Йўлланма берувчи машқлардан тўлаҳаракат актини ўзлаштиришни осонлаштириш учун олдиндан, бир қатор хусусий билимларни бериш вазифаларниҳал этишда фойдаланилади. Шунинг учун бир бутунҳаракат фаолиятининг нерв-мускул зўриқиши элементларининг тузилиши ва характерига мослаб, уларга ўхшаш йўлланма берувчи машқларни топиш муъим аъамиятга эга. Йўлланма берувчи машқлар марказий нерв тизимидаги эффектли изнинг тўпланишига имкон беради, оқибатда улар энг содда вақтли алоқалар маoлум ўхшашлик ва координацион умумийликлар орқали асосий машқни ўзлаш-тиришни енгиллаштиради.
Йўлланма берувчи машқлар тизими ўқитиш учун мўлжал-ланган фаолият таълили натижасида уни таркибий қисмларга бўлиш ва уларга нисбатан жавоб берадиган даражадаги элементлар, уларни ажратиб, ўқитишда қўллашни тақазо этади. Йўлланма берувчи машқлар бир бутун шаклда ва ўқувчилар кучига яраша бўлиши керак.ҳаракат фаолиятини бўлакларга бўлишнинг характери, йўлланма берувчи машқларнинг сони, уларнинг навбати - ўқитишнинг индивидуал шароитига қараб қўллаш учун ўқитувчи томондан танланади.ҳар бир йўлланма бериш машқини қўллаш, унинг давомийлиги (узунлиги), моъи-яти, қийинлиги ва аъамиятини эoтиборга олишда, ўқувчилар тайёргарлигига қаралади.
Йўлланма берувчи машқларни шартли равишда икки хил кўринишда тасаввур қилиш мумкин:
1) бир бутунҳаракатдан ажратилган қисмлар ёки бутунҳаракат, лекин улардан деталларни ажратиб олингани билан, фаолиятнинг қисмиҳеч қандай қўшимчасиз софҳолда, қисмларга бўлиб ўзлаштирилаётганҳаракат фаолияти техника-сини ажратилганҳолдаги кўриниши тарзида;
2) йўлланма берувчи машқнинг кўриниши ўзлаштири-лаётган фаолиятнинг белгиланган структурасини тузиш учун қўлланилиши мумкин бўлган шаклидаги кўринишда.
Қисмларга бўлиб ўзлаштиришҳаракат фаолиятини ўзлаш-тириш жараёнини енгиллаштиради ва педагогик афзалликка эга. Ўқувчи мўлжалланган мақсадга аста-секинлик билан, шахсий тажрибаларни тўплаш орқали келади ва улардан зарур бўлганҳаракат фаолияти шаклланади. Бутунҳаракат актидагиҳар қайси деталнинг ролини тушунганҳолда диққат бир жойга тўпланади,ҳар бир дақиқа эсда қолади - буларнингҳаммаси айрим бўлакларни пухта ўзлаштиришга сабаб бўлади, фаолиятни тўла эгаллаш енгил шароитда ўтади, таoлимнинг – ўқитишнинг вақти қисқаради. Айримҳолларда усулиятнинг самарадорлиги, энг аввало, машқнинг сифатига боғлиқ бўлади, ваҳаракат мадания-тининг ошиши билан кўзга ташланади. Йўлланма берувчи машқларнинг кўплигини дарсларни нисбатан турли туман бўлиши, таoлим жараёни қизиқарли ўтишига сабаб бўлади.
Ъаракат малакаларини қисмларга ажратиш орқали тўп-ланган бойҳаракат заъираси вазифаларини муваффақиятлиҳал қилишга ёрдам беради ва шуғулланувчиларҳаракат тажрибасини янада оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |