Ўзбекистонга қандай тил сиёсати керак?
Айни пайтда республикада инглиз ва рус тиллари фаол ўрганилмоқда. Ўзбек тили жаҳон классикларини таржима қилиш тилига, яъни “ўлик“ тилга айланмоқда. Сиёсий майдонда очко олишга интилаётган айрим сиёсатчиларнинг саъй-ҳаракатлари ва кўрсатмалари ўлароқ ўзбек тили ҳийлаю-найрангларга дуч келмоқда.
Агар ўзбек тили давлат тили бўлса, аввал ушбу тилни “яратиш”, кейин «унификация» қилиш ва илмий муомалага киритиш зарур. Фан ва санъатда ўзбек тили тўлақонли қўлланилмаслиги ўзбек тилининг умуммиллий даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Давлат “модернизация” мафкурасини, “ички мустамлака” тушунчасидан ташқарида, маданиятни мустамлакадан бўшатиш доирасида аниқлаб олиши зарур, ушбу жараён эса тилдан бошланади.
Ўзбек тилининг келажаги борми?
Ўзбек тили замонавий, миллий ва ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлат тили бўлиши керак. Шуни унутмаслик керакки, фақат ўзбек тилига тўлақонли ёндашув орқали мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкин. Ўзбек тилидаги миллий “қутқарув“ дастури қуйидаги нарсаларни ўз ичига олиши лозим:
Биринчидан, ўзбек тилини миллат даражасида «қайта таъмирлаш» катта инвестицияларни талаб қилади, яъни пулни қизғанмаслик керак;
Иккинчидан, замонавий ўзбек илмий тилини биргаликда ривожлантириш учун нафақат филологлар, балки тарихчилар, шарқшунослар, ҳуқуқшунослар ва математиклар ҳам керак. Уларни тайёрлаш зарур ва меҳнатларига муносиб ҳақ тўлаш керак;
Учинчидан, санъат тилини (кино, театр, мусиқа) унификация қилиш лозим, уни шева, жаргон ва неологизмлардан тозалаш керак;
Тўртинчидан, янги муаллифлар китобларни текин нашр этиш орқали, ўзбек тилидаги адабиётларни рағбатлантириш;
Бешинчидан, Интернетни, хусусан, ижтимоий тармоқларни янги ўзбек сўзлашуви – давлат тили билан тўлдириб юбориш.
Энг муҳими, республикадаги барча мактаб ўқитувчилари ва педагогларни давлат тили нормаларига мувофиқ сўзлаш ва ёзишга ундашдир. Мактаб, университет ва санъат ҳамоҳанг тарзда янги замонавий “нормал“ ўзбек давлат тилининг локомотивига айланиши керак.
Танловда иштирокчилар ўзлари истаган мавзуда матн тайёрлаб, нутқ сўзлашлари мумкин. Экспертлар томонидан иштирокчининг нутқ қобилияти белгиланган мезонлар асосида баҳоланади. Унга кўра, танланган мавзунинг долзарблиги, нутқдаги сўзларнинг бир-бири билан мантиқий боғлиқлиги, фикрни аудиторияга етказиб бериш маҳорати, нотиқнинг ташқи кўриниши ва энг асосийси, адабий тил нормаларига амал қилиниши инобатга олинади.
мактабгача таълим тизимиданоқ нутқ маданиятини ўстириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |