Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


Шаманистик дин амалиётида руҳлар билан алоқанинг ўрни



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Шаманистик дин амалиётида руҳлар билан алоқанинг ўрни. 
Шаманизмда илоҳиёт тизимининг ўзи йўқ.. Авваломбор спиритизми кўп бўлган 
шаманизм демонологияси ҳақида сўз юритиш мумкин. Шаманизмга хос нарса 
биринчи навбатда ижтимоий ҳаёт ва табиатдаги турли ҳодисаларнинг 
моҳиятини 
ифодаловчи 
турли 
руҳлар 
ҳақидаги 
тассавурларнинг 
мавжудлигидир. Руҳлар ҳакидаги тасаввурлар тизими билан бевосита боғлиқ 
бўлган иккинчи навбатда - шаманлик қилувчининг асабий-руҳий ( баъзан 
патологик) ҳолатидир. Учинчи навбатда, шаманнинг инсонлар кўз ўнгида 
намоён бўлаётган ғалати ва сирли истеъдодларининг жамият томонидан 
ажратиб кўрстаилиши айниқса мухимдир, яъни, маданият ва тафаккурни 


19 
тушунишнинг паст босқичида турган инсон тутқаноқ ва жазаванинг ажиб 
симптомларини табиий бир ҳол эмас, балки ғайритабиий бир куч деб қабул 
этади, уларни шаман танасини титратаётган турли образдаги руҳлар деб қабул 
қилади. 
Шаманизмдаги асосий, эҳтимол ҳал этувчи ҳолат шаман танасига 
руҳларнинг жойлашиши тўғрисидаги тасаввурдир. Одамлар шаманнинг 
шайтонлашини кўрганларида 
уни ўзи чақирган руҳлар эгаллаб олдилар деб 
ўйлайдилар. Бунда шаман кўпинча ўз ҳаракатларида анимистик образ ёки шу 
образларни эслатувчи предметларни қўллайди.
Руҳларни чақириш шаманлик 
ҳаракатлари таъсирини қўрқоқ жамоага йўналтириб, улардан ўз манфаатлари 
йўлида фойдаланишни тақозо этади, Мисол тариқасида “оғриқдан 
қўрқмайдиган” руҳлар, касални даволашда ёрдамлашадиган руҳлар ҳаракатини 
келтириш мумкин. Масалан, кўп машқ қилган шаман ўзига қаттиқ зарбалар 
беради, у ер бу ерини кесади, санчади ва ҳоказо. Ёки шаман руҳлар ёрдамида 
касал танасидан бирор предмет чиқаради (тош¸ металл ва ҳоказо), бу билан у 
касалнинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Бунда шаманлик билан доимо 
шуғулланиш шаман организмида маълум даражада асаб-руҳий ва физиологик 
ўзгаришлар содир бўлишига олиб келишини назардан четда қолдириш мумкин 
эмас. Шаманистларда руҳий таъсирлар ҳам реалдир, чунки улар содир 
бўлаётганларга ишонишади. 
Шаман руҳлар вазифаларига кўра дуалдир. Касб-хунармандчиликка 
мўлжалланган руҳлар бор. Масалан, овчилик ёки бошқа хўжалик фаолиятини 
бошлашдан олдин қабила шамани шу руҳга - хўжайинга мурожаат этади ва шу 
ишда омад сўрайди. Бундан ташқари, шаманизмда кўпинча хайвонлар билан 
боғлиқ бўлган руҳлар образи учрайди. Камлаш вақтида шаманнинг ўзи турли 
хайвонлар образига киради, улар ҳаракатлари ва овозига тақлид қилади. 
Жазавадаги бақириқ ва ҳаракатлар томошабинларда қўрқув хиссини уйғотади. 
Бу образларнинг пайдо бўлиши жамоа ҳаётида муҳим роль ўйнаган овнинг 
содда шароитлари билан узвий боғлиқдир. Бунда шаман ҳаракатларининг 
томошабинлар томонидан талқин этилишига катта эътибор берилади. Шаман 
“кўради”, шаман “эшитади”. У шу жамоанинг муаммоларини шу заҳоти ҳал 
этишларини сўраб, руҳлар билан музокара олиб боради. Камлаш вақтида шаман 
кўпинча галлюцинация билан оғрийди ( буни сунъий равишда қилиши ҳам 
мумкин). Бундай хислатларга эга бўлмаган киши ҳам галлюцинатор образлар 
доирасига туша бошлайди. Буларнинг барчаси шаманлик демонологиясининг 
асосий манбаларидир, бу ўз навбатида бошқа манба – шаманнинг ғалати ва 
сирли ҳаракатлари ҳисобига тўлдирилади. 
Шаманлик ёвуз ва яхши руҳларни тан олади. Бунда, айрим шаман 
жамоалари оддий кишилар руҳини ўладиган деб ўйлагани ҳолда, шаман руҳи 
ўлмас деб ҳисоблайдилар. Ёқутларда руҳлар реал ҳаётнинг ифодаси бўлган
нафасга (тўн), инсон жонига (кут) ва руҳий фаолиятига (сюр) ҳомийлик қилади. 
Инсоннинг энг нозик жойи унинг жонидир. Уни ёвуз руҳлар ўғирлаши мумкин. 
Чунки у пассив ва турғундир. Сюрга келсак, у ўлмасдир, чунки у фақат 
шаманга тегишли. Оддий инсонлар ҳам жонга эгалар, бироқ улар шаман 
кутининг (жонининг) ҳомийлигига сазовор бўлишлари керак. 


20 
Жон, руҳлар томонидан ўғирланган, шаманлар томонидан топиб инсон 
танасига қайтарилган жон ҳақидаги ғоя фақат шаманизм доирасида 
тушунитирилиши мумкин. Бу айниқса шаманлик даволаш усулларида, касал 
танасидан ёвуз руҳларни ҳайдашда ёрқин намоён бўлади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, шаманизм назарияси ва амалиёти 
муаммоларини аниқ ҳал этиш мураккабдир. Шаманизм тўғрисида 
адабиётларнинг кўплигига қарамай, диннинг бу шаклини аниқ тушунишга 
эришилмаган. Шу билан бирга, ижтимоий онгнинг қизиқ шакли бўлган 
шаманизмни келгусида тўлароқ тадқиқ этиш имконини берувчи кўплаб 
материаллар тўплаш борасидаги олимларнинг катта муваффақиятлари ҳақида 
сўзлаш мумкин. 
Замонавий инсон ҳаётида кўпгина динларнинг,жумладан шаманизмнинг 
ибтидоий шакллари реликтлари (қолдиқлари) сақланиб қолган. Одатда улар 
аста секин амалдаги расмий дин қоидалари билан синкретлашмоқда. Масалан, 
қадимги Грециядаги оргиастик культларни, пайғамбарлар ажойиботларини, 
уларнинг одамлардан шайтонларни, ёвуз руҳларни ҳайдашга, касаллар ва 
шайтонлаганларни даволашга қаратилган ҳаракатларини баҳолаш мумкин. 
Марказий Осиё халқларида ҳам бошқа халқлардаги сингари шаманизм 
реликтлари турли кўринишларда кузатилади. Масалан, “Чилла ёсин” даволаш 
маросими биринчи навбатда Қуръондаги “Ёсин” сурасини қирқ марта ўқиб,
касални тол навдалари билан “уриш” билан амалга оширилади. Бунда тол 
новдалари қирқта бўлиши керак. Шаманлик маросимининг яна бир тури, бу - 
“кинна”, яъни бемор танасидан касални ҳайдашнинг алоҳида усулидир. 
Шаманизм элементлари сифатида куёвнавкарлик билан боғлиқ бўлган 
одатни - куёвнинг келинникига жўралари билан жўрабоши бошчилигида 
қийқириқлар билан базмга бориш- маросимини кўрсатиб утиш мумкин. 
Жўрабоши қўлида тол навдаларини ушлаган ҳолда навкарлар боши узра 
елпийди, бунга жавобан навкарлар жўр бўлишиб қийқиришади. Буларнинг 
барчаси ёвуз руҳларни куёвдан ҳайдашга қаратилган бўлиб, шаманистик 
ҳарактерга эга.
Яна бир мисол келтирамиз: ўзбек, тожик ва Ўрта Осиёнинг бошқа 
халқларида бирор кимса узоқ вақт касал бўлса, у яқинлари, танишлари ёки 
табиблар маслаҳатига кўра, соғайишнинг бирдан бир йўли – бу - руҳлар билан 
алоқа қилиш миссиясини бўйнига олиш эканлигига ишонади. Бундай ҳолат 
халқ орасида “одамли” дейилади, яъни унинг кетида қандайдир кучлар бор 
ҳисобланади. Бундай одамлар аста-секин инсонларни “даволаш” билан 
шуғуллана бошлайди. Бироқ шуни унутмаслик кераккки, кўпинча бундай 
ҳоллар содда одамларни алдашдан иборат бўлади. Охирида яна бир мисол 
келтирамиз: Ўрта Осиёда қуёш ва ой тутинганда одамлар зўр бериб турли 
нарсаларни тақиллатадилар, дуолар ўқийдилар, гўё бу билан қуёш ва ойни 
ютиб юбормоқчи бўлаётган жоҳил аждаҳони ҳайдашади. 
Марказий Осиё халқлари ҳаётидан олиб келтирилган мазкур мисоллар 
шаманлик анъаналарининг на фақат қолоқ дунёқараш шакллари шароитида, 
балки маданий-тарихий ривожланган жамиятда ҳам яшовчанлигини яққол 
намоён этади. Шуни таъкидлаш лозимки, анъаналар кўпинча ўзгаради, 


21 
мослашади, амалдаги расмий дин талабларининг у ёки бу жиҳатларига маълум 
даражада бирикади. Чунончи, ислом шароитида шаманлик ҳаракатлари одатда 
мусулмон анъаналарига кўра фотиҳа билан якунланади, бироқ айрим шаманлик 
қилаётган шахслар, мусулмонликка тўғри келмайди деб, фотиҳа қилмайдиган 
ҳоллар ҳам учраб туради. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish