Энергетик аудит.
1 қадам: Сотиб олинаётган энергия миқдорига қўшимча аудит.
Бу қадам энергетик исроф билан боғлиқ:
А) биринчи қадам – энергия сотиб олиш харажатларини суммаси.
Б) кейинги қадам ўтган йилги энергия харажатлари билан мазкур йилдаги харажатларни қиёслаш.
2 қадам: Энергия исрофи мумкин бўлган жойларни излаш.
Бу қадам компаниянинг энергия харажатларидаги энергия тақсимотини текшириб кузатиб чиқиш. Буни амалга оширишда қуйидаги секторлар мавжуд:
энергия сотиб олиш;
энергияни қайта ишлаш;
энергия тақсимоти;
энергия истеъмоли;
Заводнинг махсус кўрсаткичлари бўлиши керак:
ишлаб чиқариш;
ишга тушган йили;
бажариладиган операция;
ишлатилаётган ўтказгичларнинг типи;
технологик жараён;
энергия харажатлари.
Саноатдаги энергетик тахлил қилишда мисоллар. Энергияни қайта
ишлаш. Пар ва иссиқ қозонли, хаво компрессорлари, трансформаторлар, иссиқлик аккумляторлари.
Энергияни тарқатиш. Пар ва сиқиқ хавони узатиш тармоқлари, иссиқсув трубалари.
Энергия истеъмоли. Маторлар, ёритиш, иситиш, хароратни ушлаб туриш, иссиқ сув ишлаб чиқариш, совиткичлар.
Энергия тақсимотидаги исроф. Сув исрофи, хаво харажати, чиқиндилардаги исроф.
3-қадам: Энергия тақсимоти диограммалар ташкил этиш.
Диограммада компаниядаги энергиянинг алохида истеъмолчилардаги турли энергияларнинг тақсимоти кўрсатилиб, бунда генераторли энергиянинг асосий оқимини билиб, исрофни камайтириш чораларини таъминлайди.
4 – қадам. Энергия тақсимотини тахлили. Кўрсаткичларни бажариш.
Энди компаниядаги энергия тақсимотидаги деталлар мавжуд бўлиб, бунда заиф нуқталарни аниқлаб энергия харажатларини бахолаб, бошқа секторлардаги энергия тақсимоти схемаларининг кўрсаткичларини билиш етарлидир.
Мисоллар:
ишлаб чиқарилаётган пўлатнинг метри;
хизматчилар сони;
ишлаб чиқарилаётган пласстик тоннаси;
ювилган оқлик килограмми;
тўқимачилик хажми ва хоказо.
– қадам. Энергия тақсимотидаги заиф нуқларни аниқлаш.
Заиф нуқталарни аниқлаш энергетик харажатлар камайтиришга олиб келади. Заиф нуқталарни тахлил қилишда мисоллар.
Энергия харид қилиш.
Топилди: электрга юқори нарх.
Сабаб: Станокларни графикли ишлатишда малакали кадрларни йўқлиги.
Энергияни қайта ишлаш.
Топилди: Қозоннинг расм эффективлиги
Сабаб: Хаводаги иссиқлик исрофи.
Энергия тақсимоти
Топилди: Парнинг юқори исрофи.
Сабаб: Иссиқлик изоляциясининг кучсизлиги.
Энергия истеъмоли.
Топилди: Ёритишга катта энергия исрофи.
Сабаб: Ёритишга назорат йўқлиги.
6-қадам. Энергия таъминотчи тарбияларни ишлаб чиқиш.
Энергия исътемолида мумкин бўлган эффектив фойдаланиш сезиларли таъсир кўрсатади. Бунинг учун тегишли шартлар асосидаги рўйхат тузилади.
7-қадам. Ташкилий ишларни танлаш.
Тегишли чоралар энергияни сақлашда иккитипга бўлинади.
1.Ташкилий чоралар ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатмайдиган бўлиб, харажат талаб қилмайди.
2. Инвестиция чоралар кўрилиб, ташкилий ишларнинг бошланғич холатида мезонлар хисобга олинади.
Назорат саволлари.
1.Нима учун қўшимча аудит ўтказилади?
2. Энергетик аудит ўтказиш тартиби?
3.Энергия сақланув режими нима?
4.Талб қуввати қандай тушунилади?
5. Қувват камёби нимага олиб келади?
6. Истеъмол қилинган энергия учун хақ қандай тўланади?
7. Энергия нима учун тақсимланади?
8. Энергетик харажатлар нималардан иборат?
9. Иcтеъмолдаги қувватни қандай камайтириш мумкин?
10.Асосий энергия истеъмолларини айтинг?
Do'stlaringiz bilan baham: |