бироқ XX 
асрнинг охирги ўн йиллигигача бу муаммо бўйича ягона фикр баён этилмади. 
Хусусан, айрим олимлар Авеста матнларида қадимий Бақтрия тилини кўришни 
исташди. Бундай нуқтаи назар Бақтрия подшоси Виштасп ва унинг 
мулозимлари биринчилар қаторида Зардуштийликни қабул қилганликлари 
ҳақидаги афсона билан боғлиқ. Бироқ XX аср ўрталарида топилган қадимий 
Бақтрия матнлари (Афғонистондаги Сурх-Котал ёзувлари) Авеста тилидан 
бошқачароқ бўлиб чиқди. Бинобарин, зардуштийликнинг ватани Бақтрия деган 
фикр тасдиқланмади.
Зардуштийлик адабиётларида (“Денкард”, “Затспрам”, “Бундахишн” ва 
ҳ.к.) изоҳланувчи зардуштийлик анъаналарига кўра, пайғамбар ватани – 
Озарбайжондир. Бироқ бунда бу нуқтаи назарга зид келувчи айрим ҳолларни 
ҳисобга олиш даркор. Биринчидан, Зардушт шу манбаларга кўра олимлар 


31 
Амударёга қиёслаётган муқаддас дарё Ардви соҳилида туғилган. Бунда 
Ардви-Сура Анахита худоси айнан Амударё ҳомийсидир. Иккинчидан, 
Зардушт Ардви дарёси билан боғлиқ бўлган Спитама уруғидан. Ўрта асрдаги 
уруғ номларини наслдан наслга бериш Зардушт уруғи Спитаманинг фонетик 
ўзгартирилган ва унутилган Сафед Туман вариантидир. 
Худди шундай Спитама (Сафед Туман) Зардуштнинг отаси деган фикрга 
жиддий қараб бўлмайди, чунки Зардушт отасининг исми Пурушаспа бўлган. 
Абу Райҳон Беруний ўзининг “Ўтган авлодлардан қолган ёдгорликлар” 
асарини ёзганида, чамаси, зардуштийлик Сосонийлар даврининг давлат дини 
сифатида шаклланган ва Ўрта аср эрон муносабатлари акс эттирилган ва ўзи 
яшаган даврга яқин бўлган манбаларга таянган. Бундай ҳолат Эрон ёки 
Озарбайжонни зардуштийлик ватани қилиб кўрсатишни тақозо этарди. Авеста 
матнларини тадқиқ этиш, бу китобдаги биографик маълумотларни таҳлил 
қилиш, сўнгги ўн йил ичида зардуштийлик ватани Ўрта Осиё, хусусан, 
Амударёнинг қуйи оқими, дейишга асос беради. Ҳозирда кўпчилик олимлар шу 
нуқтаи назарни қабул этишди. Ушбу масала бўйича айрим далил ва фикрларни 
келтирамиз. “Зардуштийлик анъаналари Зардуштни Арйанам Ваеджу (Ўрта аср 
Эронвежи) – Хоразмдан чиқаради. Диннинг янги ғояларини тарғиб этишнинг 
ноқулай шароити туфайли Зардушт Арйанам Ваедждан кетишга мажбур 
бўлади. У Сўғд, Маргианани кесиб ўтиб, Бақтрия пойтахти Бахдига етиб 
келади. У даврда Бақтрияда ҳукмронлик қилаётган Виштаспа биринчи бўлиб 
Зардушт динини – Маздаийликни қабул қилади. Бинобарин, зардуштийлик
бошиданоқ Бақтрияга Ўрта Осиёдан келтирилган. 
Эрон ҳудудларида ва унга тобеъ бўлган ҳудудларда, хусусан 
Озарбайжон ва Мидияда зардуштийлик Заратуштра вафотидан сўнг кенг 
тарқалди. Ахамениднинг дастлабки шоҳлари Кир, Дорий ва Артаксерксга 
келсак, улар Бехистун, Шакши Рустам қояларидаги ёзмаларида ўзларини Ахур 
Мазди томонидан юборилганликларини баён этиб, пайғамбар Зардушт номини 
тилга олмайдилар. Бу вақтда Ўрта Осиёда аллақачон пайғамбар номи Ахур 
Мазди худосининг пайғамбари сифатида эҳтиром ила тилга олинарди. Авестада 
келтирилган географик маълумотлар ҳам зардуштийликнинг ватани Ўрта Осиё 
эканлигидан яққол далолат бериб турибди. Масалан, Авестада келтирилган 16 
мамлакатнинг кўпчилиги Ўрта Осиё ҳудудига тўғри келади. Бу Эронвеж, 
сўғдийлар яшайдиган Гава, Ватигася, Хваразм, Хукарйа (Нурота тоғ 
тизмаларидаги чўққи) Ардви-Аму дарёси, Рангха - Сирдарё, Варукаша кўли -
Орол денгизи ва ҳ.к.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish