Мамлакатнинг энергетика хўжалиги


Иссиқлик электр станциялари



Download 471,5 Kb.
bet18/36
Sana04.03.2022
Hajmi471,5 Kb.
#481913
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
Энергияни тежаш масалаларидан узбекча маъруза

Иссиқлик электр станциялари:

ҳар бир станция энергия баланси мавжудлиги. Бу уларнинг амалдаги унумдорлигини ва истеъмолчининг юкламасиқопланиши имкониятини акс эттиради. Энергия тақчиллиги мавжуд бўлган тақдирда станциянинг


Энергия – бугунги кунимиз муаммоси.

Техника ривожланишининг хар бир тарихий босқичи олим ва мутахассислар олдига кўплаб саволлар қўяди. Энг юзаки қарашда хам уларнинг ичидан кўп сонли бўлмаган, уларни ечимисиз келажакда техник тараққиётини амалга ошиши, йирик саноатни йўлга қўйиш ва улар билан бирга хаёт даражасини юқори босқичга олиб чиқиш мумкин бўлмаган, фундаментал муаммоларни белгилаб олиш мумкин. Шу нуқтаи назардан хам хозир ва яқин келажакда етарли энергия билан таъминлаш, шубхасиз, асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Муаммо фақат техник характерга эга бўлмаганлиги учун хам янада мухим. «Энергия» сўзи сўнгги маълумот ва уларга тафсилларда кунаро учраб туради. Баъзи бир давлатларда энергетик вазият улар ахолисининг маданияти ва хаёт даражасини кескин ўзгартиради, бу вазиятнинг хар бир ўзгариши унинг ички ва ташқи сиёсатига сезиларли таъсир қилади. Энергетик ресурслари кам давлатлар ўзларининг бутун имкониятини камида энг зарур энергия манбалари билан таъминлашга йўналтиради. Хозирча нефтpдан олинадиган ёқилғини алтернативаси топилганича йўқлигидан фойдаланиб, нефтp монополиялари жуда ката фойда ва ўта фойдалар олишмоқда. Йирик империалистик давлатлар армияси нефтp хавзалари бор бошқа давлатлар армиясининг завзаларини мажбуран босиб олишга ва уларни химоялашга харакатни кучайтиришмоқда. Яқин ўтмишда номаълум бўлган «нефтpэмбаргоси» тушунчаси бир қатор давлатларни ўта саросимага солиб қўймоқда. Хозирча аниқ жавоби бўлмаган саросимали саволлар туғилади, кейинчалик нефтpсиз қандай яшаш мумкин, машиналар қандай қилиб харакатга келтирилади? Энергия, кўп энергия, хар куни янада кўп энергия қаердан олинади?


Бу саволларни ва улар билан боғлиқ бўлган мухим муаммоаларни ечиш, кўриниб турибдики, сиз билан изнинг қўлимиздан келмайди. «Энергия» тушунчасини кенгроқ тахлил қилишга харакат қилиб кўрамиз.
Ушбу тушунчани аниқлаш учун кўпгина умумлаштиришларга мурожаат қилишга тўғри келади ва энг аввало энергия турли: иссиқлик, механик, электр, ядро ва х.з. шаклларда намоён бўлишини эслатиб ўтиш зарур.
Энергияни умумий хусусиятларидан бири шуки, у материя харакатини асосий мезони хисобланади. Бошқа сўз билан айтганда иссиқлик энергиясида атом ва молекулаларнинг тез, бетартиб харакати намоён бўлса, электронлар харакати электр токини, харакатланаётган жисмлар энергияси механик энергияни ифодалайди ва х.з. Шундай қилиб.ю энергяи материя билан, мода билан бевосита боғланган бўлади. Бундан ташқари, энергия билан масса материянинг турли, ўзаро боғланган хусусиятларини ифодалайди. Бу боғланишни Эйнштейннинг машхур тенгламаси кўрсатади:

Е = mс2


бу ерда Е – жисмнинг тўла энергияси (Жоулда), m – унинг массаси (килограммда), с – вакуумдаги ёруғлик тезлиги.


Демак, жисм ёки жисмлар тизими энергиясининг хар қандай аниқ миқдорига аниқ масса, массанинг хар қандай аниқ миқдорига эга аниқ энергия мос келади.
Энергия хақида фикр юрита туриб, табиатнинг фундаментал қонунларидан бири – энергиянинг сақланиш қонунини четлаб ўтаолмаймиз. Қонун биринчи марта 1758 йили М.В.Ломоносов (1711 – 1765) томонидан топилган бўлиб, унинг замонавий айтилиши қуйидагича: «Мутлақ ёпиқ ва изоляция қилинган тизимнинг тўла энергияси ўзгармас бўлиб, у тизимдаги ўзгаришларга боғлиқ эмас». Демак, энергия материянинг хоссаси, шунинг учун хам у материя сингари йўқдан бор бўлмайди ёки уни йўқ қилиб бўлмайди.
Табиатнинг бошқа қонуниятларидан етарлича хабардор бўлмаган кузатувчида савол туғилиши мумкин: «Агар энергия хар қандай материянинг хоссаси бўлса, нима учун башарият энергия тансиқлиги билан курашмоқда? Агар доим материя етарли бўлса, қандай қилиб энергия етмаслиги мумкин?». Бундай саволни берилиши табиий ва соф математик мулохазаларга асосланиб айтиш мумкинки, инсоният амалда ихтиёрий материядан фойдали энергия (масалан, иссиқлик ёки электр шаклида) олиш имкониятига эга бўлар эди, қачонки (агар) келгуси аавлоднинг Фан ва техникаси шундай даражага етса, жахон муаммоси ечилган бўлар эди. Юқоридаги фикрни, хозиргача амалда фойдали ядровий ёқилғи сифатида парчаланувчи деб номланувчи, материяни жудаям озгина қисмини ташкил қилувчи, инсоният хукмида бўлган материаллар ишлатилаб келишига қарамай, ядро энергетикаси яққол тасдиқлайди.
Юқорида келтирилган барча мулохазалардан мақсад, нима учун энергия хозрги авлод хаётида мухим ахамиятга эга, нима учун инсониятнинг кейинги тараққиётини етарлича энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди, яъни нима учун башарият энергия ахтармоқда деган саволларга жавоб топишга интилишга қаратилган.
Қуёш энергиясидан фойдаланиш

Қадимги халқлар Қуёшни оллохга қиёслашган. ўзининг хаётбахш қудрати туфайли Қуёш одамларда доим қўрқув ва тобелик хиссини уйғотган.


Биз доим гапириб келган деярли барча энергия манбалари у ёки бу кўринишда Қуёш энергиясидан фойдаланади: кўмир, нефтp, табиий газнинг мазмуни йиғиб сақланган Қуёш энергиясини билдиради. Бу энергия қадим замонларда мазкур ёқилғиларга айланган; Қуёш нури ва иссиқлиги таъсирида Ер юзида ўсимликлар ўсган ва ўзларида энергия йиғишган, кейин узоқ муддатли жараёнлар таъсирида улар бугун истеъмол қилинаётган ёқилғига айланган. Қуёш инсониятга йилига миллиард тонналаб дон ва ёғоч беради. ердаги сув айланишини таъминловчи дарёлар ва тоғ шовваларининг энергияси хам Қуёшдан келаб чиқади.

Энергия кундалик хаётимиз муаммоси.


Техникадаги хар қандай тарихий босқич омиллар ва мутахассислар олдига турли муаммоларни қўяди. шу нуқтаи назарда бугунги хаётда етарлича энергия билан таъминлаш муаммосидир. «Энергия» сўзи хар доим сўнги янгилик бўлсин хох шархлашда учраб туради. Алохида мустақил давлатлардаги энергетик холат тараққиётга кескин таъсир кўрсатиб, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини ўзгартирмоқда. Энергия етишмовчи давлатлар хеч бўлмаса керакли энергия манбаларни таъминлашга харакат қилмоқда.


«Энергия» тушунчасини қандай тушунамиз.
Энергия турли формада: иссиқлик, механик, энергетик ва ядро кўринишда бўлади. Асосан материянинг харакатида юзага келади. Бир тартибсиз харакати. Электрик электронларнинг харакатида хосил бўлади. Коинотда энергия ва масса ўзаро боғлиқлигини Эйнштейн тенгламасида ўз ифодасини топган.
Е = mс2

бу ерда Е – жисмнинг тўла энергияси (Жоулда),


m – унинг массаси (килограммда),
с – вакуумдаги ёруғлик тезлиги.
Энергия хақида фикр юритганда табиатда унинг энергиясини сақланиш қонуни мавжуд. бу қонун инсониятнинг кўп йиллик тажрибаларида ўз аксини топиб материяда энергия хосил бўлмайди, балки бир шакилдан иккинчи шаклга ўтади холос. бу қонунини 1758 йил М.В.Ломоносов томонидан ифодаланиб, яъни «Тўла энергия системада абсолют ёпиқ бўлиб, системадаги ўзгаришларга боғлиқ эмас».



Download 471,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish