234
тоғрайҳон, ўлмас-ўт, сассиқ коврак, арслонқуйруқ, қизил дўлана, қириқбўғим, зубтурум,
ширинмия, дуғбўйлар шулар сирасидандир. Бу каби холатларнинг олдини олиш, табиий
захираларни сақлаш мақсадида ҳар йили ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликлар
плантациялари ташкил этилмоқда.Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм
вилояти ўрмон хўжаликларида 800 гектардан ошиқ ширинмия ўсимлиги плантациялари
барпо этилмоқда. Бугунги кунда унинг илдизи жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотга
айланиб, шифобахш хусусиятлари жаҳон фармакологияси ва озиқ-овқат саноатида етакчи
ҳисобланмоқда.
4
Қизилмия турлари дуккакдошлар — Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 50-100 см
бўладиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Мазкур ўсимликни рус тилида –солодка голая, ўзбек
тилида - ширинмия, чучукмия, қизилмия, Қорақалпоғистон автоном республикасида эса бўян
деб аташади.Қизилмиянинг Марказий Осиёда ўсадиган турларидан қуйидаги иккита тури -
Оддий қизилмия, чучукмия (Солодкаобыкновенная) — Glycyrrhiza glabra L.. ва Урал
қизилмияси Glycyrrhiza uralensis Fisch бор.Қизилмия турларининг ер остки қисми яъни илдиз
тизими яхши тараққий этган бўлиб, кўп пояли, калта, йўғон илдизпояли. Ундан ер остида
горизонтал ва вертикал новдалар (4-5 м чуқурликда) тарқалади. Пояси бир нечта, тик ўсади,
шохланмаган ёки кам шохланган бўлади. Барглари тоқ патли мураккаб, 3-7 жуфт
эллипссимон, чўзиқ- тухумсимон ёки ништарсимон, текис қиррали баргчалардан ташкил
топган бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган, ёпишқоқ безлар
билан қопланган. Қўшимча барглари майда, ланцетсимон, тўкилиб кетади.
Гуллари қийшиқ, шингилга тўпланган. Гулкосача ва тож барглари 5 тадан: оқиш-
бинафша рангли гул капалак гуллиларга хос тузилган. Оталиги 10 та 9 таси бир-бири билан
бирлашган 10 чиси бирлашмаган. беш бўлакли гуллари барг қўлтиғидан ўсиб чиққан шингил
гултўпламга жойлашган.
Қизилмиянинг меваси ўроқсимон қайрилган, безли тиканчалар билан қопланган ёки
силлик, пишганда очилмайдиган, кўп уруғли дуккак. Қизилмия июн-августь ойларида
гуллайди, меваси августь-сентябрда етилади.
1
Қизилмия турлари Марказий Осиёнинг чўл ва ярим чўлларида, айниқса Туркманистон,
Ўзбекистоннинг Амударё ва Сирдарё бўйларида, Қозоғистоннинг Сирдарё ва Урал дарёлари
ҳамда Балхаш кўли бўйларида, Кавказ, МДҲнинг Европа қисмининг жанубида ва Сибирдаги
шўр тупроқли чўлларда, ариқ, канал, дарё ва кўл бўйларида, бегона ўт сифатида дала ва
экинзорларда ҳамда қумли қияликларда, тўқайзорларда ўсади.
Кучли нектар ажратучи бўлганлиги сабабли асалари ва бошқа ҳашоротларни ўзига
жалб қилади. Ширинмиянинг ер устки қисми ҳайвонлар учун тўйимли озуқа сифатида
фойдаланилади. Поя таркибида 11-18% протеин, 10-15% оқсиллар, 3.3-9.1% ёғ ва бошқа
фойдали бирикмалар мавжуд. Ер остки қисми пўстлоғи жигар рангли илдиз ва идлиз
поялардан иборат бўлиб, узунлиги 180-200см атрофида қайд этилади. Илдиз ва
илдизпояларида глицирризин кислотасининг миқдори-3-24%, глюкоза-8%, сахароза-11%,
крахмал-34%, клетчатка-24% ни ташкил қилади. Сувда экстракцияга учрайдигин
моддаларнинг миқдори- 43% га етади.
Республикамиздан ширинмия хом-ашёси АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония,
Корея каби ривожланган мамлакатларга экспорт қилинади.
2.
Ширинмия ўсимлиги асосан уч хил усул билан, уруғидан, илдизпояларидан ва кўчат
етиштириш орқали кўпайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: