Мақола ва тезислар номи


Биринчиси,улар Ҳинд- европа халқларига алоқадор бўлиб, милл. авв. 2 минг



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Биринчиси,улар Ҳинд- европа халқларига алоқадор бўлиб, милл. авв. 2 минг 
йиллликда Кичик Осиёнинг марказий кенгликларида жойлашдилар;
3
 
(2) мил. авв. иккинчи минг йилликларда мавжуд бўлган буюк империянинг 
асосий халқи несит ва лувияликлар номи билан маълум бўлган Ҳинд-европа 
тилида гапирадиган босқинчилар ; 
(3) милодий биринчи мингйилликда яшаган Сурия ва Фаластин 
халқлари;
(4)марказий Фаластинда яшовчи Семит қабилалари ва келиб чиқиши 
Хананнинг бошқа ўғиллари: Аморитлар , Евусайлар , Перзесийлар , Эя ва 
Гергесиаслар бирлашувидан шаклланган халқ.
4
 


226 
бориб тақалишини хато талқин қилган бўлиб, аслида улар исроил монархияси даврида 
яшаган. Бошқа олимларнинг фикрига кўра, бу гап ҳеч асосга мос келмайди.Олимларнинг 
фикрича Хетт халқи билан бирга Шимолдан кўчиб келган баъзи қабилалар, аслида, 
патриархлар даврида Фаластинда яшаши мумкин эди.Шу сабаб Ҳоффнер - Хетт патриархал 
даври ва монархия даврида ўртасида умумий нарса йўқ, деб ҳисоблайди. Инжил 
муаллифлари Кичик Осиё хеттлари билан Ханан хеттларини бир гуруҳга бирлаштирмоқчи 
эмас. Ахир уларнинг исми бошқача ҳам бўлиши мумкин. Патриархал хетт халқи Хеттнинг 
ўғиллари бўлиб, унинг исми ҳам унинг авлодларига берилган. Улар ғарбий семит халқлари 
номи билан боғлиқ бўлиб, Анатолия хеттларидан урф- одатлари бўйича фарқ қилади, ва 
уларнинг яқин қариндошлари булар канонлар,аморитлар,евусайлар ва бошқалар. Оссурия 
шоҳлари тарихида улар " Hatties " деб номланади ва улар Ҳинд-европа тилларида 
гапиришгани 
маълум. 
Мил.авв.XVIII аср охири XVII аср бошларида Хетт халқлари турмуш тарзи 
Эски Аҳд маълумотларига кўра Хеттларнинг Фаластин ўлкасида истиқомат 
қилганлигига тўхталиб ўтсак ва манбаларга таянадиган бўлсак Суппилилуим I давригача 
Таврнинг жанубига қадар ерларда бирорта Хетт қабилалари қўним топмади.Бунинг 
устига,Сурия қироллари Хетт империясига тобе бўлган даврда бу халқ шимолий Кадешдан 
то Оронт дарёси бўйигача бўлган ҳудудларда яшаётган бўлиб,натижада Хетт қўмондонлари 
Дамашқача етиб келган ва Фаластинга умуман қадам қўймаган. Барча Янги Хетт 
қиролликлари Ҳаматнинг шимолида жойлашган бўлиб, Фаластиндан уларни пойтахти 
Дамашқ бўлаган оромийлар ажратиб турган. Шундай қилиб, Исроил истилосидан олдин Хетт 
халқининг Фаластинда яшаган деб қарасак , қизиқ бир муаммо пайдо бўлди. Хетт аҳолисига 
нисбатан ҳозирги кунга қадар тўпланган барча маълумотлар нафақат бу муаммони ҳал 
қилишга ёрдам бермайди, балки бизни ўз ечимидан йироқлаштиради. Бир томондан, 
Махпела ғорининг сотиб олиш, “Коҳинлар кодексига” алоқадор бўлган эсованинг хотинлари, 
бобиликларнинг асирга олиниши ва турли халқларни бирлаштирган ханан халқи ҳақидаги 
тарихий далиллари жуда кичикдир.Аммо буларни тасдиқловчи маълумотлар бор. 
Келтирилган маълумотларни тўлиқ таҳлил қиладиган бўлсак, Хетт халқининг Фаластин 
тоғларида яшаганлиги, Ханан халқларининг дарё қирғоғи текисликларида ва Иордания 
водийсида яшаётганлиги ва мамлакатнинг жанубий қисмида эса амалеклар яшаганлиги аниқ 
ишонч билан айтилган. Бу қисмда, Библия матнларида қадимги элоҳист шаҳри тасвирланиб, 
бу ердаги Хетт халқининг яшаш жойлари ҳақидаги маълумотлар Иброҳимнинг Хеврон 
яқинидаги Махпела ғорини қандай сотиб олганлиги ҳақидаги ҳикояга мос келганлиги 


227 
сабабли, бу ҳикоя олдинги манбалардан фарқли равишда тарихчиларда қизиқиш уйғотди.
6
Кейинги парча эътибор қаратадиган бўлсак, Исога келган сўзларда Иордан дарёсидан ўтиб, 
Исроилликларга берилган Ливан чўлидан Фрот дарёсигача бўлган ҳудудларда истиқомат 
қилишган. Бу сўзлар мантиқсиздек кўринади.Ўша пайтда Исроил ўғилларининг чодирлари 
Моабит текислигида - Иордан ёқаларида, Ливан билан Фурот дарёсининг ўртасида 
жойлашган.Ва Исроилликлар ҳеч қачон босиб олинмаган. Аслида, улар Иордан дарёсидан 
ўтиб, Яҳудия тоғларига – Хетт халқи ҳудудига кўчиб ўтишаган. Агар биз "... Ливан чўлидан, 
буюк дарёга, Фурот дарёсигача" деган сўзларни четлаб қўйсак, кейин бутун қисм дарҳол 
очилади.Еҳтимол, "Хетт халқлари" фақат Суриядаги Янги Хетт шоҳликлари билан алоқадор 
бўлишган ва Яҳудиядаги тоғларда хетт халқлари умуман яшамаган.
7
Бироқ, бир вақтлар 
Фаластин тоғларида яшаган "хеттлар" кимлар эди? Илмий тадқиқотлар олиб борилаётган 
даврда Э. Форрер томонидан ушбу саволга жуда аниқ жавоб берилган эди.Хетт ерларида 
Мурсили II ҳукумронлигининг дастлабки йилларида (милл.авв 1330) эпидемия бошланди. 
Шунда коҳинларга бу балои-қазони,худолар ғазабини, даф этувчи бирор нажотни топишни 
буюради.Коҳинлар архивларда олиб борган изланишлари чоғида иккита йўқолган сопол 
тахтачаларни топишади.У икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида диний байрамлар 
ҳақида ёзилган бўлиб,бу унчалик аҳамиятга эга эмас.Иккинчи бўлакда Қурустам шаҳри 
ҳақида маълумотлар билан биргаликда,қуйидаги сўзлар қайд этилган эди:” Момақалдироқ 
худоси одамларни мисрликлар шаҳри Қурустамга олиб борди. 
Хетт халқи худо номи билан онт ичишди ва мисрликлар билан келишишди, 
момақалдироқ илоҳига содиқ қолишди. Орадан вақт ўтди Хеттликлар қасамни 
6
О. Р. Герни. Хетты. URL: http://www.istorya.ru/book/hetty/09.php.
7
O.Р.Герни. Хетты.Разрушители Вавилона. https://e-libra.ru/read/250096-hetty-razrushiteli-vavilona.html 


228 
бузишди.Пиёдалар ва жанг аравалари Миср чегараларини кесиб ўтди,Амка шаҳрида уруш 
бўлди,яна ҳозирланишди ва яна жанг олиб боришди.” Бу ҳужум муваффақиятли бўлди ва 
хеттликлар кўплаб маҳбусларни қўлга олдилар, аммо бу маҳбуслар орасида эпидемия 
бошланди, кейинчалик улар мамлакат бўйлаб Хаттусага тарқалди. Мурсили нуқтаи 
назаридан, момақалдироқ худоси хетт халқини қасосни бузгани учун жазолади.Қурустам 
шаҳри Хетт қироллигининг шимолий ёки шимолий-шарқий қисмида бўлиб, Мутавалли укаси 
Ҳаттусилига тайинланган ҳудуд чегарасида жойлашган. Ажабланарлиси шундаки, юқорида 
келтирилган матндан маълумки, бу шимолий ҳудуддан айрим одамлар "Миср ерига" (Мисрга 
тегишли бўлган барча ҳудуд, эҳтимол, қандайдир муддат билан) келиб жойлашади.Бу воқеа 
қайси даврда содир бўлган бу бизга қоронғу. Лекин Форрер берган тахминларга кўра 
момақалдироқ худоси гувоҳлида режали тарзда кўчиш амалга оширилган бўлиб,улар хетт 
қўшинлари бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам хетт халқининг (яъни, Хаттининг 
подшоҳлари) маълум бир гуруҳи шу ҳудудга кўчиб ўтганини айтиш мумкин.Ва шунинг 
билан бирга аҳоли зич жойлашган хетт шаҳарларидан Фаластин тоғларига кўчиб кетган 
бўлиши мумкин.Бу фақат ноаниқ фараз холос.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish