Мақола ва тезислар номи


Keywords:  technology, scheme, thinking, ability, technical means, didactics



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Keywords: 
technology, scheme, thinking, ability, technical means, didactics.
 
Таълим-тарбиянинг асосий мақсади ўқувчиларнинг дунёқарашни шакллантириш ва 
ривожлантириш, ижодий қобилиятларини тарбиялашдан иборат. Президентимиз 
Ш.М.Мирзиёевнинг 
“Таълим ва илм-фан соҳасига оид фармони”
лойиҳасида 
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.[1] 
Технология дарсларида ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти доимий ижодий фикрлашни 
тақозо этадиган фаолият тури бўлиб, дарс жараёнида илғор педагогик технологияларни 
қўллашни талаб қилади ва келажакда ўқувчиларни турли касбларда фойдаланиладиган 
техника ва технологияларга мукаммал ишлашни ўрганишга замин яратади. Схемалардан 
фойдаланиш технологик операцияларни бажаришда ( тикув машинасини ишга тайёрлаш ва 
ҳаракатга келтириш, деталларни тикиш, чокларни ҳар хил туридан фойдаланиш ва 
ҳоказолар) кам вақт сарфлаб мавзуларни ўрганиш давомида содда, тушунарли тушунчаларни 
тасаввур қилишга эришилади. Техник фикрлаш дейилганда ўқитувчининг технологик таълим 
йўналишида фаолият олиб боришида касбий техник ва касбий педагогик фаолиятидаги 
масалалар (техник воситалар, жиҳозлар, механизмлар ва бошқаларни ўрганиш, уларни 
таъмирлаш ва ишлатишда вужудга келадиган технологик, дидактик ва бошқа масалалар)ни 
ечишни таъминлашга имкон берувчи интелектуал жараёнлар ва уларнинг натижалари 
тушунилади. Ушбу таърифдан кўринадики, техник фикрлаш техник масалаларни ечишга 
қобилиятлиликни билдиради. Ўқувчиларга дарс машғулотлари давомида етарлича билим, 
кўникма ҳосил қилишда тасаввурларга эга бўладиган даражадаги схемалардан фойдалана 
олгандагина фан юзасидан етарлича билим бериши ва амалий кўникмалар ҳосил қилиши 
мумкин.
Схемалардан фойдаланишнинг мақсади қисқа вақт давомида ўқувчиларнинг 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кенг ва чуқур билим бериш кўникма ва малакаларни 
ҳосил қилишга ва уларни билим, малакаларини мустақил эгаллашларига қаратишдан иборат 
бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Технология дарсларида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган 
схемалар ҳам худди шу принципларга амал қилиниши керак. 
Илғор педагогик тажрибалар шуни кўрсатдики технологик операцияларни бажариш 
давомида схемалардан унумли фойдаланиш дарс жараёнида ўқувчининг онгида эслаб 
қолишини ҳамда мустақил ишларни бажаришида қийинчиликларга дучор бўлмаслигини 
таъминлашга кўмак бўлар экан. Масалан, 7-8-синфларни технология фанининг мавзуларини 
бирини мисол қилиб олганимизда дарс жараёнини ўқитиш давомида буюмларнинг 
қисмларини тайёрлаш жараёнини схемалардан фойдаланган ҳолда ўргатишда ўқувчи 
ўрганиши давомида мустақил амалий ишларни бажарибгина қолмай, балки, ҳар кандай 
буюмни тайёрлаш кетма-кетлигини мустақил тушуниб олиб амалда бажариши кўникмаси 
ҳосил бўлади. Технология фанининг 7-синф дарслигида берилган “Машина, механизм, 
станоклар ва улардан фойдаланиш” бобида [5] берилган мавзуларда тикув машиналарининг 
турларини расмлари ва тузилиши тўғрисида маълумотлар ёзилган бўлиб, ташқи ва ички 
қисмларининг тузилиши бўйича схемалар кўрсатилмаган. Ваҳоланки, тикув буюмларига 
ишлов бериш ҳамда бошқа мавзулар бўйича деталларни тайёрлаш босқичларида қирқиш, 
кесиш асбоблари, деталларни бириктириш, тикиш жараёнларини осон усулда тушиниб 
олишлари учун схемалардан фойдаланишнинг аҳамияти катта. 
Схема бу лойиҳага оид график ҳужжат бўлиб, унда буюм қисмларининг таркиби ва 
улар орасидаги боғланишлар кўрсатилади. Буюмларни лойиҳалаш, созлаш, назорат килиш, 
тузатиш ва улардан фойдаланиш хамда механизм, асбоб, мослама, иншоот ва ҳоказоларнинг 
ҳаракат (иш) жараёнини кетма –кетлиги принциплари схемаларда тушунтириб берилади.[2] 


418 
Тикув машиналари ва механизмлари каби буюмларнинг йиғиш чизмаларида уларнинг 
ишлаш принципи, мойлаш, ҳаракатга келтирувчи мосламаларини ишлаш йўлларини 
кўрсатувчи схемалари ҳам чизилади. Масалан, тикув машиналарининг ҳаракатини кузатишда 
кинематик, электр жиҳозлари учун электр, радиоприёмник учун радио схемалар чизилади. 
Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани ва технология билан ишлаб 
чиқаришни ёки хизмат кўрсатиш соҳаларини ўз ичига оладиган ушбу тармоқларда албатта 
техника ва технологиянинг янги турларидан фойдаланиб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 
Бундан кўринадики 7-8- синфларга таълим жараёнига ўргатиладиган манбалар асосан икки 
гуруҳга: технология асослари ва халқ ҳунармандчилиги ва касбга йўллаш ҳамда ишлаб 
чиқариш асосларига бўлинар экан. Шунингдек, 7-синфнинг технология фанида ўқувчиларга 
ўргатишга мўлжалланган дарс материалларида турли хилдаги газламага ҳар хил турдаги 
материаллардан ташкил топган кийимлар ва буюмларга ишлов бериб тайёр маҳсулот яратиш 
технологияларини ҳамда йўналишларга таълукли миллий ҳунармандчилик соҳалари ҳақида 
умумий маълумотларига оид манбаларга бўлинар экан. 8- синф ўқувчиларига ўргатишга 
мўлжалланган дарс материалларида ҳам юқоридаги қайд этилганидек тикув буюмларини 
хўжалик ишлаб чиқариш жараёнлари ва уларда иштирок этадиган касблар гуруҳлари ҳамда 
газламаларга ишлов беришга асосланган миллий халқ ҳунармандчилик технологиялари, 
миллий кийимлар тайёрлаш технологияларига оид манбаларга бўлиниши кўриниб турибди. 
Бу манбаларни ва технологик ишларни амалий бажаришда схемалардан фойдаланган ҳолда 
замонавий техника ва технологияларни ишлатиш, иш сифатини, самарадорлигини оширишда 
ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланишда имкониятларни янада кенгайтиради. 
Замонавий техникалар компьютерлашган бўлишига қарамасдан дастлабки ишлов бериш 
усулларини ўрганишда ўқувчининг онгида яққол тасаввур ва ғоя пайдо бўлиши муҳимдир. 
Келажакда ҳар қандай турдаги техника билан ишлашда схемаларни кўз олдига келтириб, 
тайёрланадиган буюмни технологик операцияларини тасаввури ишни янада тез, сифатли ва 
вақтдан тежамли, унумли фойдаланиш ишлаш жараёнини осонлаштиради.
Хулоса қилганда, 7-синфларда газламаларни хосса ва хусусиятларини аниқлаш ва 
уларни тегишлича материал ҳолатига келтиришга оид манбалар, асбоб-ускуналар ва машина, 
механизм, мослама, жиҳозлар бўлимларини битта бўлим қилиб унга станокларда 
материалларга ишлов берадиган фрезалаш, жилвирлаш каби станоклар ҳамда ишлаб 
чиқариш тикув машиналари ва станоклари ( IK-62, ISP-30, 6M13P, 6M82SH, ISP30-1, SH12A, 
SMR-2, SDK-4, SDK4-2, STZF-1, SDK-5, SPMF, CS529-16-1-42-K, EDM-3, RL, IL, MNT-2-00-
000,97-AKL, 1022kJZLM, 862kPMZ, BROTHER, DORKOOP, PFAFF, ORSHA, 1622RT, DLM-
5410-6 ва бошқалар) ҳақида манбаларни , маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси 
бўлимига тикув машина ва станокларда материалларга ишлов бериб мақсулотлар яратиш 
технологияларига оид манбаларда, халқ ҳунармандчилик мактабларида тайёрланадиган 
маҳсулотларни тайёрлашда схемаларни фойдаланиш учун тавсиялар ўқув қўлланма ва 
дарсликларида берилиши керак. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish