XXI АСРДА ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГЕТИКАСИ
Иссиклик энергияси ресурслари истемоли ва ишлаб чиқариш жахон тенденцияси
XVIII аср охирида ишлаб чиқариш революцияси биринчи машиналарни яратилиши билан энерготехнология революцияси натижасида одам ва хайвонлар мускул кучини машина ишчи кучига алмаштириш имконини берди, бу оммавий ишлаб чиқариш ва жамгармани концентрациясини осонлаштирди. Биринчи машиналар индустрлаштиришнинг харакатлантирувчи кучига айланди. Жамланган қазилмалар энергоресурслар манбаига талаб ортганлиги сабабли, биринчи ишлаб чиқариш марказлари кўмир шахталари мавжуд жойларда пайдо бўлган: булар Англияда, Франция шимолида, Силезияда, бир катор Россия вилоятларида ва Африка ўрта ғарбидаги саноат марказлар эди.
Дастлаб кўмир асосий бирламчи энергия манбаи сифатида қўллана бошлади. Лекин ташиб келтириш ва қўлланилиш жихатидан кулай энерготашувчи бўлгани сабабли, ХХ асрнинг 2 ярмидаёк кўмирни биринчи ўриндан нефть ва газ суриб чиқарди. Иккинчи минг йилликнинг охирги асри энергоресурсларни ишлатилишини кескин ўсиши холини кўрсатади: агар 1900 й. бутун сайёрамиз ахли сарф қилган ёқилғи 0,56 млрд. тонна ёқилғи нефть эквиваленти (тэн) бўлса, 2000 й. да – эса бу ракам 10 млрд. тнэ.ташкил этди. Сайёрамиз ахоли сони 6 млрд. кишига етди. Хозирги усиш сурати сакланган холда доимий энергия ресурслардан фойдаланиш натижасида XXI асрда атроф мухит ифлосланиши, ёнилгини хаддан ортик камайиб кетишига олиб келиши мумкин.
1990 йилдан 1999 йилгача дунёда бирламчи энергия - нефть, табиий газ, кўмир ва электроэнергия (гидро-, ядро, биомасса, геотермик, қуёш ва шамол) ишлаб чиқариш йилига ўртача 0,9% га ўсди ва 8,7 млрд. тнэ дан 96 млрд. тнэ гача ортди. 1990 йилда учта мамлакат- АКШ, Россия ва Хитой дунё энергиясининг асосий ишлаб чиқарувчилари ва истемолчилари эди. Бу давлатлар умумий дунё энергиясининг 38% ни ишлаб чиқарганлар ва 41% ни истемол қилганлар.
АКШ, Россия, Хитой, Саудия Арабистони ва Канада 1999 йилда бешта йирик энергия ишлаб чиқарувчилар, умумий дунё энергиясининг 48% ни етказиб беришган. Кейинги бешта етакчи ўринни бирламчи энергия ишлаб чиқувчи давлатлар-Буюкбритания, Эрон, Норвегия, Хиндистон ва Мексика эгаллайди. Улар дунё энергиясига қўшимча 13,1% энергия етказиб берганлар. АКШ хисобига 1,82 млрд.тнэ. бирламчи энергия тўғри келади, бу Хитойдан анча кўп (0,8 млрд. тнэ.), Россия эса 0,66 млрд. тнэ. истемол қилган.
1999 йилда нефть (хом нефть ва газ-конденсат) энг мухим энергоресурслардан бири бўлиб колди. Жахон энергоресурсларини ишлаб чиқаришини 39,4% ни (ёки 3,78 млрд. тнэ.) ташкил этган холда (1.расм), 1990 ва 1999 йиллар орасида нефть ишлаб чиқариш кунига 6,7 млн. баррелга, ёки 10,2% ва кунига 71,9 млн. баррелга ортди. Шаркий Европа ва собик Иттифокда ўртача кунлик махсулот кунига 3,8 млн. баррелга камайди. Саудия Арабистони, АКШ ва Россия 1999 йилда учта катта нефть ишлаб чиқарувчилар эди. Улар 31,4% дунё нефтини ишлаб чиқарганлар. Кейинги ўринларда Эрон ва Мексика, дунё ишлаб чиқаришидаги улуши 9,7% ни ташкил этади. 1999 йилда АКШ да кунига 19,5 млн. баррел, истемол қилди ёки дунё нефт истемолининг 26% истемол қилинди. Япония истемоли бўйича иккинчи ўринда туриб – кунига 5,6 млн. баррел, истемол қилди кейинги ўринларда Хитой, Германия ва Россия туради.
Бирламчи энергия манбаи ичида иккинчи ўриндаги табиий газ қазилмаси 1999 йилда 23,0% дунё энергиясини ташкил этди. 1999 йилда табиий газ ишлаб чиқарилиши 2,4 трлн. м3 ёки 2,2 тнэ га етди. Қазилма 1990 йилга нисбатан 0,31 трлн. м3 ёки 15% га ортди. Россия 1999 йилда 0,59 трлн. м3 газ ишлаб чиқариб етакчи ўринда бўлиб, кейинги ўринда АКШ 0,53 трлн. м3, биргаликда бўлиб 47% Дуне газ ишлаб чиқишини ташкил этди. Канада газ ишлаб чиқаришда 0,18 трлн.м3 натижа билан учинчи ўринни эгаллади, ундан сўнг Буюк Британия ва Алжир 0,1 ва 0,08 трлн. м3 натижа билан дунё ишлаб чиқаришини 15% ни таъминлашди. 1999 йилда табиий газнинг етакчи истемолчиси (0,61 трлн. м3) Америка ва иккинчи ўриндаги (0,4 трлн. м3) Россия, биргаликда дунё истемолининг 42% дан фойдаланганлар. Буюк Британия 0,1 трлн. м3 билан учинчи ўриндаги истемолчи бўлса, ундан кейин Канада ва Германия туради.
Бирламчи энергия манбалари ичида учинчи ўринни эгаллаб турган кўмир 1999 йилда дунё энергоресурсларининг ишлаб чиқишининг 22,3% ни ташкил этган. Дунёдаги кўмир ишлаб чиқарилиши 4,26 млрд. т ёки 2,14 млрд. тнэ деб бахоланди. Лекин бу натижа 1990 йилги натижага нисбатан 12,1% га камайган. Хитой 1999 йилда 1,02 млрд. т кўмир ишлаб чиқарган илғор давлат ҳисобланади. АКШ 0,998 млрд.т. (0,59 млрд. тэн. эквивалентли) кўмир ишлаб чиқиб, иккинчи ўринни эгаллади. Хиндистон учинчи ўринда (298 млрд. т.). Ундан кейинги Австралия- 291 млн. т. ва Россия- 250 млн. т. Шу бешта давлат. 1999 йилда дунё кўмир ишлаб чиқишининг 66% таъминлаганлар. Хитой йирик кўмир истеъмолчиларидан бўлиб, 979 млн. т. истеъмол қилган, ундан кейинги АКШ 957 млн. т. истеъмол қилган, кейинги ўринларда Хиндистон, Россия ва Германия. Бу бешта давлат биргаликда кўмирнинг 63% ни истеъмол қилган.
Гидро-ядро ва бошка электр энергия (геотермик, қуёш, шамол, шунингдек ўтин ва чиқиндилар хисобига олинадиган энергия) дунё энергоресурсларининг ишлаб чиқариш 7,1, 6,6 ва 0,7% ни ташкил этди. Уларнинг умумий қўшган хиссалари 1999 йилда 5,2 трлн. кВт. с. ёки 1,39 млрд. тнэ ни ташкил этган.
Гидроэлектрик энергиянинг бирламчи электр энергия ишлаб чиқаришдаги улуши сезиларли. Унинг қўшган хиссаси 1999 йилда 2,6 трлн. кВт.с. ни ташкил этган. Бу натижа 1990 йилга нисбатан 20,3% кўп. Ўртача йиллик ўсиш 2,1% ни ташкил этди. Бешта катта гидроэнергия ишлаб чиқарувчилар, Канада, Бразилия, АКШ, Хитой ва Россия, уларнинг 1999 йилда умумий ишлаб чиқаришлари 51% дунё ишлаб чиқаришини ташкил этди. Канада дунёда 340 млрд. кВ.с. электр энергия ишлаб чиқариб етакчи хисобланади, Бразилия 305,9 млрд. кВт.с. билан иккинчи, АКШ-305,6 млрд. кВт.с., сўнг Хитой-тўртинчи 223 млрд. кВт.с. Кейинги ўринда Россия 158 млрд кВт.с. энергия ишлаб чиқарди. Шуни эътиборга олиш лозимки, гидроэнергияни қисми умумий холда электр энергия ишлаб чиқарилиши Норвегияда-99%, Бразилияда 91%, Канадада 59% ни ташкил этади
.
Do'stlaringiz bilan baham: |