31-жадвал
Товар-моддий захираларни коплашга тегишли манбалар билан таъминланганликнинг Таҳлили
(минг сумда)
Кўрсаткичлар
|
Йил бошига
|
Йил охирига
|
Фарки (+,-)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1. Ўз маблағларининг манбалари
|
460499
|
729410
|
+268911
|
2. Узок муддатли активлар
|
186790
|
203491
|
+16701
|
3. Товар-моддий захираларни қоплашга теишли ўз манбалари (1-2)
|
273709
|
525919
|
+252210
|
4. Узоқ муддатли кредит ва қарзлар
|
-
|
-
|
-
|
5. Товар-моддий захираларни қоплашга тегишли ўзлик ва узоқ муддатли қарз манбалари (3+4)
|
273709
|
525919
|
+252210
|
6. қиска муддатли кредит ва қарзлар
|
258047
|
163147
|
-94900
|
7. Товар-моддий захираларни қоплашга тегишли жами манбалар (5+6)
|
531756
|
689066
|
+157310
|
8. Товар-моддий захираларининг жами
|
470833
|
531450
|
+60617
|
9. Товар-моддий захираларни қоплашга ўз манбаларининг етарлилиги (+) ёки етишмаслиги (-), (3-8)
|
-197124
|
-5531
|
-191593
|
10. Товар-моддий захираларни қоплашга ўз ва узоқ муддатли қарз манбаларининг етарлилиги (+) ёки етишмаслиги (-), (5-8)
|
-197124
|
-5531
|
-191593
|
11. Товар-моддий захираларни қоплашга жами манбаларнинг етарлилиги (+) ёки етишмаслиги (-) (7-8)
|
+60923
|
+157616
|
+96693
|
Товар-моддий захираларни коплашга тегишли манбалар билан таъминланганликнинг Таҳлили
(минг сумда)
Кўрсаткичлар
|
Йил бошига
|
Йил охирига
|
Фарки (+,-)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1. Ўз маблағларининг манбалари
|
460499
|
729410
|
+268911
|
2. Узок муддатли активлар
|
186790
|
203491
|
+16701
|
3. Товар-моддий захираларни қоплашга теишли ўз манбалари (1-2)
|
273709
|
525919
|
+252210
|
4. Узоқ муддатли кредит ва қарзлар
|
-
|
-
|
-
|
5. Товар-моддий захираларни қоплашга тегишли ўзлик ва узоқ муддатли қарз манбалари (3+4)
|
273709
|
525919
|
+252210
|
6. қиска муддатли кредит ва қарзлар
|
258047
|
163147
|
-94900
|
7. Товар-моддий захираларни қоплашга тегишли жами манбалар (5+6)
|
531756
|
689066
|
+157310
|
8. Товар-моддий захираларининг жами
|
470833
|
531450
|
+60617
|
9. Товар-моддий захираларни қоплашга ўз манбаларининг етарлилиги (+) ёки етишмаслиги (-), (3-8)
|
-197124
|
-5531
|
-191593
|
10. Товар-моддий захираларни қоплашга ўз ва узоқ муддатли қарз манбаларининг етарлилиги (+) ёки етишмаслиги (-), (5-8)
|
-197124
|
-5531
|
-191593
|
11. Товар-моддий захираларни қоплашга жами манбаларнинг етарлилиги (+) ёки етишмаслиги (-) (7-8)
|
+60923
|
+157616
|
+96693
|
Мазкур жадвал маълумотларидан кўринадики, биз Таҳлил килаётган “АВС” акционерлик жамиятида хисобот йили бошига нисбатан йил охирида 268911 минг сўмга ўз маблағлари манбалари кўпайган. Акционерлик жамиятининг узок муддатли активлари эса йил бошига нисбатан 16701 минг сўмга ортган. Бунинг натижасида корхонада жорий йил охирига келиб товар-моддий захираларни қоплашга тегишли ўзлик манбалари хажми 252210 минг сўмга кўпайган. ўзлик манбаларнинг кўпайишини ижобий холат сифатида бахоламоқ лозим. Акционерлик жамиятида жорий йил бошида ва охирида узок муддатли мажбуриятлари бўлмаган. қиска муддатли мажбуриятлари эса йил бошида 258047 минг сўм бўлган бўлса, йил охирига келиб 163147 минг сўмни ташкил этган, яъни қисқа муддатли мажбуриятлари 94900 минг сўмга камайган. Бундай холат эса корхонанинг товар-моддий захираларини қоплашга тегишли манбаларини қисқаришига таъсир этган. Мазкур акционерлик жамиятида товар-моддий захиралари хажми бирмунча юқори бўлганлиги учун жорий йил бошида хам, йил охирида хам товар-моддий захираларни қоплашга ўз манбалари хамда ўз ва узоқ муддатли қарз манбалари 191593 минг сўмга етарли бўлмаган. Фақатина қисқа муддатли мажбуриятлар хисобигагина товар-моддий захираларини қоплашга жами манбалар 96693 минг сўмга ортикча (етарли) булган. Бундан кўринадики, корхонанинг молиявий баркарорлиги жорий йилнинг бошида хам, йил охирида хам нобарқарор холатда бўлган. Бундай натижалар бозор иктисодиёти шароитида унчалик яхши натижа деб хисобланилмайди. Шу сабабли хам, корхона маъмурияти молиявий барқарорликни мустахкамлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўриши максадга мувофиқ хисобланади. Умуман олганда корхонанинг молиявий баркарорлиги йил бошига нисбатан йил охирида бироз бўлсада яхшиланганлигини кўришимиз мумкин.
Корхоналар куп турдаги иктисодий алокаларни, жумладан, хом-ашё ва материаллар сотиб олиш, тайёр махсулотларни сотиш билан боглик булган хисоб-китобларни бажаришади. Шунингдек, давлат бюджети, молия, банк, сугурта ва кредиторлар билан муносабатда бўлинади. Уларга хисоб беришни белгиланган муддатда амалга ошириш, молиявий тартиб интизомига риоя килиш катта ахамиятга эга.
Тўлов кобилияти дейилганда, хўжаликнинг муддати келган тўлов мажбуриятларни бажариш учун зурур бўлган маблағларни етарли ёки камчилигини аниклаш тушунилади. Бозор иктисодиҒти шароитида корхоналарнинг тўлов кобилиятига эга булиши мухим ва бу унинг ўз вактида зарур булган карзларни кайтариш имкониятларини белгилайди. Корхона баланси маълумотларга асосланиб, тўлов кобилиятининг кай ахволдаги хисобланади. Бунинг учун корхонанинг тулаш учун зарур бўлган маблағлари билан карз мажбуриятларини солиштириш мумкин. Тўлов маблағларига пул маблағлари, жунатилган товар ва махсулотлар киймати (хали пул келиб тушмаган), дебитор сотишдаги тушум ва бошкалар киради. шунингдек киска муддатга олинган ссудалар хам вактинча тўлов мажбуриятларни амалга ошириш учун манба булиши мумкин. Кийматли коғоз, акция, облигация сотишдан олинган маблағ ва кўшимча корхоналарда катнашишдан келган даромадлар хам тўлов мажбуриятларини бажаришдаги манба бўлиши керак. Тўлов мажбуриятларига мол етказиб берувчи ва пудратчиларга, бюджет ва суғуртага, механат хаки, турли хил кредиторларга бўлган ва бошка турдаги карзлар киради. Корхонанинг маълум бир кундаги тўлов кобилиятини аниклаш учун шу муддатдаги тўлов мажбуриятлари билан маблағлар солиштирилади. Корхонанинг тўлов лағкатини бахолашда одатда куйидаги курсаткичлардан фойдаланилади:
• Мутлок тўлов лаёкати коэффициенти;
• Оралик тўлов лаёкати коэффициенти;
• Жорий тўлов лаёкати коэффициенти.
Мутлок тўлов лаёкати кўрсаткичи корхонанинг жорий активларида харакатчан активларнинг тўлов мажбуриятларини коплашига етарлилиги ёки етишмаслилигини; оралик тўлов лаёкати курсаткичи жорий активларда харакатчан ва тез пулга айланадиган активларни тўлов мажбуриятларини коплашга етарлилиги ғки етишмаслилигини; жорий тўлов лаёкати кўрсаткичи эса жорий активларда барча айланма активларнинг тўлов мажбуриятларини тўлашга етарлилиги ёки етишмаслилигини тасифлайди.
Корхонанинг тўлов лағкатига бахо беришда мукобиллик вариантларини хам кўллаш лозим бўлади. Янги очилган ва хали фаолият бошламаган корхоналарга кредит бериш юзасидан карор кабул килишда, унинг бизнес режа кўрсаткичлари ва у бўйича аникланган тўловга кодирликнинг эхтимоллигига, корхонага максадли, марказлашган кредит ресурсларининг туширилишига, техник лойихалар асосида кредит ажратилиши ва хакозоларга ахамият берилиши мухимдир.
Хиссадорлик, кооператив, кичик ва хамкорликда ишлайдиган корхоналарда ўзига карашли мол-мулкни кўпайтириш ахамиятли. Айникса, хиссадорлик ва бошка жамғармаларни тулдириб бориш зурурдир. Бу хиссадорлар, устав фонди катнашчилари ва аъзоларнинг бадаллари хисобига тулдирилади. Шунинг учун хам аъзоларнинг келишувига мувофик, конун билан белгиланган устав фондининг хажми камайтирилмаслиги ва у тўлдириб борилиши зарур. Корхона балансини урганишда албатта Низом жамғармасининг ўтган йилга нисбатан ўзгариш сабаблари Таҳлил килинади. Демак, устав фондининг купайиши хам молиявий баркарорлик яхшиланганлиги белгиси хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |