1. Узлик маблағларнинг манбалари.
2. Мажбуриятлар.
Бунда энг мухим ўринни корхонанинг ўзига карашли устав кушилган, резерв, капиталлар, таксимланмаган фойда (копланмаган зарар), максадли тушум ва фондлар, келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар, келгуси давр даромадлари эгаллайди. Устав капитал корхона ихтиёридаги доимий беркитилган асосий ва айланма маблағларнинг хажмини кўрсатади. У турли хўжалик муомалалари таъсирида ўзгариб туради. бунга фойданинг таксимланиши хисобига тулдирилиш, хомийларнинг аъзолик бадаллари, асосий воситаларнинг кайта бахоланиши ва бошкалар сабаб бўлиши мумкин. маблағларнинг кўпайтириш манбалари таркибида фойда алохида уринни эгаллайди. Фойда хажмининг купайиши энг аввало Низом жамғармасини тўлдиришга ва бошка эхтиёт жамғармалари яратилишга олиб келади. Амортизация ва бошка фондларнинг ташкил бўлиши хам бозор шароитида мазмунан ўзгармокда. 1991 йилдан амортизация хисоблашда тезлаштирган меъёрлар (актив турдаги машиналар, курилмалар, транспорт ва бошка воситалар буйича) кулланиши ва тулик тиклаш кисми бўйича амортизация хисоблаш асосий воситаларн6инг баланс кийматининг махсулотлар таннархига ўтказиб бўлгунча кадар ва бошка карз маблағлари киради. Шунингдек кредиторлар бажаришлик каби янгиликлар жорий этилди.
Кредит ва бошка маблағларга киска, ўрта, узок муддатга мўлжаллаб олинган кредитлар, ўз муддатида узилмаган ссудалар билан хисоблашишлар ва бошка пассивлар хам шу ерда инобатга олинади. Бунда кредиторлик карзлардан ташкари бюджетга, суғурта ва мехнат хаки юзасидан корхонанинг карзлари курсатади.
Бозор иктисоди конуниятлари ва талабидан келиб чиккан холда корхонада карз кам бўлгани маъкул. 30-жадвалда корхона маблағларининг манбалари кўрсатилган.
30-жадвал
АВС” акционерлик жамиятининг бухгалтерия балансини пассив моддаларининг таҳлили
Мол-мулкни ташкил топиш манбаининг таркиби
|
Йил бошига
|
Йил охирига
|
Узгариши (+,-)
|
Сумма,минг сум
|
Салмоғи, %
|
Сумма,минг сум
|
Салмоғи, %
|
Сумма-даги, минг сум
|
Салмокдаги, %
|
Йил бошига нисбатан усиши, %
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6=4-2
|
7=5-3
|
8=6\2*100
|
1. Уз маблаҒларининг манбалари
|
460499
|
64,09
|
729410
|
81,72
|
+268911
|
+17,63
|
+58,39
|
2. Мажбуриятлар
Шу жумладан:
|
258047
|
35,91
|
163147
|
18,28
|
-94900
|
-17,63
|
-36,98
|
а) узок муддатли мажбуриятлар
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
б) жорий мажбуриятлар
|
258047
|
35,91
|
163147
|
18,28
|
-94900
|
-17,63
|
-36,98
|
Баланс пассивининг ЖАМИ:
|
718546
|
100,0
|
892557
|
100,0
|
+174011
|
-
|
+24,22
|
Жадвал маълумотларидан кўринадики, биз Таҳлил килаётган “АВС” акционерлик жамиятида жорий йилнинг бошига нисбатан йил охирида жами пассивлари суммаси 174011 минг сўмга ёки 24,22 % га ортган. Корхонада мол-мулкни ташкил этувчи манбаларнинг бундай тартибда кўпайишини ижобий холат сифатида бахоламоклозим. Аммо, ушбу манбалар кайси манббалар хисобига кўпайганлигига алохида ахамият каратиш максадга мувофик хисобланади. Яъни манбаларнинг кўпайиши ўз маблағлари манбалари хисобигами ёки карз манбалари хисобига эканлигини аниклаш лозим. Акционерлик жамиятининг маълумотларидан кўринадики, корхонада корхонада жорий йил охирида уз маблағлари манбалари йил бошига нисбатан 268911 минг сўмга ёки 58,39 % га ўсган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий деб бахоламок лозим. Чунки, уз маблағларининг манбаларини купайиши корхонанинг молиявий мустакиллигини ортишига, тўлов кобилиятининг яхшиланишига хамда корхонанинг ижтимоий-иктисодий ривожланишига олиб келади. Маълумотлардан кўринадики, корхонада жорий йил охирига мажбуриятлар суммаси 94900 минг сўмга ёки 36,98 % га пасайган. Бу эса мажбуриятларнинг умумий пассивларда тутган салмоғини 17,63 % га камайтирган. Бундан кўринадики корхонанинг тўлов ликвидлиги анча кўтарилган. Баланс пассивидаги моддаларга эътибор киладиган бўлсак, асосий салмокни, яъни 81,72 фоизни уз маблағлари манбалари ташкил этмокда. Бу корхонанинг мустахкам молиявий баркарор эканлигидан далолат беради. Мазкур корхонада хисобот даврида жорий мажбуриятлари, яъни кредиторлик карзлари бир кадар камайганлигини ижобий холат сифатида бахоламок лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |