Мақола ва тезислар номи


Список использованной литературы



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet522/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   518   519   520   521   522   523   524   525   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Список использованной литературы:
1.Ahmedova I.D., Õ.A. Abduqodirov vа b. Yuqumli kasalliklar: darslik. – Toshkent.: Noshir 
2012.- 304 bet 
2.Синицын,И.С. 
Биоклиматическая 
характеристика 
территории 
в 
медико-
географических целях / И. С. Синицын, И. М. Георгица, Т. Г. Иванова // Естественные науки. 
Ярославский педагогический вестник. -2013. № 4. - Т.3.- С. 279-283. - ISSN 1813-145X. 
3.Лысенко,А.Я. Малярия: паразитология, эпидемиология, профилактика и иммунитет : 
Центр. ин-т усоверш. врачей : лекция / А. Я. Лысенко, А. Е. Беляев. - М. : 1981. - 42 с
4.Руководство по тропическим болезням /под ред. проф А.Я.Лысенко и.др. 4 ое изд., -
М.: Медицина, 1983.-512 с.
5.Охотин, И. А. Введение к изучению экзотических болезней: (Опыт излож. основ 
климато и этнопатологии) / И. А. Охотин. - СПб. : тип. Мор. м-ва, 1890. - 169 с. 
6.https://www.who.int 
ШАХС ПСИХОЛОГИК ҲИМОЯ МЕХАНИЗМИНИНГ ХОРИЖИЙ 
ПСИХОЛОГИЯДАГИ ТАЛҚИНИ 
 
Файзиева М. 
ҚарДУ 
 
Психология фанида "ҳимоя меҳанизмлари" ва "копинг ҳулқ-атвор" деган 
тушунчаларнинг муносабатлари тўғрисида умумий ғоялар мавжуд эмас. Бир қатор 
муаллифлар "ҳимоя меҳанизмлари"нинг суст ва фаол вариантларини таъкидлаб, фақат 
“психологик ҳимоя механизмлари”ни ажратган ҳолда, тан олишни таклиф этадилар. Бошқа 
тадқиқотчилар психологик ҳимоя механизмларини ва копинг-ҳулқ атворни параллел 
мавжудлигини таҳмин қиладилар. Учинчилар, ҳимоя механизмларини копинг-ҳулқ 
атворнинг (жиловланадиган хатти-ҳаракатлар) пассив тури эканлигини эътироф этадилар. 
В. А. Ташлыков инсоннинг руҳий мослашувини стресс шароитида иккита қўшимча, 
бир-бирини тўлдириб турадиган-психологик ва копинг-ҳулқ атвор механизмлари орқали 


792 
содир бўлишини таъкидлайди. Руҳий безовталикни кучсизланиши руҳиятнинг онгсиз 
фаолияти доирасида ҳимоя ёрдамида амалга оширилади. Копинг хулқ-атвор стресс ҳолатини 
бартараф этишга қаратилган англанган шахсий ҳаракатлар стратегияси сифатида 
ишлатилади.
Муаллиф қуйидаги ҳимоя механизмлари ва уларнинг хусусиятларини асослаб беради. 
Вазият мазмунига қайта ишлов беришнинг йўқлиги (репрессия, бостириш, инкор этиш, 
перцептив ҳимоя ва бошқалар.); 
Фикрлар, ҳис-туйғулар, хулқ-атворнинг маъноларини ўзгартириш (рационализация, 
ақл-идрок, реактив таълим, кўчириш, проекция, идентификация); 
Салбий ҳиссий эмоционал кучланишни чиқариш механизмлари (сублимация, ҳаракатни 
амалга ошириш, хатти-ҳаракатларни енгиш); 
Манипуляцион ҳимоя механизмлари.
Копинг ҳулқ атвор механизмини тушунтиришда, В. А. Ташлыков мослашиш 
механизмлари ва психологик ҳимояларнинг энг қулай мослашув жараёнлари ва шахснинг 
стресс ҳолатига бўлган реакцияси учун муҳим бўлган тизим ҳақидаги Е. Хейма ишларини 
қўллаб қувватлайди. Психологик мослашиш тизими психологик ҳимоя ва копинг-ҳулқ атвор 
механизмлари мажмуининг таркиби сифатида тақдим этилган бўлиб, уларнинг аҳамиятлилик 
ўрнини тушунтириш учун фаоллик ва сустлик тушунчалари киритилган.
Психоаналитик назария доирасида ҳимоя ва копинг механизмларини қиёслаш Н. Хаан 
ишларида ҳам кўриб чиқилган. У, ҳимоя ва копинг негизида қаттиқлик (ригидлик) даражаси 
орқали фарқланадиган Мен-жараёнлар ўхшашлиги борлигини аниқлаган. Тахмин 
қилинадики, руҳий соғлом шахс биринчи копинг-ҳулқ атворнинг фаол шаклларига, унда ҳам 
фақат вазиятни ҳал қилиш унинг имкониятларига мос келмаса, у ҳимоя механизмларига 
мурожаат қилади. Копинг хулқ-атворнинг қуйидаги шакллари аниқлайди: адаптив, нисбатан 
адаптив ва мослашмаган.
Р. Лазарус ҳимоя механизмларини, вазият ўзгаришидан олдин ҳиссий стрессни 
камайтирадиган ва стрессни бартараф этишнинг ички усуллари сифатида тушунган. У бу 
хатти-ҳаракатни пассив копинг хатти-ҳаракат деб атаган. Енгиш стратегияси таҳдид 
манбаига бевосита таъсир этиш, уни ўзидан ажратиб олиш, муҳимлик даражасини қайта 
баҳолаш ёки таҳдидли объектни диққат зонасидан сиқиб чиқувчи, чалғитувчи хатти-
ҳаракатларни ташкил этишдан иборат, деб баҳолайди. 
Б.Д.Карварский копинг ва ҳимоя механизларини қуйидагича ифодалайди. Психологик 
ҳимоя-бу идрок ва баҳолашнинг адаптив қайта қурилишини, зиддиятли эҳтиёжларнинг 
онгсиз тўқнашувларини, мотивлар ва ҳавотирни камайтириш мақсадида муносабатларни 
амалга оширадиган интрапсихик механизмдир. 
Ф. Е. Василюк ҳавотир жараёни доирасида копинг ва ҳимоя тушунчалари ўртасидаги 
муносабатни кўриб чиқади. Копингнинг мақсади- унга ҳаёт эҳтиёжларини қондириш 
имконини берадиган субъектнинг атроф-муҳитга реал мослашувидир. Психологик ҳимоя 
эмоционал эркинлик вазиятларда иложи борича максимал имкониятларга эришиш учун 
амалга оширилади. Ҳимоя фаолияти продуктив ва конструктив усулларни эгаллаш учун 
тайёргарлик қилиш учун вақтни тақдим этишдан иборат. 2007 йилда бир қатор муаллифлар 
жамоаси (В.А. Абабков, А.В. Васильева, Г.Л. Исурина, Б.Д. Карвасарскийва бошқалар) 
копинг ҳулқ-атвор ҳодисасини шериклик механизми сифатида ўрганиб, ўз натижаларини 
тақдим этдилар. Муаллифлар ушбу механизмларни стрессли вазиятларни енгиш учун онгли 
стратегиялар сифатида талқин қиладилар ва уларни аниқлаш усулларини ишлаб чиққанлар 
ҳамда шифокорлар ва психологлар учун қўлланма ҳам нашр этганлар.
И. В. Кочкарева копинг-ҳулқ атворга хос хусусиятларни ўргана туриб, шахсга ўз 
шахсиятини топишга интилиш, барча қийинчиликлар ва тўсиқларга қарамасдан, ўз 
ғояларини амалга оширишга ёрдам берадиган куч ва имконият эканлигини таъкидлайди. 
Муҳимлик-инсоннинг моҳияти, унинг асосий хусусияти ва ҳаётининг ўзагидир. Инсон 
фаолиятининг белгиловчи омили-бу ўз-ўзини муҳимликка интилиши бўлиб, у атроф-муҳит 
билан танлаш муносабатларда намоён бўлади. Шу билан бирга, муҳимликка интилиш 


793 
соҳаларининг сифатли хусусиятлари муайян иродавий хусусиятларни шакллантиришга 
ёрдам берувчи эгаллаган хулқ-атвор стратегияларини танлашда амалга ошади. Бу 
тадқиқотнинг мақсади маълум иродавий хусусиятлар билан бирга юрадиган копинг 
стратегияни танлашда ўз муҳимлигига интилишнинг таъсирини ўрганишдан иборат эди. 
Шахснинг “Мен” муҳимлигини ошириш учун инсон мойилликларини ўрганиш жараёнида, 
муаллиф ҳар қандай соҳада муҳимликка интилишнинг энг юқори кўрсаткичларига мувофиқ 
талабаларнинг уч гуруҳини ажратади. Демак, биринчи гуруҳ синалувчиларда бундай соҳалар 
ўз-ўзини англаш ва ижод қилишдир, иккинчи гуруҳ талабаларда эса соғлиқ ва моддий 
манфаатлардир. Касбий фаолият ва ҳокимиятга интилиш соҳаларида муҳимликка интилиш 
учинчи гуруҳ субъектларига хосдир. Муаллиф, муҳимликка интилиш копинг стратегиясини 
белгилайди ва ҳар бир гуруҳнинг маълумотлари ҳамда имкониятларига кўра тасдиқланади 
деган таҳминни илгари суради. Аксарият каттароқ гуруҳ талабалари учун (55%), муаммони 
ҳал қилишга йўналтирилган стратегия хосдир. Бундай инсонлар кўпинча қийин ҳаётий 
шароитларни шахсий ўсиш, қўйилган мақсадларига эришиш имконияти сифатида 
қарайдилар. Салбий ҳодисаларни бу тарзда бартараф этиш қатъиятлилик ва мақсадга 
мувофиқлик каби иродавий сифатларни ривожлантиришга ёрдам беради. Иккинчи гуруҳдаги 
субъектлар (15%) кўпроқ ҳиссиётларга қаратилган стратегияни қўллайдилар, бу эса инсон 
муаммони на амалий ўзгартира олиши, ва на унинг манбаидан узоқлаша олиши билан 
характерланади. Эҳтимол, шахс учун фақат психофизиологик ва моддий имтиёзларнинг 
муҳимлилиги қийин ҳаётий вазиятларни ижобий бартараф этишга ёрдам бермайди, бу эса 
чидамлилик, қатъиятлилик ва ташкилотчилик каби кучли иродавий сифатларнинг паст 
даражада ривожланганлиги билан тасдиқланади. Учинчи (30%) гуруҳ талабалари 
бошқалардан кўра кўпроқ қочиш стратегиясига эга. У қийин вазиятдан қочишни таҳмин 
қилади, бизнинг фикримизча оқилона ва конструктив ҳаёт стратегияси бўлиши мумкин, 
чунки у қийинчиликларга дуч келганда сафарбар қилиш имконини яратади. Бу тахмин 
чидамлилик ва ўз-ўзини назорат қилиш сифати ривожланишининг юқори даражасини тақозо 
этади. Экстремал касб мутахассисларининг копинг ҳулқ-атвор психологик механизмлари 
ўзининг мазмунан анча мукаммаллашувини тақозо этади. 
В. Ю Рыбников., Е. Н. Ашанина копинг-ҳулқ атворга ва субъект-субъектли 
муносабатларнинг шахс табиати шароитларига мослашган копинг ресурс компонентларини 
асосий гуруҳларига асос солдилар. Биринчидан, у стрессга қарши кураш психологик ҳимояга 
хос ҳулқ-атвордир, иерархик муносабатлар билан боғлиқ бўлган, катта тизимларда ташкил 
этилган (психологик ҳимоя қилиш, копинг ҳулқ-атвор ), бир қатор элементлар (психологик 
ҳимоя механизмлари, копинг стратегиялар стрессни енгишнинг шахсий ва атроф-муҳит 
ресурслари)дан иборат бўлган интегратив метатизмни ўзида намоён этади. Иккинчидан, бу 
экстремал касбдаги мутахассисларнинг ҳимоя ва ўзлаштирилган хатти-ҳаракатлари 
структураси бўлиб, улар касбий фаолиятнинг ўзига хослигига, турли стрессор омиллар 
таъсирининг частотаси ва таъсирининг белгиланишига боғлиқ бўлиб, жамиятдаги ҳаётнинг 
стрессорли омиллари билан ҳам белгиланади. Учинчидан, бу мудофаа хулқ-атворни 
мазмунли ташкил этишдир (у ўз ичига дискрет компонентларни олган турли даражадаги 
тизимда яҳлит ҳолга келтирилган етуклик даражаси орқали мослашувчанлик ва фаоллик 
билан фарқланадиган мураккаб даражали тажрибадир). Тўртинчидан, инсоннинг жамиятда 
шахс сифатида ва ўта касбий фаолият субъекти сифатида ҳимояга эга хатти-ҳаракатлари 
асосан шахсий (индивидуал психологик) хусусиятлар, фазилат ва сифатлар билан 
белгиланади.
Е.В. Жолобов шаҳснинг объектли ва субъектли мослашувига тегишли бўлган 
ҳусусиятларни тизимлаштирди: субъектли ориентация (мослашув), ўзгарувчанлик, 
назоратнинг ички локуси, ички дунёни ўзлаштириш, ўз-ўзини ориентация қилиш, ҳаётий 
ижодкорликнинг юқори даражаси, объектли ориентация, барқарорлик, назоратнинг ташқи 
локуси, ташқи дунёни ўрганиш, инертлик, эко-ориентация, ҳаётий ижодкорликнинг паст 
даражаси. 


794 
Е.В. Жолобов шахснинг субъект-объект йўналишига кўра, копинг ва психологик ҳимоя 
механизмларига хос хусусиятларни тақсимлади ва ўз таҳминларини таклиф қилди. 
Шахснинг субъектив йўналганлиги: копинглар (ўз-ўзини назорат қилиш, узоқлаштириш, 
жавобгарликни ўз зиммасига олиш); ҳимоя меҳанизмлари (интеллектуализация, 
компенсация). Шахснинг объектив йўналганлиги: копинг (қочиш) ҳимоя меҳанизмлари 
(инкор этиш, регрессия, проекция, алмаштириш, реактив ҳосил қилиш). Шундай қилиб, Е. В. 
Жолобовнинг тадқиқотига кўра, ҳимоя механизмларининг бештаси объектив йўналишга, 
фақат биттаси эса субъектив йўналишга мос келади. Шуни эътироф этиш мумкинки, 
субъектив ориентация юқори даражадаги хабардорлик билан ажралиб туради, чунки ҳимоя 
механизмлари кўпроқ онгсиз соҳага боғлиқдир.
Маълумки, копинглар шахс томонидан онгли равишда, ҳимоя механизмлари эса онгсиз 
ва пассив равишда ишлатилади. Умуман олганда, англаш даражаси шахснинг етук адекват 
кўрсаткичи бўлиши мумкин ва кўпинча психокорректив ишнинг мақсадига айланади. Бундай 
мезоннинг (критериянинг) қийинчилиги айрим абстрактликда, тушунчанинг ўзига хослиги, 
конкрет бўлмаслигида ва бинобарин, ўлчаб бўлмаслигида ифодаланади. Одатда, англаш 
идрок актларида ўз-ўзидан намоён бўлади ва субъектив ҳис-туйғулар билан аниқланади. 
Албатта, бешта психологик ҳимоя механизмларининг статистик аниқ мувофиқлигига кўра 
шахснинг объектли ориентацияси субъектли ориентациясида пайдо бўлмаслиги мумкин, 
дегани эмас. Бу ерда хусусиятнинг ифодаланиш даражаси ҳақида гап кетмоқда.
И. В. Кондакова 2012 йилдаги тадқиқотларида асосий ресурслар деб масъулиятни ва 
ҳаётга чидамлиликни кўрсатиб ўтади, улар респондентларга ҳар қандай қийин ҳаётий 
вазиятларни бартараф этишда ёрдам беради ва психологик хавфсизликнинг ривожланаётган 
ресурслари деб: турли соҳаларда ўз-ўзига ишончдан иборат бўлган когнитив ресурсларни: 
касбий фаолият, интеллектуал фаолият, кундалик муаммоларни ҳал қилиш, яқин 
кишилар(дўстлар), болалар, оилада ва ота-оналар билан муносабатлар қуриш маҳорати, 
назоратнинг ички локуси, зўравонлик ҳақида билим ва уларни бартараф этиш усуллари; 
мувозанатли тенглик билан ифодаланган эмоционал блок, самарали копинг стратегиясидаги 
хулқ-атвор блоки, деган хулосага келади. 
Шу билан бир қаторда, Е. В. Бурцеванинг тадқиқотига параллел тарзда шахснинг 
ташқи муҳитга таъсири субъектив жавоби контекстида "копинг-шахсийлаштириш" ҳодисаси 
тадқиқ қилинди. Копинг шахсийлаштириш гуруҳга нисбатан негативликни англатмайди ва 
ушбу конформизмга қарама-қарши бўлмайди. Кўпинча бу тушунча "коллектив ўз-ўзини 
аниқлаш" га яқинроқдир. Айниқса “ўз мавқеини ўзи белгилайдиган” одамлар ҳақиқий 
ижтимоий аҳамиятга эга манфаатларни, меъёрлар ва ўз касбий гуруҳи қадриятларини ҳимоя 
қилиш имкониятига эгадирлар, лекин бир вақтнинг ўзида тизимнинг деперсонализ босим 
тизимига ва ҳодисаларига, тизимнинг мақсадлари ва қадриятларига (масалан, коррупция) 
қарама-қарши бўлиб, қарши туриб бериши хам мумкин. Ҳисоблаш мумкинки, бундай 
ходимлар шахсий ўз-ўзини бошқаришнинг ривожланган қобилиятига эгадирлар ва копинг- 
шахсий ҳулқ-атвор билан фарқланадилар. Копинг-шахслаштириш бу текислаш таъсирини 
енгиш, "мен"нинг шахсий чегараларини яратиш, ўз-ўзини тартибга солишнинг онгли 
даражасига чиқиш ва шу билан бирга ўз-ўзини бошқаришдир. Копинг шахс- бу астенияга 
олиб келмайдиган, аксинча, шахсни ўз – ўзини бошқаришнинг энг олий даражаларига 
етаклайдиган-шахсий ўз-ўзини бошқаришнинг фаоллаштириш ҳолатида ва ресурс ҳолатида 
бўлган шахсдир.
В.А. Бодровнинг фикрига кўра, инсон ресурслари тушунчаси умумий маънода "энергия 
ва ахборот жараёнларининг имкониятларини, касбий йўналтирилган функцияларнинг 
ривожланиш даражасини, уларнинг мослашувчанлиги, барқарорлиги ва компенсацияланиши, 
турли фаолият шаклларини тартибга солиш усуллари ва ўзлаштирилган дастурларнинг 
мавжудлиги ва бошқаларни акс эттиради." В.А.Бодров биргаликда эгалик қилиш остида, 
инсонга қийин ҳаётий вазиятлар учун ҳаракатларнинг онгли стратегияси ва эгалик қилиш 
ресурсларини жалб қилиш орқали енгиш имконини берадиган мақсадли ижтимоий хулқни 
тушунади.


795 
И. В. Кочкареванинг фикрича, инсоннинг етакчи тенденцияси бўлмиш шахснинг ўз 
муҳимлигига интилиш, оғир ҳаётий вазиятларда қадриятлар, маънолар ва мотивларини акс 
эттирувчи копинг хулқ-атвор манбаи сифатида фаол акс этади. Бундай вазиятда, белгиланган 
ресурсларни қўллаш бир ҳил маъноли бўлмайди. В.Ю. Рыбников., Е. Н. Ашанина, экстремал 
касб мутахассисларнинг копинг-ҳулқ психологик механизмларини кўриб чиқиб, 
макроижтимоий, микроижтмоий ва шахсий копинг манбаларга ажратадилар. Улар 
макроижтимоий психологик механизмларни икки даражага бўлишади: биринчи даража 
(ташкилотлар, тизимлар) – бу қонунлар, ижтимоий нормалар, Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, таълим тарбия тизимлари, ижтимоий ва тиббий 
таъминот); ва иккинчи даража – мутахассислар (масалан, тиббиёт ходимлари, халқ таълими 
ходимлари). Микроижтимоийлар-бу қариндошлар, дўстлар ва ҳамкасблардир. Шахсийлар: 
ижтимоий ва ахлоқий фазилатлар: Мен-концепция, мотивация, ахлоқий меъёрийлик, ўз-
ўзини англаш; ҳиссий ва иродавий фазилатлар: стрессга чидамлилик, ҳулқ-атворни иродавий 
назорат қилиш, психологик барқарорлик; билим, типологик ва тартибга солувчи фазилатлар, 
касбий тайёргарлик, тажриба ва кўникмалардир.
И. В. Рябченко ва бошқа тадқиқотчилар, турли негатив дезадаптация ходисаларни (ўз 
жонига қасд қилиш, қонун бузилиши, психосоматик касалликлар, ўзаро зиддиятлар, пост-
травматик шахсиятли кўнгилсизликлар, тажовузкорлик, алкоголизм, ва ҳоказолар.) копинг 
хулқ-атворнинг шаклланмаган стратегиялари билан боғлиқ деган хулосага келадилар. 
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, копинг ҳулқ ва копинг ресурслари жуда кенг 
тушунчалардир, лекин улар копинг персоналлаштириш соҳасини шахснинг вакиллиги ва 
бошқаларда акс этмаслик қобилиятини бартараф этиш сифатида тавсифланади. Узоқ ва яқин 
хорижий муаллифларнинг ҳаётий воқелик ҳамда илмий-назарий таҳлилларига кўра, 
психологик ҳимоя ва копинг хулқ-атвор механизмлари бир бирини адаптацион жараёнлар ва 
шахсни стрессли вазиятларга муносабат билдириши билан тўлдириб турадиган шакллари 
сифатида тавсифланган. Психологик имкониятларни сафарбар қилиш, конструктивликка 
тайёргарлик кўриш ва муаммоларни онгли ҳал қилиш шахснинг психологик ҳимоя тизими 
ёрдамида амалга оширилади. Копинг ҳулқ шахсий муаммоларни оқилона ҳал қилишга 
қаратилган ҳаракатни намоён этади. Психологик ҳимоя шахснинг ривожланишига икки 
ёқлама таъсир кўрсатиши мумкин. У ҳаётий фаолиятнинг янги шароитларига мослашишни 
таъминлайди, ўз-ўзини баҳолаш ва яшаш тарзининг барқарорлигини сақлайди ва психологик 
қулайлик ҳолатини қўллаб қувватлайди. Шунга қарамай, узоқ муддатли, кучли босим 
таъсирида, ҳимоядан ҳаддан ташқари норматив фойдаланиш шахснинг руҳий соғлиғининг 
бузилиши, инфантиллик ва перманент ташқи-ички низони қўзғатишига таъсир этиши 
мумкин. Шундай экан, конструктив ва деструктив психологик ҳимояни фарқлаш лозимдир. 
Илмий психологик адабиётларда қилинган таҳлилларга кўра конструктив психологик ҳимоя 
қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: Конструктив психологик ҳимоянинг намоён 
бўлиши жамоатчилик ва жамиятда қабул қилинган қоидалар ҳамда меъёрларга мос келади. 
Конструктив психологик ҳимоянинг фаолият кўрсатиш асоси тасаввур қилиш, фикрлаш ва 
таҳлилий-ақлий жараёнлар ҳисобланади. Конструктив психологик ҳимояни қўллаш инсонни 
рўҳий жароҳатлайдиган вазият мазмунига мос келади. Конструктив психологик ҳимоянинг 
ҳукум суриши онгли равишда амалга оширилади ва акс эттириш орқали назорат қилинади. 
Конструктив психологик ҳимоя механизмларидан мўътадил фойдаланишнинг кенг 
спектрини мўлжаллайди. Конструктив психологик ҳимоя ташқи ижтимоий ва психологик 
мослашувчанликни назарда тутади. Конструктив психологик ҳимоя шахснинг ҳаётий 
муаммоларини қониқарли ҳал этишни таъминлайди. Шахслараро ўзаро муносабатларда 
конструктив психологик ҳимоя шахснинг жадал ривожланиши ва унинг ижтимоийлашувини 
таъминлайдиган муҳим имкониятдир. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   518   519   520   521   522   523   524   525   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish