Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Хулоса ва таклифлар

I.
Таълим сохасидаги ўзаро соғлом рақобатни вужудга келтириш ва бу орқали дарс 
самарадорлигини ошириш учун шундай бир тизимни яратайликки, бунда 25 йил ишлаган 
ўқитувчи хам ўз устида тинмай ишлайдиган бўлсин.
1.
Дарс соатлари тақсимланаётганда 1-навбатда ўқувчилардан олинган сўровнома 
натижалари инобатга олинсин (ўқувчилардан сизга ушбу фандан қайси ўқитувчи дарс 
беришини хохлайсиз деган савол ўқув йили якунидаги сўровномага киритилиши керак). 
Масалан: мактабда 1та олий тоифали ўқитувчи бор дейлик. Билими зўр, лекин педагогик 
махорати этишмайди. Дарслари жуда суст, ўқувчиларга ёқмайди. Сўровномадаги фикрлар 
ўқитувчига сабаб қилиб кўрсат-илади ва унинг дарслари камайтирилади. Уни ўрнига янги 
мутахассислар иш билан таъминланади, ёки шу мактабдаги бошқа ўқитувчига имкон 
берилади. Шу ондан бошлаб улар ўртасида кундан кунга қуйидагилар учун рақобат кучайиб 
боради: 
А) Ўқувчиларга ёқадиган қилиб, жонлироқ, янгича усулларда дарс ўтиш (бунда дарс 
фақат ўйинлардан иборат бўлиб қолмаслиги керак). 
В) Тезроқ тоифа олиш (тоифанинг ўсиши ўқитувчи билимининг ўсиб бораётганидан, у 
ўз устида ишлаётганидан дарак беради. Ҳозирги аттестация низоми жуда адолатли ишлаб 
чиқилди ва тўғри олиб борилмоқда.) 
С) Кейинги йили ўқувчилар яна унга овоз беришлари учун замин яратиш. 
Д) Тажрибали устозлар дарсларига тахлилга кириб, устун жихатларини ўзлаштириш, ўз 
камчиликларини бартараф этиш, бунинг учун улар тинмай дарс тахлилларига кирадилар. Бу 
мақсад ўқитувчига хар куни, хар соатда тинчлик бермайди ва хеч қандай назоратсиз хам ўз 
устида тинмай ишлайди. 


230 
2.
Мактабларда ўқувчилар билан тушунтириш ишлари тўғри йўлга қўйилсин. Улар 
ўқитувчининг билим савиясига, мавзуни тушинтириб бера олиш қобилиятига, педагогик 
махоратига алохида бахо бера олсинлар. Фикрларини аниқ фактлар билан ифодалай билсин. 
3.
Ўқув йили якунида ўқувчилар билими мониторинг қилиниб, ҳар бир ўқитувчиниг 
фанлар кесимида билим бера олиш кобилиятиниг фоизи аниклансин. 
4.
Ўқитувчининг устамасига келсак, янги 823-қарор (хозирги 831-қарор) жуда асосли 
ва ўз вақтида қабул қилинди. Фақат бир бандига, яъни “иш стажига қараб” деган жойини 
“тоифасига қараб”-деб ўзгартирсак, у янада адолатли ва рақобатга чорловчи бўлар эди. Стаж 
бу вақт дегани, вақт эса ишлаган учун ҳам, ишламаган учун ҳам бирдай ўтаверадида. 
II.
Ўқитувчи ва ўқувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида. 
Ўқитувчилар ўз билимларини ўқувчиларга тўлиқ бера олишлиги, ўз махоратини 100% 
намоён этиб, ўз дарсидан ўзи қониқиши учун унга баъзи бир шароитларни яратиб 
беришимиз керак. 
Биринчидан; бошланғич синфларда ўқувчи сонини 20тадан оширмаслик керак. Чунки 
боланинг ақлий фаолияти энг фаол, қизиқувчан ва диққат эътиборли бўлган ёшлари 1-4- 
синфларга тўғри келар экан. Бу даврда болага иложи борича кўпроқ тушунча бериб қолиш 
керак. Бу ёшда у илмнинг қадрини ва касбларнинг фарқини тушиниб етмоғи лозим. Бунинг 
учун ўқитувчи 45 дақиқа дарснинг 5 дақиқасини ташкилий қисм билан ўтказса агар, қолган 
40 дақиқада хар бири билан 2 дақиқа бўлса хам ишлай олиши керак. 
Иккинчидан; юқори синфларда ўқувчилар сонини 26 тадан оширмаслик, чунки, миқдор 
ошган сари сифат пасаяди ва бу хеч кимга сир эмас (фалсафа қонуни). 
Учинчидан; ўқувчиларни 5-9-синфларда ўзлаштириш даражасига қараб “а”,”б”,”с” 
синфларга ажратиб олиш. Бунда “а”-синфга 20 тадан ошмаган энг иқтидорли ўқувчилар 
қамраб олинса ва улар мавзуларни бир марта тушунтирилгандаёқ тўлиқ тушуниб етсалар, 
бундай синфларда дарс ўтиш ўқитувчига хузур бағишлаган бўларди. 
“б”-синфга ўртача ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган ўқувчилар қамраб олинса ва 
уларга, агар яхши ўзлаштирса “а”-синфга ўтишлари мукофот, ёки аксинча, ўқишлари 
пасайиб кетса, “с”-синфга ўтиб қолишлари жазо сифатида қўлланилса, жуда яхши бўларди. 
“с”-синфга ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар қамраб олинса, ўқитувчи хам 
ўқувчиларнинг ўзлаштиришини хисобга олган холда дарсни ташкил этарди. Ушбу синфга 
йиғилган ўқувчиларда фанларга кизиқиш пастдир аммо, санъат, рассомчилик, спорт ва 
меҳнатнинг турли соҳаларига қизиқиш юқори бўлиши тайин. Шунинг учун уларни 9-
синфгача мажбурий фанларни ўқитиб, қолганига қизиқишлари бўлган соҳа билан 
шуғулланишларига имкон беришимиз керак. 
Назаримда ўқувчиларни тоифаларга бўлиниши ота-оналарда хам қизиқиш ўйғотиб, 
фарзандининг ўқишига бўлган эътиборини кучайтирар эди. 
Бундай бўлиниш ўқитувчи ва ўқувчига дарсда қулайлик туғдириб, яхши педагогик ва 
психологик мухитни яратишга, дарс самарадорлигини оширишга катта ёрдам беради. 
Назарий жихатдан олиб қаралганда, биздаги ўзлаштириши ҳар ҳил ўқувчиларга бир хил 
усулда дарс ўтилиши нотўғри деб ҳисоблайман. 
III.
Ўқувчиларнинг мактаб тўғрисидаги тасаввурини, мактабга бўлган муносабатини, 
тушунчасини тубдан ўзгартириб, мактабга нисбатан хурмат ва эътибор уйғотишимиз керак. 
Ўқувчиларда пайдо бўлган “ўқишга кириб олсам бўлди, менга шу 2-5та фан керак холос, уни 
репетиторда ўқийман, мактабга онда-сонда шунчаки хужжат учун боряпманда”-деган 
тушунчасини йўқотишимиз керак. 
Бунинг учун ҳам қуйидаги таклифларни билдирмоқчиман; 
1.
Мактаб битирувчиларининг давлат имтихони улар учун энг катта, маъсулиятли ва 
хал қилувчи имтихонга айлансин. Шунда ўқувчи ва ота-оналарнинг мактаб тўғрисидаги 
фикрлари ва мактабга бўлган муносабати тубдан ўзгарар эди. Бунинг учун мактаб битирув 
имтихонлари хар бир мактабда, ИИБ ходими назоратида (маъсулиятни янада кучайтириш ва 
шаффофлик учун) кириш имтихонларига ўхшаб ташкиллаштирилса, камералар қўйилиб, ота-
оналар бориб кузатиб турса, ўзгача маъсулиятли холатда ўтса, мактабнинг обрўси ортарди. 


231 
Баъзи ўқувчилар битирув имтихонига хам кечикиб келиб, баъзан келмай хам кўяди, 
ўқитувчи ва синф рахбари ялинса хам назар- писанд қилмайди. Шундай холларда ота-она 
хам бепарволигини кўриб, мактабга ачинаман. 
2.
Битирув имтихони тест асосида ташкил этилиб, унинг натижаси ўқувчининг 
келажагига бевосита таъсир кўрсатсин. Масалан: хар бир фандан 40тадан савол берилиб, 
ўқувчи бир неча фанлардан 30% дан кам олса, у синфдан –синфга қолдирилсин. 30-40% 
тўплаганга маълумотнома берилсин,40-50% гача тўплаганга фақат коллежга хужжат 
топширишга рухсат, 50% дан юқори олганларгина хужжатларини олий ўқув юртига топшира 
олсин. 
3.
Шу билан бирга баъзи бир имтиёзлар хам жорий этилсин,масалан: тегишли 
фанлардан 65-75% олганларга олий ўқув юртига кириш балига 10 бал, 75% дан юқорисига 20 
балл қўшиб берилсин. 
4.
Бу усул олтин медаль ёки қизил аттестат беришдан кўра халол бўларди, бахоларни 
ошириб қўйиш, таниш-билишчилик қилмасдан, ўқувчи хақиқий билимига яраша 
мукофотини хам оларди. 
5.
Шунда ўқувчилар ва ота-оналарнинг болага нисбатан назорати, хам билимига 
талаби, келажагига, дарсларига эътибори кучаяр эди. Мактабга қизиқишлари ортиб, 
ўқитувчилар ва уларнинг дарслари хақида суриштириб, дарсларга нисбатан талаби ва 
эътибори кучаяр эди. 
Ўқувчилар мактабда барча фанларни сидқидилдан яхши ўқиб боришликнинг фойдаси 
катта бўлишини, ва ўқимасдан юришликнинг зарари хақида хам яхшилаб билиб олиб, гувохи 
бўлсаларгина, барчаси билимга интиладилар. Бундай гурухларда дарс ўтиш хузур 
бағишлайди. 
6.
Бу усулда имтихон олинганда ДТМда барча битирувчилар ва уларнинг билим 
даражаси хақида тўлиқ маълумот хосил бўлади, бундан ташқари Республика миқёсида 
вилоятлар, туманлар, мактаблар, фанлар, хатто ўқитувчиларнинг рейтингини чиқариш 
имкони туғилади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish