Мавзу: Корхоналарнинг молиявий натижаларини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва ахборот манбалари Режа: 1.Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларини таҳлил этишнинг ахамияти 2. Корхона молиявий натижаларини таҳлилнинг вазифалари 3.Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботнинг асосий кўрсатгичлари, улар билан шуғулланувчиларни иқтисодий манфаталари
Бозор иктисодиёти шароитида хар бир хўжалик юритувчи субъектнинг олдига кўйган асосий максади бу фойда олишдир. Фойда ижтимоий ишлаб чикаришни хамма боскичларининг иктисодий категориясидир. Фойда иктисодий категория ва молиявий якун сифатида ўзининг энг юкори ахамиятига бозор муносабатлари, бозор иктисодиёти даврида кўтарилади. Фойдани барпо этиш, уни реализация килиш бу кенгайтирилган кайта ишлаб чикаришни, киймат конунини ва хўжалик юритиш усули сифатида фойдаланадиган хўжалик хисобининг объектив талабидир. Кенгайтирилган кайта ишлаб чикариш ишлаб чикаришнинг доимо кенгайишинини, унинг техникавий даражасини мунтазам кўтариб туришни талаб этади. Бунинг учун ишлаб чикаришда хамма вакт фойдага эришилиши, реализация килиниши ва ундан ишлаб чикариш эхтиёжлари учун фойдаланиш лозим. Фойда (даромад) иктисодий харакатнинг зарурий шарти максади сифатида қаралади. Жахон амалиётида фойда дейилганда кўпинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчанликдир. Улар орасидаги куйи ўзгарувчанлик эса зарарни ифодалайди. Даромадлар ва харажатлар молиявий натижларни характерловчи фойдани ўлчашга дахлдор бўлган элементлар хисобланади. Даромадлар ва харажатларни, яни фойдани аниклаш ва ўлчаш - корхона ўз молиявий хисоботини тайғрлашда фойдаланиладиган капитал концепцияси хамда капиталнинг сакланишига боғлик бўлади. Даромадлар ва харажаталар элементлари куйидагича аникланади. Даромадлар - бу хисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг оқими ёки кўпайиши шаклида усиши ёки пассивларнинг катнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарқ этувчи ўсишига олиб келувчи камайишидир. Харажатлар – хисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг чикиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек , қатнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келишидир. Даромад ва харажатларни аниклаш уларнинг асосий хусусиятларини белгимлайди, аммо уларни молиявий натижалар хисоботида акс эттиришда талаб килинадиган мезонларни аниклашни максад килиб куймайди. Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатларнинг ўзаро фарқланишидаги холатга бахо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарларнинг шаклланиш қаторлари буйича ўзгаришлари ўрганилади. Фойда ва зарарларнинг омилли таҳлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ва уларни йўлга кўйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражаасини характерловчи рентабеллик кўрсаткичи ва унинг омилли таҳлили ўтказилади. Таҳлил молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботни ўкиш, вертикал таҳлил, горизонтал таҳлил, трендли таҳлил ва кўрсаткичларни аниқлаш усулларида олиб борилади. Молиявий натижалар туғрисидаги хисоботни укишда унинг сатрлар буйича курсаткичлар тартибланишига, молиявий натижавийликни характерловчи умумий каторларнинг киймат ифодаси, хисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври бўйича маълумотларга умумий изох берилади. Вертикал Таҳлилда молиявий натижаларнинг шаклланишини бир қаторли ва кўп қаторли усулларида узаро фарқланишларга ва нисбий ўзгаришлар бахо берилади. Горизонтал Таҳлилида эса молиявий натижаларнинг бўйламасига таркибланиши ва уларнинг ўзгаришлари ўрганилади. Асосли ғки тренд Таҳлилида молиявий натижалар ва уларнинг йиллар бўйича ўзгариши, динамикаси ёки асос йилига нисбатан ўзгаришларига бахо берилади. Молиявий натижалар Таҳлилида кўлланиладиган асосий кўрсаткичлар каторига эса корхона фойдалилиги ёки натижавийлиги кўрсаткичлари, бозор активлиги кўрсаткичлари киритилади. Корхона фойдалигини характерловчи асосий кўрсаткичлар сифатида рентабеллик кўрсаткичлари олинади. Бозор активлиги кўрсаткичларига акциялар, кимматли кағозларнинг фойдалилик даражасини характерловчи кўрсаткичлар киритилади. Улар каторига битта акцияга туғри келадиган хисоб фойдаси (солиқ тўловига кадар булган фойда), битта акция туғри келадиган соф фойда, битта акцияга туғри келадиган дивиденд суммаси, акциянинг бахоси ва фойдаси орасидаги нисбат коэффицентлари киради. Молиявий натижалар Таҳлил ташки ва ички субъектлар тамонидан олиб борилади. Ички субъектлар тамонидан олиб бориладиган Таҳлил ички молиявий Таҳлил каторига киритилиб факат шу корхонанинг ходимлари томонидан олиб борилади. Молиявий хисоботнинг бетарафлиги шундаки, ундан хам ички хам ташки ахборот фойдаланувчиларнинг манфаатлари мужассамлашган. Ички молиявий Таҳлилда корхонада кўпрок молиявий натижаларни юзага чикиш урни, шакли буйича ўзгаришларига ахамият берилади. Яъни, уларнинг аналитик каторига кўпрок ахамият берилади. Ташки Таҳлил субъектларига эса солиқ органлари, банк ташкилотлари, акционерлар, мулк эгалари, инвесторлар, шунингдек, корхона фаолияти билан билвосита кизикувчи учинчи шахслар, эркин сохибкорлар кириши мумкин. Уларни кўпрок корхонанинг фойдалилик даражаси ва унинг йиллар буйича узгаришлари кизиктиради. Агар акция эгаси бўладиган бўлса, соф фойда ва дивиденд тўловига тортиладиган фойда суммаси, солиқ идорасини солиқ тўловига кадар бўлган фойда ва унга кайта кушиладиган харажат моддалари, карши томон, харидор ва буюртмачилар ғки шерикларни корхонанинг йил якуни бўйича иктисодий фойдаси ва х.к. Бугунги бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг молиявий натижаларини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг энг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
корхонанинг фойдалилик даражасига бахо бериш;
корхонанинг молиявий натижаларини таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришларига бахо бериш;
бизнес режада белгиланган фойдалилик даражасига эришилганлиги ва унга таъсир этган омилларни ўрганиш хамда бахо бериш;
фойданинг шаклланиши ва ишлатилишининг асосланганлигини текшириш;
фойданинг кўпайган ёки камайганлигига махсулот (иш, хизмат)лар сотишдан ва бошка фаолиятлардан эришилган натижанинг таъсир этишини аниклаш;
бухгалтерия хисобининг молиявий натижаларни акс эттирувчи тегишли счёт маълумотлари.
2. Молиявий натижалар туғрисидаги хисоботни асосий кўрсаткичлари, улар билан шуғулланувчиларнинг иктисодий манфаатлари Молиявий натижалар туғрисидаги умумлашган маълумотлар молиявий хисоботнинг мухим шакли 2-шаклда «Молиявий натижалар туғрисидаги» хисобот шаклида ифодаланади. Молиявий натижалар туғрисидаги хисобот чораклик хисобот шаклига кириб барча хўжалик юритувчи субъектлар тамонидан тузилади. Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот ва уни тулдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 27-декабрдаги 140- сонли Йурикномаси асосида белгиланади. Молиявий натижалар туғрисидаги хисобот шаклининг асосий кўрсаткичларига куйидагилар киритилади: Махсулот сотишдан олинган ялпи (соф) тушум.
Махсулот сотишдан ялпи фойда
Асосий фаолиятдан фойда (зарар)
Молиявий фаолиятдан фойда (зарар)
Умумхужалик фаолиятидан фойда (зарар)
Фавкулодда фойда (зарар)
Солиқ тўловига кадар фойда (зарар)
Соф фойда (зарар)
Ушбу кўрсаткичларни хисоб китоб килиш юзасидан албатта корхонанинг куйидаги харажат каторларини хам таркиблаш ва фарклаш лозим. 1. Сотилган махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи. 2. Давр харажатлар. 3. Молиявий фаолиятдан харажатлар. 4. Фавкулодда харажатлар. Даромад ва харжатларни бу таркиб туркумланиши қуйидагиларга имкон беради;
Ишлаб чиқариш харажатларини бошқа харажатлардан фарқлаш ва корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигига бахо бериш,
Молиявий бошқарув юзасидан операцион харажатларни бошқа харажатлардан фарқлаш
Корхона томонидан олинадиган даромадларни уларнинг юзага келиши ёки шаклланиши буйича алохида таркиблаш (асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан хамда кутилмаган холатлардан).
Молиявий натижалар туғрисидаги янги хисобот шакли уларнинг хар бир шаклланиш катори бўйича тўлик ахборотларни олиш имконини беради. Бу ахборотлар ички ва ташки ахборот фойдаланувчиларининг манфаатлар тукнашувини келтириб чикармайди. Агар шундай бўлганда эди, молиявий хисоботни тузиш коидаси бузилган булар эди. Негаки, молиявий хисоботдаги маълумотларда хеч качон бир туркум ахборот фойдаланувчилар фойдасига бошка туркум зарари хисобига акс эттиришлар бўлмаслиги талаб этилади. Ушбу коида Узбекистон Республикасининг «Бухгалтерия хисоби туғрисидаги» қонунининг 6-моддасида хам бериб ўтилади. Яъни молиявий хисоботларни тузишдаги бетарафлик коидаси. 1. Махсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушум катори. Махсулот сотишдан олинган соф тушум суммаси махсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган жами тушум суммасидан сотишга солиқлар тўловлар ва ажратмалар суммасини чегириш асосида аникланади. Сотишга солиқлар, тўловлар, ажратмаларга куйидагилар киритилади: -қўшилган киймат солиғи; -Акциз солиғи; -Реклама солиғи; -Махсулот хажмидан ижтимоий суғурта булимига ажратма ва х.к. Махсулот (иш ва хизмат)ларни сотилган каторга киритишнинг одатда иккита шарти характерланади. Булар кассали ва хисобга олиш усулларидир. Кассали усулнинг мохияти шундаки, бунда махсулотлар ортиб жунатилиб хисоб хужжатлари такдим этилган ва уларнинг хисоб счғтларига пули келиб тушгандан кейингина сотилган хисоблаш ва тушум каторига кушиш, сотишга солиқлар суммасини хам уларнинг амалга ошиш даврига мувофик хисоблашни характерлайди. «Бухгалтерия хисоби туғрисидаги» конуннинг кабул килинишига кадар республикамизда ушбу усул кулланиб келинди. Махсулот (иш ва хизмат) ларни сотилган каторга киритишнинг ёки даромадларни тан олишнинг хисобга олиш усули эса уларнинг ортиб жунатилиб хисоб хужжатлари такдим этилган вакти бўйича хисобга олишни характерлайди. Бунда пул тушумлари ёки тўловларнинг амалга ошиш вактига ахамият берилмайди. Сотишга солиқларнинг хисоб китоби хам бевосита уларнинг тушум сифатида тан олиш вакти бўйича хисобга олинади. 2. Махсулот сотишдан ялпи фойда. Махсулот сотишдан олинган ялпи молиявий натижа фойда ёки зарар куйидаги боғланишлар асосида аникланади. Яъни, махсулот (иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушумдан шу махсулот (иш ва хизмат)ларнинг ишлаб чикариш таннархини чегириш асосида аникланади. Корхона фойдасининг асосий кисмини бевосита махсулот (иш ва хизмат) лардан олинган фойда ташкил этади. 3. Асосий ишлаб чикариш фаолиятнинг молиявий натижаси (Фойда ғки зарар). Асосий ишлаб чикариш фаолиятининг молиявий натижаси куйидаги боғланишларда аникланади. Яъни, махсулот (иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган фойда суммасидан давр харажатлари таркибига кирувчи сотиш харажатлари, маъмурий харажатлар, ва бошка умумхужалик харажатларини чегириш хамда асосий фаолиятнинг бошка жарағнларидан олинган даромад ва харажатларни тартибли фарклаш асосида аникланади. 4. Молиявий фаолиятдан олинган фойда (зарар). Молиявий фаолиятдан олинган фойда ва зарарлар каторига молиявий натижалар туғрисидаги хисоботда куйидаги умумлашган кўрсаткичлар киритилган. -Шуъба ва уюшма корхоналардан олинган дивидендлар; -Бошка олинган дивидендлар; -Шуъба ва уюшма корхоналарга берилган ва олинган карзлар бўйича фоизлар; -Бошка тўланган ва олинган фоизлар; -Валюта курсининг ўзгаришидан фарклар; -Молиявий фаолиятдан бошка даромадлар ва харажатлар. Асосий ишлаб чикариш фаолиятининг молиявий натижасига молиявий фаолиятдан олинган натижани кўшиш асосида умумхужалик фаолиятидан молиявий натижа (фойда, зарар) аникланади. Умумхужалик фаолиятидан молиявий натижа. Умумхужалик фаолиятидан олинган молиявий натижа солиқ тўловига кадар фойда суммасидан ёки хисоб фойдаси суммасидан фавкулодда фойда ва зарарлар суммасига фарк килади.
Умумхужалик фаолиятидан олинган фойда суммаси молиявий натижанинг шаклланиш катори эмас, балки уни жамловчи катор сифатида таркибланади. 6. Фавкулодда фойда (зарар). Фавкулодда фойда (зарар) – корхона тамонидан одатий хол хисобланмаган ва уч йиллик ораликда бундай фаолият билан шуғулланмаган холатлардан оладиган даромад ва йукотишлар фавкулодда фойда ва зарарлар каторига киритилади. Фавкулодда фойда ва зарарлар молиявий натижалар шаклланишининг учинчи таркиби сифатида каралади. Кутилмаган сув тошкини, ёнғинлар, табий офатлар таъсиридаги йукотишлар хам ушбу каторга киритилади. Улар бўйича фойда ва зарарларнинг бошка шаклланиш каторларида солиқланиш буйича хеч кандай фаркланиш йук. Агар фойда олинадиган бўлса, у бўйича хам тегишли тартибда солиқ тўланади, зарар олинадиган бўлса умумхужалик фаолиятидан олинадиган фойда суммаси зарар суммасига камайтирилади. Лекин амалий кузатишлар натижаси шуни кўрсатадики уларнинг шаклланиш эхтимоли нихоятда киска ёки кам. Булган такдирда хам факат зарар шаклида булмокда. 7. Солиқ тўловига кадар фойда (зарар). Солиқ тўловига кадар фойда (зарар) суммаси умумхужалик фаолиятидан фойда (зарар) суммасига фавкулодда фойда (зарар) суммасини кўшиш асосида аникланади. Солиқ тўловига кадар фойда суммаси ахборот истеъмолчилари эътиборидаги ва кузатувидаги катор хисобланади. У бевосита асосий фаолиятнинг молиявий натижасидан, молиявий фаолиятнинг молиявий натижасидан хамда фавкулодда фойда ва зарарлар жамланган суммасидан иборот бўлади. 8. Соф фойда (зарар). Соф фойда корхона ихтиёрида коладиган фойда суммасини ифодалайди. Ушбу катор солиқ тўловига кадар булган фойда суммасидан фойда (даромад)дан туланган солиқлар ва бошка солиқли тўловларни чегириш асосида аникланади. Соф фойда корхонанинг эркин тасарруф шартидаги ва фойдаланишидаги фойда суммасидир. Лекин, соф фойда суммаси хам турли тўловлар ва ажратмалар базаси сифатида олиниши мумкин экан. Масалан, корхона соф фойдасидан олинадиган ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришга ажратмалар, футбол федерациясига ажратмалар ва бошка тўловлар ва ажратмаларни шулар каторига киритиш мумкин. Сотилган махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи курсаткичида факат сотилган махсулотнигина ишлаб чикариш таннархи акс этади. Махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи эса унинг учун кетган барча харажатларнинг кийматини узида ифодалайди. Махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи хам хисобга олиш усулида ушбу каторга уринланади. Давр харажатлари каторига сотиш харажатлари, маъмурий харажатлар ва операцион харажатлар киради. Молиявий фаолият буйича харажатлар каторига фоизлар буйича харажатлар, банк хизмат хаки харажатлари, валюта курсининг тушиб кетишидан йукотишлар ва бошка сарфлар киради. Фавкулодда харажталар каторига кутилмаган холатлар таъсирида юзага келадиган харажатлар киритилади. Солиқка тортиладиган фойдани аниқлаш учун солиқка тортилгунгача булган фойдага:
Низомда келтирилган биринчи иловага асосан чегирилмайдиган харажатлар ғки доимий тафовутлар кушилади;
Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот йил буйича хар бир чоракка жамланган хисобда тузилади. Уни топшириш органларига солиқ идоралари, банк ташкилотлари, юкори ташкилотлар киритилади. улчов киймати минг сум хисобида хисобга олинади. Шунингдек, ушбу хисобот шаклига справка, маълумотнома шаклида бюджетга тўловлари хисоби хам киритилган. Унда корхона томонидан республика ва махаллий бюджетга тулайдиган солиқлар тўлови буйича хисобга олинган ва тулангани тугрисидаги маълумотлар курсатилади. Таянч сўзлар Фойда, даромад, харажат, горизантал таҳлил, вертикал таҳлил, трендли таҳлил, молиявий натижа, молиявий хисобот Такрорлаш учун саволлар 1.Молиявий натижа атамасининг луғавий маъноси намадан иборат? 2.Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларини таҳлил этишнинг ахамияти нимада? 3.Корхона молиявий натижаларини таҳлилнинг асосий вазифалари нималардан иборат? 4.Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботнинг асосий кўрсатгичларига нималар киради? 5. Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботнинг асосий кўрсатгичларига қайсилар ваулар билан шуғулланувчиларни иқтисодий манфаталари нималардан иборат?
Фойдалинилагн адабиётлар: 1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й. 2. Пардаев М.Қ. “Молиявий Таҳлил” 3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й. 4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб Т.; “Мехнат” 2001й.
Интернет маълумотлари http:// www. accounting. rut gars. edu http:// www. accounting web. com/ http:// www. buhgalteria. com. ua http:// www. 1c. ru http:// www. gaap. ru
Мавзу:Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари Режа: 1. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари 2. Маҳсулот сотишдан олинган фойдаси ва унинг ўзгаришини омилли таҳлили 3.Маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш
Бугунги эркин иктисодий муносабатлар шароитида республикамиздаги амалдаги хукукий меъғрларга мувофик хужалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларини шаклланиши Молия вазирлиги томонидан ишлаб чикилган хамда 1999 йил 5-февралда тасдикланган “Махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чикариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби туғрисида”ги Низомга асосан белгиланади. Мазкур Низомга мувофик молиявий натижаларнинг шаклланиш каторларига куйидагилар киритилади: 1. Махсулот (иш, хизмат)лар сотишдан олинган ялпи молиявий натижа; 2. Асосий фаолиятнинг ялпи молиявий натижаси; 3. Молиявий фаолиятдан курилган натижа; 4. Умумхужалик фаолиятидан олинган ялпи молиявий натижа; 5. Фавкулодда кутилмаган холатлардан натижа; 6. Солиқ тулангунгача булган ялпи молиявий натижа; 7. Йилнинг соф фойдаси (зарари). Молиявий натижаларнинг бу таркиб туркумланишини халкаро хисоб андозаларига нисбатан берилган дейиш мумкин. Бунда асосий фаолият молиявий натижалар каторига корхонанинг махсулот сотишдан оладиган натижаси, асосий воситаларни сотишдан оладиган натижаси ва бошка активларни сотишдан оладиган молиявий натижаси акс этади. Давр харжатлари улардан чегирилувчи катор сифатида олинади. Молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар каторига корхонанинг молия бозоридаги фаоллигидан оладиган даромадлари ва мулкий муносатлардаги иштирокидан олинадиган даромадлари, эркин алмаштириладиган валюта ресурсларини бошкаришдан оладиган даромадлари, корхонанинг молиявий фаолиятидан келиб чикадиган турли харажатлар киритилади. Уларнинг корхона хисоб фойдасидаги салмоғи сунгги йилларда тобора ошиб бормокда. Фавкулодда кутилмаган холатлардан даромадлар ва харажатлар каторига корхонининг асосий ва молиявий фаолиятидан ташкари, тасодифий холатлар буйича оладиган даромад ва харажатлари киритилади. Уларнинг таркибига киритиладиган аник курсаткичлар янги Низомда ифода этилмаган. Факат уларнинг фаркланишига таъриф берилган холос. Бу тариф эса юкорида бағн этилган эди. Яъни, корхона учун якин уч йиллик ораликда одатий хол ёки фаолият тури хисобланмаган холатлардан оладиган дармадлари ғки йукотишлар ушбу каторга киритилади. Шунингдек, тасодифий холатлар хам. Молиявий натижаларнинг шаклланиш буйича таҳлилни куйидаги жадвал малумотлари асосида бериш мумкин.
Юкоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, биз Таҳлил килағтган “АВС” акционерлик жамиятида жорий йилда утган йилга нисбатан 4843 минг сумга соф фойдаси камайган. Соф фойданинг камайишига асосан, давр харажатларининг утган йилга нисбатан 189388 минг сумга ортиши хамда туланган солиқларнинг, яъни даромад солиғи ва бошка солиқ хамда ажратмаларнинг утган йилга нисбатан 182230 минг сумга куп туланганлиги таъсир этган. Ушбу омиллар корхонанинг махсулот сотишдан олган ялпи фойдасининг 349154 минг сўмга ортганини хам коплаб юборди. Демак, корхона маъмурияти биринчи навбатда давр харажатларини кискартириш чораларини куриши лозим булади. Бундан ташкари туланган солиқларнинг кескин ортишига кандай омиллар сабаб бўлганлигини хам ўрганиб чикиш лозим бўлади. Бозор иктисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалари таркибида асосий уринни махсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган ялпи фойда ташкил этади. Молиявий натижаларнинг асосий кисми махсулот, иш ва хизматларни сотишдан шаклланланганлиги сабабли Таҳлилда асосий эътибор ушбу каторнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан узгариши ва омилли таъсирига каратилади. Махсулот иш ва хизматларни сотишдан олинган молиявий натижа махсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган соф тушумдан шу махсулот иш ва хизматларнинг ишлаб чикариш таннархини чегириш асосида аникланади. Савдо ташкилотларида молиявий натижаларни аниклашда товарларни сотишдан олинган соф тушумдан шу махсулотларни сотиб олиш кийматини чегириш асосида аникланади. Таҳлилда сотишнинг учта катори характерланади. Махсулот иш ва хизматларни сотишдан молиявий натижа;
Уларни бухгалтерия хисобида аълохида хисоб объекти ёки даромадларнинг юзага чикиш шакли ёки урни сифатида таркибланиши белгиланган. Бунда асосий воситаларнинг хисобдан чикарилиши ва сотилиши, бошка активларни сотишдан олинган натижалар асосий ишлаб чикаришнинг бошка жарағнлари сифатида каралади. Уларни молиявий натижалар туғрисидаги хисоботда операцион даромадлар ва харажатлар катори курсатилиши тартибланган. Махсулот иш ва хизматларни сотишдан олинган фойда ёки зарар узгаришида омилли Таҳлилга алохида ахамият берилади. Махсулот сотишдан олинган фойда узгаришига қуйидаги омиллар таъсир этиши мумкин:
Корхонанинг ўзига боғлик омиллар ёки ички омиллар.
Корхонанинг ўзига боғлик бўлмаган ёки ташки омиллар.
Корхонанинг узига боғлик бўлган омилларга махсулотларнинг ишлаб чикариш таннархи, хажми, ассортимент ва структура омиллари киритилади. Унинг узига боғлик булмаган ёки ташки омилларга давлатнинг солиқ сиғсатининг ўзгариши, бахо омили ва бошка омиллар киради. Умумий жихатдан олганда факат корхонанинг ўзига тегишли ва тегишли бўлмаган таъсир омилларини тартиблаш кийин. Уларни факат нисбий жихатдан караш мумкин. Махсулот, иш ва хизматларни сотилган каторга киритишда бевосита мулкий эгалик ва уларни тасарруф этиш щартидан келиб чикилади. Махсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи фойда Таҳлилида бевосита махсулот ишлаб чикаришнинг маржиналлик шартига хам бахо бериш мумкин. Махсулот ишлаб чикаришнинг маржиналлик шарти махсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган тушум суммасидан барча узгарувчан харажатларни чегиришни характерлайди. Бунда янгидан яратилган киймат факат узгарувчан кийматнинг узидан иборат булади. Яъни, корхона маржиналлик шартида критик хажм даражасида фойда суммасига эга булмайди. У факат ишлаб чикариш харажатларини, ўзгарувчан ва узгармас харажатларни коплаш даражасидаги махсулот хажмигагина эга булади. Махсулот ишлаб чикаришнинг маржиналлик шарти корхона ишлаб чикариш режаси ва фаолият натижавийлигини олдиндан белгилаш имконини беради. Махсулот ишлаб чикариш хажмининг критик даражаси хам одатда ушбу катор бўйича урганилади. Махсулот ишлаб чикаришнинг критик хажм даражаси деганда корхонанинг фойда ёки зарар олмасдан махсулот иш ва хизматлар хажмини белгилаш даражаси олинади. Критик хажм даражасида махсулот иш ва хизматларни сотишдан олинган тушум факат шу махсулот иш ва хизматларга кетган узгарувчан ва доимий узгармас харажатларни коплашга етиши кузатилади. 50-жадвал «АВС» акционерлик жамиятининг махсулот сотишдан олинган фойдаси ва унинг ўзгаришини омилли таҳлили
Кўрсаткичлар
Ўтган йили
Хисобот йили утган йил танннархида
Хисобот йили
1
2
3
4
1. Махсулот (иш, хизмат)лар сотишдан олинган соф тушум, минг сўм
1452513
2578146
3040381
2. Сотилган махсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чикариш таннархи, минг сўм
929608
1789537
2168322
3. Махсулот (иш, хизмат)лар сотишдан олинган ялпи фойда, минг сўм
522905
788609
872059
Таҳлил этувчининг тушуниши осонрок бўлиши учун куйидаги боғланишларни келтириш ўринлидир.
51-жадвал Махсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниклаш
Бу ерда: Q – махсулот хажми; S – махсулот бирлигининг таннархи; P – махсулот бирлигининг бахоси.
Махсулот хажмининг ўзгариши:
788609 – 522905 = +265704 Бахо ва ишлаб чикариш таннархи ўзгаришининг ялпи фойда ўзгаришига таъсири:
872059 – 788609 = +83450
Жадвал маълумотларидан кўринадики, Таҳлил килинаётган корхонада жорий йилда махсулот сотишдан олинган ялпи фойда микдори ўтган йилга нисбатан 349154 минг сўмга ўсган. Бу ўзгариш куйидаги омиллар хисобига бўлган: яъни, махсулот ишлаб чикариш хажмининг микдор жихатидан ўзгариши хисобига махсулот сотишдан олинган фойда суммаси 265704 минг сўмга ортган. Умуман олганда корхонанинг махсулот сотишдан олинган ялпи фойдасини ортишига асосан махсулот хажмининг микдорини ёсиши сабаб бўлган. Махсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган ялпи фойданинг ўсганлиниги ижобий холат сифатида бахоламок лозим.
