418
Тикув машиналари ва механизмлари каби буюмларнинг йиғиш чизмаларида уларнинг
ишлаш принципи, мойлаш, ҳаракатга келтирувчи мосламаларини ишлаш йўлларини
кўрсатувчи схемалари ҳам чизилади. Масалан, тикув машиналарининг ҳаракатини кузатишда
кинематик, электр жиҳозлари учун электр, радиоприёмник учун радио схемалар чизилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани ва технология билан ишлаб
чиқаришни ёки хизмат кўрсатиш соҳаларини ўз ичига оладиган ушбу тармоқларда албатта
техника ва технологиянинг янги турларидан фойдаланиб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бундан кўринадики 7-8- синфларга таълим жараёнига ўргатиладиган манбалар асосан икки
гуруҳга: технология асослари ва халқ ҳунармандчилиги ва касбга йўллаш ҳамда ишлаб
чиқариш асосларига бўлинар экан. Шунингдек, 7-синфнинг технология фанида ўқувчиларга
ўргатишга мўлжалланган дарс материалларида турли хилдаги газламага ҳар хил турдаги
материаллардан ташкил топган кийимлар ва буюмларга ишлов бериб тайёр маҳсулот яратиш
технологияларини ҳамда йўналишларга таълукли миллий ҳунармандчилик соҳалари ҳақида
умумий маълумотларига оид манбаларга бўлинар экан. 8- синф ўқувчиларига ўргатишга
мўлжалланган дарс материалларида ҳам юқоридаги қайд этилганидек тикув буюмларини
хўжалик ишлаб чиқариш жараёнлари ва уларда иштирок этадиган касблар гуруҳлари ҳамда
газламаларга ишлов беришга асосланган миллий халқ ҳунармандчилик технологиялари,
миллий кийимлар тайёрлаш технологияларига оид манбаларга бўлиниши кўриниб турибди.
Бу манбаларни ва технологик ишларни амалий бажаришда схемалардан фойдаланган ҳолда
замонавий техника ва технологияларни ишлатиш, иш сифатини, самарадорлигини оширишда
ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланишда имкониятларни янада кенгайтиради.
Замонавий техникалар компьютерлашган бўлишига қарамасдан дастлабки ишлов бериш
усулларини ўрганишда ўқувчининг онгида яққол тасаввур ва ғоя пайдо бўлиши муҳимдир.
Келажакда ҳар қандай турдаги техника билан ишлашда схемаларни кўз олдига келтириб,
тайёрланадиган буюмни технологик операцияларини тасаввури ишни янада тез, сифатли ва
вақтдан тежамли, унумли фойдаланиш ишлаш жараёнини осонлаштиради.
Хулоса қилганда, 7-синфларда газламаларни хосса ва хусусиятларини аниқлаш ва
уларни тегишлича материал ҳолатига келтиришга оид манбалар, асбоб-ускуналар ва машина,
механизм, мослама, жиҳозлар бўлимларини битта бўлим қилиб унга станокларда
материалларга ишлов берадиган фрезалаш, жилвирлаш каби станоклар ҳамда ишлаб
чиқариш тикув машиналари ва станоклари ( IK-62, ISP-30, 6M13P, 6M82SH, ISP30-1, SH12A,
SMR-2, SDK-4, SDK4-2, STZF-1, SDK-5, SPMF, CS529-16-1-42-K, EDM-3, RL, IL, MNT-2-00-
000,97-AKL, 1022kJZLM, 862kPMZ, BROTHER, DORKOOP, PFAFF, ORSHA, 1622RT, DLM-
5410-6 ва бошқалар) ҳақида манбаларни , маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси
бўлимига тикув машина ва станокларда материалларга ишлов бериб мақсулотлар яратиш
технологияларига оид манбаларда, халқ ҳунармандчилик мактабларида тайёрланадиган
маҳсулотларни тайёрлашда схемаларни фойдаланиш учун тавсиялар ўқув қўлланма ва
дарсликларида берилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: