8-модда. Сертификатлаш Қуйидагилар энергия жихатидан самарадорлик кўрсаткичларига муофиқлик бўйича мажбурий сертификатлаштирилади:
Энергитика ресурслари;
Оммабоб махсулотлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш; Энергия хосил қилувчи ва уни ишлатувчи асбоб ускуналар ҳамда махсулотлар;
Мажбурий сертификатлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тайёрланган асбоб ускуналарнинг, шу жумладан розғорда фойдаланиш учун мўжжалланган асбоб ускуналарнинг норматив хужжатларнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига оид қисмида белгиланган тталабларга муофиқлиги ишлаб чиқарувчи томонидан уни албатда тамғалаш йўли билан тасдиқланади.
9-модда. Метрология Энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида,шунингдек, энергияни сертификатлаш пайтида мажбурий давлат метрология текшируви ва назорати амалга оширилади.
Энергиядан оқилона фойдаланишни давлат томонидан метрологик таъминлаш энергия хосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида ўлчашнинг бир хиллигини таъминлашда қаратилагн чора тадбирлар норматив хужжатлар мажмуини назарда тутади.
Қуйидагилар энергия хосил қилиш ва уни сарфлаш устидан давлат метрология текшируви назорати объекларидир:
Ўлчов воситалари;
Ахборот-ўлчов тизимлари;
Моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларниг стандарт намуналари;
Энергияни ва энергия манбаларини хисобга олиш мажмуи ва тармоқлари;
Ўлчаш услаблари;
Метрология нормалари ва қоидалари назарда тутилган бошқа объектлар.
Энергиядан оқилона фойдаланиш тизимини таъминлаш устидан давлат метрология текшируви назорати «Ўздастандарт» зиммасига юклатилади.
II. Энергиядан оқилона фойдаланишнинг давлат бошқарув асослари 10-модда.Энергиядан оқилона фойдаланишнинг давлат сиёсатининг асосий йўналишлари. Қуйидагилар энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидир:
Аниқ мақсадага қаратилган миллий, тармоқ ва минтақа дастурлари ҳамда лойиҳаларини рўёбга чиқариш;
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун зазур бўлган энергия хосил бўлишни ва уни сарфланишини барқорорлаштириш;
Энергия хосил қилиш ва уни сарфлаш режимлариниэнг мақбул даражага келтириш, унинг хисобга олинишини ташкил этиш;
Энергия тежамли сарфланадиган асбоб-ускуналар ва энергия кам сарфланадиган махсулотлр ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
Энергия хосил қилувчи ва уни ишлатувчи асбоб-ускуналар ҳамда махсулотга таалуқли норматив хужжатлар энергия жихатидан самарадорлик кўрсатгичларини киритиш;
Энергия сифати ишлаб чиқаришнинг энергия сарфланиши самарадорлиги ва махсулотга энергия сарфи миқдори устидан давлат текшируви ва назоратини ташкил этиш;
Махсулотларни ишлаб турган қайта қурилаётган объетларнинг,технология ва асбоб-ускуналарининг энергетиқа экспертиза ўтказиш;
Энергия жихатидан самарадор экологик жихатдан соф технологиялар ва ишлаб чиқаришларини ривожлантиришни рағбағлантириш;
Энергия хосил қилиш ва уни сарфлаг устидан статистика кузатувчини ташкил этиш.