Таянч сўзлар Асосий фаолиятнинг ялпи фойдаси, молиявий фаолиятдан курилган натижа, умумхужалик фаолиятидан олинган ялпи фойда, фавкулодда кутилмаган холатлардан натижа, солиқ тўлангунгача бўлган ялпи молиявий натижа, йилнинг соф фойдаси (зарари)
Такрорлаш учун саволлар 1. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари тушунтиринг 2. Махсулот сотишдан олинган фойда қандай топилади? 3. Махсулот сотишдан олинган фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларини изохланг.
9. Солиқ тулангунгача булган ялпи молиявий натижа қандай топилади?
10. Соф фойдаси ёки зарари қандай топилади?
Фойдаланилаган адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув таҳлили» Дарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й. 2. Пардаев М.Қ. “Молиявий таҳлил” 3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий таҳлил” Т.; “Молия” 2000й. 4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий таҳлил” 100 савол ва жавоб Т.; “Мехнат” 2001й. Интернет маълумотлари http:// www. accounting. rut gars. edu http:// www. accounting web. com/ http:// www. buhgalteria. com. ua http:// www. 1c. ru http:// www. gaap. ru
Мавзу: Асосий ва молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар таҳлили Режа: 1. Давр харажатлари таҳлилининг ахамияти 2. Операцион жараёнлардан олинган даромадлар ва йўкотишлар таҳлили 3.Молиявий фаолиятдан олинган даромад ва йўқотишлар таҳлили 4. Фавқулоддаги фойда ва зарарлар таҳлилининг мазмуни
Давр харажатлари дейилганда – бевосита ишлаб чикариш жараёни билан боғлик бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади. Давр харажаталари таркибига махсулот ишлаб чикариш таннархига киритилмайдиган хўжалик сарфлари киритилади. Уларни юзага чикиш шакли ва ўрнига караб куйидагиларга ажратиш мумкин. -сотиш харажатлари; -маъмурий харажатлар; -бошка умумхужалик харажатлари. Сотиш харажатлари «Махсулот (иш бажариш, хизмат курсатиш) таннархига киритиладиган харажатлар, Махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар) ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби туғрисидаги Низомга мувофик ягона тартиблашни ва туғридан туғри корхона фаолият натижавийлиги боғланиши тартибланган. Сотиш харажатлари махсулотларни харидор ва буюртмачиларга ортиб жўнатиш ва сотиш билан боғлик бўлган харажатларни ўз ичига олади. Сотиш харажатларини иш хаки харажатлари, иш хакидан ажратмалар, материал харажатлари, асосий воситалар ва номатериал активлар амортизацияси, реклама харажатлари, иш ва хизматлар, бошка харажат моддалари буйича таркиблаш ва Таҳлил этиш мумкин. Сотиш харажатларининг копланиши корхонанинг дастлаб хисоб фойдасидан амалга оширилади. Маъмурий харажатлар каторига корхона бошкаруви билан боғлик бўлган харажатлар киритилади ва уларнинг корхона сарфлари таркибидаги салмоғи сезиларли улушни ташкил этади. Бу бевосита рахбарлар ва бошкарув аппаратини хизмати харажатларидир. Бошка умумхужалик харажатлари каторига юкоридаги таркибга киритилмаган харажатлар ишлаб чикаришни такомиллаштириш, ўзлаштириш ва янги махсулотларни ишлаб чикаришни йўлга кўйиш билан боғлик бўлган харажатлар киритилади. Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромад ва харажатлар таҳлилида асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг махсулот иш ва хизматларни сотишдан ташқари фаолиятлардан олинган даромад ва йўқотишлари т этилади. Асосий фаолиятнинг бошка жарағнлардан олинган даромад ва харажатлар кўпинча операцион даромадлар ва харажатлар деб хам айтилади. Операцион харажатлар ва даромадлар каторига бошка сотишлардан олинган даромадлар ёки улар бўйича йокотишлар киради. Корхонанинг бошка операцион харажатларига куйидагилар киради: кадрлар тайёрлаш ва уларни кайта тайёрлаш харажатлари, лойиха ва курилиш-монтаж ишларида чалаликни бартараф этиш харажатлари, маслахат ва ахборот тизимларига хақ тўлаш, аудиторлик хизматлари учун тўловлар, саломатликни мухофаза килиш ва ходимларни ишлаб чикариш жараёнида бевосита катнашуви билан боғлик бўлмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари харажатлари, шахар ободончилик ишлари ва кишлок хужалигига ёрдам бериш билан боғлик харажатлар, компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар иш хакини хисоблашда эътиборга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар, яъни, моддий ёрдам, соғликни саклаш объектлари, кариялар ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасалари, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектларини асраш харажатлари, вактинча тўхтатиб кўйилган ишлаб чикариш кувватлари ва объектларини саклаш харажатлари, банк хизмати учун тўловлар, хар хил хайрия жамғармалари, экология, соғломлаштириш, маданият, халк таълими, ижтимоий таъминот ва шу каби ташкилотларга бадаллар, бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар ва йиғимлар ва бюджетдан ташкари жамғармаларга ажратмалар, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошка харажатлардан иборатдир. Асосий ишлаб чикариш фаолиятидан олинган бошка даромадларга куйидагилар киради:
ундирилган ёки карздор томонидан эътироф қилинган жарималар ва пенялар;
товар-моддий бойликларни кайта бахоланишдан кўрилган натижалар;
давлат субсидияларидан даромадлар;
холисона молиявий ёрдам;
бошка операцион даромадлар.
Операцион жараёнлардан олинган даромадлар каторига корхонанинг асосий ишлаб чикариш фаолиятининг махсулот ишлаб чикариш ва сотишдан ташкари фаолиятидан олинадиган даромадлар киритилади. Улар бўйича харажатлар ва даромадлар катори алохида таркибланган холда умумий суммада молиявий натижалар туғрисидаги хисоботга туширилади. Операцион даромадлар ва харажатлар ўзининг соф киймати бўйича хам молиявий натижалар туғрисидаги хисоботга туширилиши белгиланган. Бунда операцион жараёнлардан олинган даромадлар улар бўйича харажатлар кийматига фаркланган холда хисоботга фойда ёки зарар каторига туширилади. Бошка сотишлар бўйича Республика Солиқ кодексига мувофик алохида солиқлар тўлови кўлланилади. Шунингдек, махсулот (иш ва хизмат)ларни сотишга солиқлар, даромад ёки тушумларнинг бу катори бўйича хам амал этади. Бошка сотишлардан соф тушум суммаси хам махсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушумни аниклашдаги каби услубий боғланишга эга. Операцион жараёнлардан даромадлар каторига куйидагиларни киритиш мумкин. Корхонада ортикча саналган ёки фойдаланишсиз турган асосий воситаларни сотишдан олинган натижа, уларни хисобдан чикаришдан олинган натижа, номоддий активларни хисобдан чикариш ва сотишдан олинган натижа, капитал куйилмалар бўйича натижа, узок муддатли ишлатишга олинган, лизинг кўлловидан даромадлар, кимматли коғозларни сотишдан олинган даромадлар, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмларни сотишдан олинган даромадлар, материал ва хом-ашёларни сотишдан олинган даромадлар, валюта маблағларини сотишдан олинган даромадлар, улар буйича сарфлар ва йўкотишларни ўз ичига олади.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, биз Таҳлил килаётган корхонада жорий йилда жами 106824 минг сўмлик операцион фаолиятдан фойда кўрилган бўлса, 189652 минг сўмлик зарар кўрилган. Ўтган йилга нисбатан корхонганинг операцион фаолиятилдан кўрган фойдаси 8187 минг сўмга, зарари эса 11398 минг сўмга ўсган. Маълумотлардан кўринадики, операцион фаолиятдан кўрилган фойданинг асосини асосий воситаларни хисобдан чикариш ва сотиш, хорижий валюталарни сотиш, материалларни сотишдан бўлган фойда ташкил этган. Операцион фаолиятдан кўрилган зарарларнинг асосий кисмини эса асосий воситаларни хисобдан чикариш ва сотиш хисобига, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмларни сотиш хисобига бўлган. Шунингдек, кимматли коғозлар сотишдан олинган зарар суммаси эса хисобот йилида бир кадар камайишига эришилган. Молиявий фаолиятдан олинган натижа корхона фаолият натижавийлигининг алохида хисоб катори сифатида таркибланади ва Таҳлил этилади. Молиявий фаолиятдан олинган фойда ва зарарлар корхонанинг фонд бозори, молия бозоридаги фаолиятидан келадиган натижаларни ўз ичига олади. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар катори «Махсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган харажатлар, махсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби туғрисида»ги Низомга мувофик таркибланади. Молиявий фаолиятдан олинган даромадларнинг корхоналарнинг жами хисоб фойдаси таркибидаги салмоғи сўнгги йилларда бир кадар ўсиб бормокда. Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар каторига куйидагиларни киритиш мумкин. Масалан, бошка корхоналар фоаолиятида хиссали катнашишдан олинган даромадлар, валюта маблағларининг курс ўзгаришидан олинган даромадлар, бошка корхоналарга, шуъба ва уюшма корхоналарга берилган карзлар бўйича олинган даромадалар, фоизлар буйича олинган ва тўланган даромадлар, акциялар бўйича олинган дивидендлар суммаси ва х.к. Таҳлилда уларнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан ўзгаришларига мутлок ва нисбий ўзгаришларига бахо берилади хамда унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ўрганилади.