313
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ФАРЗАНД ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ
Юлдашева Д., доцент,
Зоҳидова М., магистрант,
Фарғона давлат университети
Аннотация:
Мақолада оиланинг ва оилавий муносабатларнинг фарзандлар маънавий
шаклланишидаги ўрни ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар:
буюк мутафаккирлар, хотин-қизлар, муаммо, зиддият, руҳият,
маънавият.
Аннотация:
В статье рассматривается роль семьи и семейных отношений в
духовном становлении детей
Ключевые слова
: великие мыслители, женщины, проблема, противоречие, психика,
духовность
Annotation:
The article examines the role of family and family relations in the spiritual
development of children
Keywords
: great thinkers, women, problem, contradiction, psyche, spirituality
Фарзанд бебаҳо неъмат ва инсониятнинг энг муқаддас орзуси саналади. Унинг дунёга
келишидан бошлаб токи вояга етгунига қадар ота-она бир қанча қийинчилик ва шу билан
бирга қувончли ҳаёт йўъларини босиб ўтади. Фарзандлар тарбияси катталар зиммасига
юксак масъулиаят ва машаққат юкини юклайди. Чунки унинг камолоти нафақат юрт равнақи
билан боғлиқ, балки ота-оналарнинг келажакдаги ҳаловатли умр йўлини таъминлаш
калитидир. Қалбида юксак инсоний қадриятларни жамлаган фарзандлар юрт қудрати,
эртамиз таянчи ва ота-оналар суянчи бўла оладилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев
таъкидлаганларидек,“Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш,
хонадонларда тинчлик хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-
маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур”.
Оилани асраш, уни муқаддас билиш бизга аждодларимиздан меросдир.
Зардуштийликнинг қадимий китоби “Авесто”да оила муқаддас даргоҳ эканлиги, оила
барқарорлигида эр ва хотиннинг тенг масъуллиги, фарзанд тарбияси тўғрисида фикрлар баён
қилинган. Шунингдек, буюк мутафаккирларимиз А.Навоий, А.Р.Беруний, М.Қошғарий,
Форобий ва маърифатпарварларимиз М.Беҳбудий, А.Фитрат, А.Қодирий, Чўлпон ва
бошқалар асарларида ҳам жисмонан ва маънан етук авлодни тарбиялашнинг ягона йўли –
барқарор оила қуриш ва ўзаро муносабатларни миллий менталитетимиз замирида олиб
бориш тарғиб қилинади.
Оила
тарбиявий,
маънавий-маърифий,
руҳий-ахлоқий,
иқтисодий-ҳуқуқий
муносабатларга асосланган ижтимоий бирликдир. У қанчалик мустаҳкам бўлса жамият ҳам
шунчалик барқарор ривожланади. Шунинг учун мамлакатимизда оила институтини
ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Президентимизнинг 2018 йил 2
февралдаги “Хотин – қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институни мустаҳкамлаш
соҳасидаги фаъолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
билан миллий ҳамда маънавий қадриятларимиз асосида ушбу соҳага оид муаммолар ечими
юзасидан тегишли давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари олдига долзарб вазифалар
қўйилди. Мазкур Фармонга биноан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий
тадқиқот маркази оила институти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритувчи тизим
сифатида ташкил этилди.
Мамлакатимизда давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётган оилавий
муносабатлар мустаҳкамлиги, албатта, ҳар бир инсон қалбига чуқур ўрнашиши муҳимдир.
Чунки оиланинг азиз мевалари бўлмиш фарзандлар камолоти, бахт-у саодатининг пойдевори
мана шу масканда яратилади. Хўш, ота-оналар дилбандларининг келажакдаги осойишта
ҳаётларини таъминловчи эканлар, бугунги кунда нималарга эътибор қаратишлари лозим;
315
Афсуски, ота-оналар ўртасидаги муносабатларнинг салбий тус олишда давом этиши
болада турли руҳий муаммолар ва маънавий камчиликларни юзага келишига сабаб бўлади.
Журъацизлик, ўта юқори тортинчоқлик, ўзига нисбатан ишончсизлик, тушкунликка
мойиллик, ҳаётга нисбатан қизиқишнинг пастлиги, мақсадсизлик ва шу қатори қусурларни
давом эттириш мумкин. Ҳаттоки, бундай жараёнлар девиант хулқ-атворлар юзага келишига
ҳам сабаб бўлади. Ўсмирлик даврига келиб эса бундай болаларни қайта тарбиялаш жуда
мушкил ва ҳатто имконсиз даражага етиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ота-она
фарзанди келажаги ҳақида қайғурар экан, уларга ҳамиша соғлом ва хотиржам ҳаёт тақдим
қилиши лозим. Ўзининг кундалик муаммо ва қийинчиликларидан уларни узоқлаштириши,
уларга худди ўзлари каби пок дунёни ҳадя қилишга доим интилишлари зарур. Фарзандлар
бизнинг хатоларимиз жабрини чекувчилар эмас, балки бизни хатолардан қайтариб турувчи
ва бахтли келажагимизни таъминловчи суянчиқларимиздир.
Оила мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан аёл дунёқарашига боғлиқлигини англаган ҳолда,
бугунги кунда болалар тарбияси ва оналарнинг унинг ҳаётида тутган ўрни борасида кўплаб
тадқиқотлар ўтказилган ва илмий хулосалар берилди. Айниқса аёл кишининг бу борада ўрни
юқорироқ баҳоланади. Хусусан инглиз драматурги О.Голдсмит ҳам “Аёллар инсониятнинг
илк мураббийларидиръ деб хитоб қилганди. Аёл қанчалик билимли ва доно бўлса фарзанди
камолида камроқ камчиликларга йўл қўяди.
Хусусан, президентимиз Ш.Мирзиёев ҳам ўз нутқларида аёлларнинг фарзанд
тарбиясидаги ўрни беқиёслигини таъкидлаб, “Бир ўғил болани ўқицак билимли, салоҳиятли
шахсни тайёрлаймиз. Бир қиз болани ўқицак, у билан бирга яна бир неча маънавиятли
авлодни тарбиялаймиз” деб хитоб бергандилар. Аёл - она, оила юраги ва фарзандлар бахт-у
иқболидир. Оиланинг мустаҳкам ва бахтли бўлиши, унинг маънавий савиясининг
юқорилигига бевосита боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: