Ўзбек тилининг “тикланиши” Янгиланган ўзбек алифбоси лойиҳаси Биринчи президент И.А. Каримовнинг қарори билан 2016 йил 13 майда янги университетга асос солинди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди. Университетнинг асосий вазифаси “ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўрганиш ва ривожлантириш” деб тасдиқланди. Университетда ўзбек-инглиз таржимаси бўлими очилди. Ш.М. Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати ўзгарди. 2017 йил декабрь ойида Ш.М. Мирзиёев ушбу университетга ташриф буюрди ва у ерда талабаларга буйруқ берди: “сиз она тилимиз бойлигини, унга бўлган ҳурматингизни ва севгингизни ўзбек тилини бутун дунёга кенг тарқатиш орқали намоён этишингиз керак” [3]. 2018 йилда университетда туркология маркази очилди, айнан шу ерда “янги” алифбо ишлаб чиқилди.
Тошкентнинг Москва билан фаол дипломатик ва савдо алоқалари, В.В. Путиннинг 2018 йил октябр ойидаги ташрифи, рус тилининг республикадаги таъсирини кучайтириши мумкин. Октябрда бўлиб ўтган учрашувларда Ш.М. Мирзиёев рус класцикларининг ўзбек тилидаги 100 том асарлар тўпламини нашр этишни буюрди. Умид қиламизки, рус класцикларини ўзбек тилига таржима қилиш (бу ўтган асрда амалга оширилган бўлсада) ва ўзбек класцикларини инглиз тилига таржима қилиш ўзбек тилининг миллий ва давлат тили сифатида ривожланиши учун катализатор вазифасини бажаради.
Ўзбек тили ва интернет Ўзбек тилининг ривожланишининг сўнгги “оролчаси” – бу интернет, аниқроғи ижтимоий тармоқлар. Ўзбек тилидаги ахборот агентликлари кун.уз, дарё.уз, Турон24 ва ўзбек тилидаги хорижий нашрлар “Америка Овози” ва Россиянинг “Спутник“ каналлари Фейсбук ва Инстаграмда рақобатбардош бозор яратмоқда. Ушбу ахборот агентликларида “турли хил” ўзбек тилларида гапирадилар. Терминлар унификацияси мавжуд бўлмагани сабабли баъзида ахборот истеъмолчилари ўртасида тушунмовчиликлар ва жанжаллар юзага келишига сабаб бўлади. Ғарб стандартларига кўр-кўрона тақлид қилиш, ўзбек кундалик ҳаётида мавжуд бўлмаган кўплаб хорижий сўзларни импорт қилишга олиб келади. Ўзбек тили луғатини модернизация қилиш сунъий тарзда амалга оширилмоқда. Бу жараён ҳақиқий вазиятдан йироқ ва реалликни акс эттирмайди. Баъзида ўзбек ОАВ тили худди таржима характерига эгадек туюлади, энди рус тилидан эмас, инглиз тилидан таржима қилинаётгандек. Ушбу вазият мақолдаги “ёмғирдан қочиб дўлга тутилдим” ҳолатига ўхшайди. Бизга тилнинг қобилиятига асосланган ҳолда ҳақиқатни акс эттирадиган ўзбек тили зарур.