Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Keywords:
Construction, repair and maintenance of domestic roads, inter-farm rural 
highways 
 
Мамлакатимиз рахбари Ш. Мирзиёевнинг 2021 йил 5-6 феврал кунлари Фарғона 
вилоятига қилган ташрифида, айнан автомобиль йўллари соҳаси ҳам эътибордан четда 
қолмади. Охирги кунда кўп тилга олинаётган мавзу яъни – махаллабай ишлаш тизими. 
Давлат рахбарининг ўзи намуна бўлаётган чуқур ўйланган стратегия. Бу жараёнда 
одамлар ҳаётини яхшилаш учун комплекс ёндашув муҳим. Улар орасида оғриқли нуқта 
бўлаётган ички йўллар масаласи кўп ечимларни кутмоқда. 
Президент Ш. Мирзиёев Фарғона тумани Илғор махалласида бўлиб, арзон лойиҳалар 
асосида ички тупроқ хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича бажарилаётган ишларни кўздан 
кечирди. Мутахассислар таклиф этаётган бу қоплама эса асфалть қилишдан уч баровар 
арзонга тушади. “Арзонликка арзондир лекин сифатчи” деган савол туғилиши аниқ.
Маълумки, йўлларининг ҳолати, уларнинг ободонлашганлиги мамлакатнинг иқтисодий 
ўсиш суръатларига, савдо сотиқлар ривожланишига ва албатта инсонларнинг турмуш 
даражасини яхшиланишига олиб келади. Ишлаб чиқариш корхоналарининг самарадорлиги 
эса юкларни ташишда ва инсонларнинг керакли манзилларга етиб бориш вақти қисқариши 
эвазига ортади. 
Республикамизнинг иқтисодий ривожланишида транспорт коммуникациялари, ҳусусан 
автомобиль йўлларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлат инфратузилма 
асосларидан бирини ташкил этади. 
Республикамиз Президенти автомобиль йўлларини қуриш ва модернизациялашга катта 
аҳамият бериб, йўлчи муҳандислар олдига катта вазифалар қўймоқдалар. Бу вазифаларни 
амалга оширишда қурувчилардан соҳа бўйича чуқур, пухта билим, малака ва янгиликларга 
интилиш талаб этилади. 
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларидан ташқари, мамлакатда саноат, қишлоқ 
хўжалиги ва бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатувчи корхона ва идораларга тегишли 
йўллар ҳам мавжуд.
Мамлакатимизда автомобиль йўллари тармоғи бўйича юзага келган ҳақиқий ҳолат ва 
ривожланиш даражаси йўл хўжалигининг барча йўналишларига доир аниқ ва самарали чора-
тадбирларни ишлаб чиқишни, автомобиль йўлларини бошқаришда ҳамда иқтисодиёт ва 
аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ республикамизда йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан 
ўзгартиришга қаратилган қўшимча чоралар қабул қилишни тақозо этмоқда. Шуларни 
инобатга олиб, мамлакатимиз раҳбари томонидан йўл транспорт инфратузилмаси ривожига 
алоҳида эътибор қаратилаётгани йўл соҳасини ривожланишида катта аҳамият касб этади.


241 
Таъкидлаш жоизки, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан 
бири, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг бешта устувор ривожланиш 
соҳалари учун тасдиқланган Стратегия, автомобиль транспорти, аҳолининг турмуш 
шароитини яхшилашга хизмат қиладиган муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини 
ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, 
автотранспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва реконструкция қилиш, биринчи 
навбатда, минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш эди.
Минтақавий автомобиль йўллари, айниқса қишлоқ жойларида, транспорт ва 
муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг илғор ривожланиши билан иқтисодиётни 
ва мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиш дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва 
овуллар кўча ва йўлларида маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиб, қурилиш ва 
таъмирлаш ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида лойиҳа ташкилотлари ва илмий 
тадқиқот институтлари томонидан жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5048-сон билан тасдиқланган 
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги қарори ушбу тадбирларнинг асосини ташкил этди [4].
Бугунги кунда Республика бўйича автомобиль йўлларининг узунлиги 209,5 минг км 
бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 42869 кмни, ички хўжалик 
йўллари, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари 141883 кмни, идоравий ва 
инспекторлик йўллари 24745 кмни, кўприклар сони 14804 тани ташкил этади. 2021 йил 1-
январь ҳолатига кўра 78005 км автомобиль йўли, жумладан, 74219 км ички хўжалик йўллари 
ва кўчалар таъмирталаб аҳволда. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари махсус 
ваколатли орган – Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфида, ички хўжалик йўллари – 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида, идоравий йўллар юридик ва жисмоний 
шахслар тасарруфида бўлади [5].

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish