Хулоса
Юқорида Марказий Осиё ва Туркия ўзаро муносабатлари бўйича келтирилган
адабиётларнинг таҳлилларига кўра, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
ǀ
ISSUE 6
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 379
-
Ғарб Марказий Осиё масаласида Туркиянинг минтақадаги сиёсатида бошқа гео-
сиёсий акторларга рақобат муҳитини туғдиришини маъқуллаб келган. Қўшимчасига
Туркия Марказий Осиё (Туркманистон ва Қозоғистон) энерго-ресурсларини транзитида
муҳим рол ўйнаши орқали европанинг энергетик хавфсизлигини таъминлаши назарда
тутилганлиги маълум бўлади. Яна шунингдек адабиётларда Туркия ички ва ташқи
сиёсатида нео-османизм ва пан-туркизм ғоялари Марказий Осиё давлатлари жамиятига
салбий таъсир кўрсатади ҳамда Яқин Шарқдаги ҳолатларда Туркиянинг иштироки
Марказий Осиёга салбий оқибатлари борасидаги фикрлар янграйди.
-
Марказий Осиёга мафкуравий жиҳатидан яқин бўлган ислом дунёсининг
минтақага нисбатан илмий адабиётлардаги реакцияси ва муносабати ижтимоий ва
сиёсий жиҳатларига кўпроқ намоён бўлди. Тадқиқотларда Марказий Осиёда
терроризм, диний экстремизм, хавфсизлик масалалари, Яқин Шарқ, Кавказ ва
Афғонистондаги вазият ва унинг минтақага таъсири борасида таҳлилий масалалар
кўтариб чиқилган. Марказий Осиё давлатларининг ислом д
унёсининг бошқа
вакилларига бўлган стериотипнинг ўзгарганлиги айтилади. Бу уларнинг Марказий
Осиё давлатлари жамиятларига нисбатан радикал исломий қарашларидан воз
кечганлиги билан изоҳлаш мумкин.
-
Турк муаллифлари фикрларида Марказий Осиёда Турк Кенгаши ташкилотининг
туркий интеграциялашувида роли ва аҳамияти, минтақада бошқа халқаро акторлар
билан рақобати (асосан Эрон, Россия, Хитой), маданий-гуманитар масалалар, “юмшоқ
куч” дипломатиясининг фаоллигини ошириш борасидаги қарашлар устунлик қилади.
Шунингдек, Туркиянинг Марказий Осиёда сиёсий, иқтисодий муносабатларини
ривожланиши, маданий дипломатияни фаол қўллаш орқали Туркия Марказий Осиё
давлатларини ўзининг гео-сиёсий орбитасида ушлаб туриши керак деган фикрлар
учрайди.
-
Марказий Осиё давлатлари мустақил ташқи сиёсатини шакллантириш
давомида кўп векторли сиёсатни юритишга интилаётганлиги ҳақидаги фикрлар
МДҲ адабиётлари таҳлилида учрайди. Аввало Туркиянинг инвестициявий
потенциали минтақа давлатларининг қизиқиш доирасида эканлиги, Туркиянинг
Марказий Осиё давлатлари билан хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни
ривожлантириши керак деган хулосалар ҳам учрайди. Бундан ташқари,
адабиётларда Туркия таълим грантлари ва Туркияга турли мақсадда борган
Марказий Осиё фуқаролари дунёқарашларидан хавотирда эканликлари
англашилади.
Таҳлил қилинган адабиётларда эътибор қаратилмаган масалалар орасида
миграция ва мигрантлар масаласи, диний фундаментализм, ўзаро ҳарбий
ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича алоқалар, таълим грантлари
доирасида кадрлар масаласи натижаси ва оқибатлари, ўзаро транзит-логистика
қўшма лойиҳалари, Туркия Марказий Осиёда олиб бораётган сиёсатида бошқа
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |