(К) -------------------------------------------------------
жами мулк (баланс жами)
Юкорида келтирилган курсаткичларни Таҳлил килиш корхонанинг молиявий баркарорлигини аниклаш ва унинг ахволини бахолашга ёрдам беради.
47-жадвал
Молиявий коэффициентлар Таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Йил бошига
|
Йил охирига
|
Ўзгариши (+,-)
|
1
|
2
|
3
|
4=3-2
|
1. Молиявий мустакиллик коэффициенти
|
0,641
|
0,817
|
+0,176
|
2. Тўлов кобилияти коэффициенти
|
2,061
|
4,223
|
+2,162
|
3. Карз ва уз маблаҒлари уртасидаги нисбат коэффициенти
|
0,560
|
0,223
|
-0,337
|
4. Захира ва харажатларни уз манбалари билан копланганлик коэффициенти
|
0,978
|
1,372
|
+0,394
|
5. МаблаҒларнинг чаккон харакатчанлик коэффициенти
|
0,594
|
0,721
|
+0,127
|
Бухгалтерия баланси маълумотлари асосида молиявий коэффициентлар куйидаги тартибда аникланади:
Молиявий мустакиллик коэффициенти куйидагича аникланади:
Ўз маблағларининг манбалари (480 сатр)
-------------------------------------------------
Баланс жами (780 сатр)
Тўлов кобилияти коэффициенти куйидаги тартибда аникланади:
Жорий активлар (390 сатр)
-----------------------------------------
Мажбуриятлар (770 сатр)
Қарз ва уз маблағлари уртасидаги нисбат коэффициенти куйидаги тартибда аникланади:
Мажбуриятлар – узок муддатли мажбуриятлар
-----------------------------------------------------------
Ўз маблағларининг манбалари (480 сатр)
Захира ва харажатларни уз манбалари билан копланганлик коэффициенти куйидаги тартибда аникланади:
£з маблағлари манбалари + узок муддатли мажбуриятлар – узок муддатли активлар (480+490-130 сатр)
-----------------------------------------------------------------
Товар-моддий захиралар (140 сатр)
Маблағларнинг чаккон харакатчанлик (манғврлашганлик) коэффициенти куйидаги тартибда аникланади:
Ўз маблағлари манбалари + узок муддатли мажбуриятлар – узок муддатли активлар (480+490-130 сатр)
-----------------------------------------------------------------
маблагларнинг манбалари (480 сатр)
Юкоридаги жадвал маълумотларига кўра, “АВС” акционерлик жамиятининг молиявий ахволига туғри бахо бериш учун бухгалтерия балансига асосланган холда молиявий коэффициентлардан фойдаланамиз. Шунга кўра, корхонанинг молиявий мустакиллик коэффициенти йил бошига нисбатан 0,176 коэффициентга ғки 17,6 % га усган. Тўлов кобилияти коэффициенти йил бошига нисбатан 2,162 коэффициентга ўсган. Мазкур коэффициентларнинг бундай тартибда ўзгариши корхонанинг молиявий холатини жорий йил бошига нисбатан йил охирида бирмунча яхшиланиб борағтганлигидан далолат беради. Бундан ташкари корхонада мажбуриятларнинг ўз маблағларига нисбатан улушини пасайганлигини хам ижобий бахоламок лозим, яъни бу корхонанинг мажбуриятларини кискарганлигидан далолатдир. Маблағлар харакатчанлиги эса йил бошига нисбатан йил охирида 0,127 коэффициентга ўсган. Бу эса корхонада айланма маблағларга булган талабни янада тўларок кондириб бориш имконини беради. Умуман олганда корхона маълумотлари асосида унинг молиявий коэффициентлари ўрганилганда, ушбу коэффициентларнинг ўзгариши ижобий булган.
Таянч сўзлар
Молиявий мустакиллик ,қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат , захира ва харажатларни ўз манбалари билан қопланганлик , маблағларнинг чаққон харакатчанлик
Такрорлаш учун саволлар
1.Молиявий барқарорлик деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |