Рус тили ҳокимият ва “модернизация” тили
“Ўзбекистон” телеканалида ҳар куни 19.30да янгиликлар рус тилида кўрсатилади. Соат 21:00 да ўша хабар ўзбек тилида эфирга узатилади. Сўнгги 30 йил ичида республика аҳолиси учун янгиликларни тарқатиш жараёни ўзгармади. Ўзбекистон аҳолиси учун қайсидир маънода “муқаддас” сиёсий маънога эга. Бу куч ва ҳокимият тили. Ушбу тилларда қонунлар яратилади, Фанлар академияси институтларида илмий ишлар ёзилади, ойнаи жаҳонда жиддий шахслар Ўзбекистоннинг долзарб муаммоларни муҳокама қилишади.
Ўзбек тилида эса оила мавзусидаги сериаллар намойиш қилинади ёки маънавият муаммолари, кундалик маиший муаммолар ўрганилади.
Тилларни соҳалар бўйича фарқлаш ғалати ҳолатга олиб келади. Ахборот истеъмолчилари ва фуқаролар ўзларининг миллий тилини “кундалик” тил – оиланинг тили деб биладилар. Ўзбек тилини сиёсатдан ажратиш – совет давлати сиёсатининг натижасидир, чунки у даврда фақат фольклор ва адабиётлар ўзбек тилида ишлаб чиқилиши мумкин эди. Мустақиллик йилларида ҳукумат яна ҳам олдинга ўтди: ўзбек тили доимий “модернизация” ёки “ғарб кетидан югурувчилар” тилига айланди.
Ўзбек тили замонавийми?
ХХ асрнинг 90-йилларида ўзбек тилини модернизация қилишга уриниш бўлди. Миллатчи зиёлилар ўзбек тилини сиёсийлаштириб, уни модернизация ва онгни мустамлакадан озод қилиш воситасига айлантирмоқчи бўлдилар. 1989 йилда ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлди. 1993-йили ва 1995-йилда алифбо ислоҳ қилинди. Маҳаллий зиёлиларнинг интилишлари билан ҳукумат кирилл алифбосини лотин алифбосига алмаштиришга қарор қилди. Ушбу ислоҳот ўзининг мантиқий якунигача амалга оширилмади ва ҳозирги кунга қадар республика лотин графикасига тўлиқ ўтмаган.
Тўхтаб қолган алифбо ислоҳоти кундалик ҳаётда ва таълимда икки алифбо билан бир вақтда биргаликда яшашига олиб келмоқда. Ўттиз ёшдан катта аҳоли лотин тилида ёмон ёзишади ва ўқий олмайдилар. Республика ёшлари икки алифбога анча тез мослашишди. Бу, энг аввало, инглиз тилини фаол ўрганилаётганлиги ва рус тилининг ижтимоий ҳаётдаги устунлиги билан боғлиқ. Лотин алифбоси ҳам ўзбек тилни, ҳам инглиз тилини ўрганишни осонлаштирди, кирилл алифбосини билиш эса – мода ва элита маданиятига ҳурмат келтириш.
2018 йил май ойида лотин алифбоси ислоҳоти республика ҳукумати томонидан бошқатдан кўриб чиқилган эди [2]. Ҳукумат 2018 йил охирига қадар Лотиннинг янги версиясини тасдиқлашга қарор қилди. Янги лотин алифбоси 1993 йилги лотин алифбосини эслатади (“туркча” версияси). Мутахассисларнинг фикрича, лотин алифбосининг “янги” версияси “алифбони бошқа туркий тилларнинг алифбосига яқинлаштиради”. Яна ХХ асрнинг 90-йилларининг миллий мафкурасига – туркий тилларининг бирлиги ғоясига қайтамиз!
Мутахассисларнинг фикрича, алифбо ислоҳотлари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати билан боғлиқ. ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Туркия ва АҚШ билан яқинлашди, 2000 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия Федерацияси билан яқинлаша бошлади. Ташқи сиёсат ўйинлари Ўзбекистондаги тил ҳолатига қисман таъсир кўрсатди. Алифбо ислоҳотларининг муваффақиятсизлиги ўзбек тилига салбий таъсир кўрсатди. Ўзбек тили ёш давлатнинг замонавий тилига айланмади. Жамиятда ўзбек тилига эътибор берилмаслиги, уни “модерн” тили сифатида қабул қилинмаслиги ҳам замонавий коммуникация тили сифатида унга бўлган талабни сустлаштирди. Инглиз тилини ўрганиш ҳам ўзбек тили ривожланишига “халақит қилди”. Ўзбек тили замон оралиғида “музлатилган”дек туюлди ва тил воситасига айланди, “қолоқлик”ни англата бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |