18-модда. Тармоқлараро энергияни тежаш фонди.
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатини молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан бюжетдан ташқари тармоқлараро энергияни тежаш фонди (матндан бундан буён энергияни тежаш фонди деб юритилади ) ташкил этилади.
Қуйидагилар энергияни тежаш фондини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин:
Кредитлар берганлик учун фонднинг бошқа молия-хўжалик фаолиятидан олинадиган фойда;
Энергиядан оқилона фойдланиш соҳасидаги аниқ мақсадага қаратилган миллий тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойихаларни рўёбга чиқаришдан олинадиган улуш;
Энергиядан нооқилона фойдаланганлик учун иқтисодий жазо чораси қўллашдан тушадиган маблағлар;
Амалдаги қонун хужжатларга зид бўлмаган бошқа тушумлар.
19-модда. Энергия ҳосил қилувчилар истимолчиларига бериладиган имтиёзлар
Энергиядан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати юридик ва жисмоний шахсларга:
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги аниқ мақсадга қаратилагн миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойихаларни давлат имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаш бўйича;
Тармоқлараро илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини молиялаш, энергия жиҳатидан самарадор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқариш бўйича;
Энергиядан фойдаланиш самарадорлигини анча оширадиган махсус асбоб ускуналар, асбоб ва материалларни импорт қилганлик учун божхона божлари ва соғлиқлари бўйича;
Ўз ваколатига мувофиқ бошқа масалалар бўйича имтиёзлар беради.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
белгиланган нормативларга нисбата энергия сарфи камайишини таъминланган;
энергия сарфи миқдори белгиланган нормативлардан кам бўлган рақобатдош махсулот ишлаб чиқараётган;
ёқилғини оммабоб махсулотлар ишлаб чиқариш учун хомашё смфатида фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахсларга энергия учун имтиёзли таърифлар белгилаш мумкин.
Энергияни тежайдиган техлогияларга сарфланганхаражатлар ва капитал маблағлар қопланиши жадалаштириш мақсадида асбоб ускуналар, асбоблар, иссиқлик ўтказмайдиган матераллар ва конструкциялар, кўплаб ишлаб чиқариладиган энергия жихатидан самарали махсулотларни чиқараётган, тегишли ишларни бажараётган ва хизматлар кўрсатаётган6 ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, мазкур асбоб ускуналар, асбоб, матераллар,конструкция, махсулотларнинг жорий этилишини ва улардан фойдаланишни таминлаётган юридик ва жисмоний шахслар қонун хужжатларига мувофиқ солиқ бўйича имтиёзлар белгиланади.
Энергия ва иссиқлик таъминотини такоммиллаштириш, уй-жойлар, қвартиралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни энергия сарфини ҳисобга оладиган, назорат қиладиган ва бошқариб турадиган асбоблар билан таминлаш ишларини амалга ошираётган иссиқлик йўқолишига йўл қўймаслик ва энергия сарфларини камайтиришга, махаллий ёқилғи турлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланишга қаратилган бошқа чора тадбирларни қўшимча равишда амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга энергияни тежаш фонди маблағларидан дотация берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |