Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади


Мавзу: Корхона ҳисоб фойдаси ва соф фойда ўзгаришининг омилли таҳлили



Download 2,55 Mb.
bet47/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

Мавзу: Корхона ҳисоб фойдаси ва соф фойда ўзгаришининг омилли таҳлили


Режа:
1. Корхона фойдаси ва соф фойда ҳақида тушунча
2. Корхона хисоб фойдаси (солиқ тўловига қадар фойда) таҳлили
3. Соф фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили


Корхона хисоб фойдаси ва унинг таркибига киритиладиган қаторлар тўғрисида юқорида кенгрок тўхталган эдик. Яъни, корхона хисоб фойдаси асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган натижа, молиявий фаолиятдан натижа, фавқулодда фаолиятдан ёки холатлардан натижаси жамланган холда жорий давр бўйича корхонанинг хисоб фойдаси аниқланади. Корхона хисоб фойдаси давлатнинг ва ахборот фойдаланувчиларнинг эътибор шартидаги асосий қатор хисобланади. Даромад ва харажатлар уларнинг юзага чиқиш вақти ва ўрни бўйича юритилган холда якуний натижа ушбу қоида асосида тузилади.
Корхона хисоб фойдаси ғки солиқ тўловига кадар бўлган фойда (зарар) суммасидан фойда даромаддан солиқлар ва бошка фойдадан солиқлар, тўловлар ва ажратмаларни чегириш асосида корхонанинг жорий давр бўйича соф фойда (зарар) суммаси аникланади. Республикамиз солиқ конунчилигига мувофик барча хўжалик хисобидаги корхоналар даромад солиғи тўловчилар хисобланади ва уларнинг айрим гурухи бўйича доимий ва вактинчалик имтиёзлар белгиланган.
Бошка солиқли тўловлар каторига республика ва махаллий бюджетга тушадиган айрим тур солиқлар киритилади. Уларнинг тури ва ундириш тартиби Давлат Солиқ кумитаси тамонидан белгиланади. Ягона солиқ тўловига ўтган корхоналарда ушбу солиқ тури олинган даромаддан катъий ставкаларда хисобланади ва тўланади.
Бозор муносабатлари шароитида хар бир хўжалик субъекти ўз фаолияти натижасида соф фойдага эришишни кўзлайди. Шу сабабли хам соф фойда микдорини ўрганиш ва унга таъсир этувчи омилларга бахо бериш корхона самарадорлигини оширишга олиб келади. Корхона ихтиёрида коладиган ва унинг эркин тасарруфидаги фойда соф фойда дейилади. Ушбу кўрсаткич солиқ тўловига кадар бўлган фойда суммасидан фойда (даромад)дан солиқ ва бошка солиқлар ва ажратмалар суммасини чегириш асосида аникланади. Соф фойда Таҳлилида унинг ўтган йилларга, шунингдек, корхона бизнес режаси кўрсаткичларига нисбатан ўзгаришлари ўрганилади. Молиявий натижавийликнинг ушбу якуний қатори барча ички ва ташки ахборотдан фойдаланувчилар эътиборидаги масала хисобланади.
Ташки ахборотдан фойдаланувчилар корхонанинг фойдалилик даражасига, ўз активларини максадли бошкаришнинг шартларини белгилашга хам жиддий ахамият беришади. Масалан, корхона мулкида хиссали катнашувчилар акция эгалари келишувига ёки хусусий капиталдаги улушига караб таксимланадиган хисоб фойдасининг холатига корхона ихтиёрида коладиган соф фойда билан қизиқсалар, инвестиция хомийлари эса корхона фаолиятининг баркарорлиги ва ўсиш даражаларига кўпрок қизиқадилар.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish