Мактабгача тарбия муассасаси тарбиячиси



Download 262,5 Kb.
bet2/11
Sana23.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#134373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi(maruza)

Эстетика инсоннинг воқелиққа, санатга эстетик муносабатларини ривожланишининг умумий қонуниятларини үрганади, нафосат тарбиясининг илмий асоси бўлиб хизмат қилади.
Педагогика бошқа фанлардан биология, психология, йош психологияси билан ҳар хил алоқалар үрнатади.
Педагогика инсонни биологик эволюция предмети сифатида үрганувчи физиология билан чамбарчас ва бевосита боғлангандир.
Физиология педагогиканинг табиий-илмий базаси бүлиб, у биринчи навбатда инсон олий нерв фаолиятининг ривожланиши, нерв системасининг типологик хусусиятлари, сезги органлари, таянч-ҳаракат аппарати, юрак-томир ва нафас олиш системалари, ички секреция безлари ва шу сингариларнинг ривожланиши ҳақидаги мәлумотларга таянади. Педагогика ана шу мәлумотлар негизида тәлим-тарбия жарайонининг самарадорлигини ошириш масалаларини муваффақиятлироқ ҳал эта олади, психик воқеалар ва жарайонларнинг айрим қонуниятларини чуқурроқ үрганиш имкониятига эга бүлади. Ҳозирги замон физиологияси энг муҳим педагогик муаммоларни түғри ҳал этишда, боланинг ривожланишига, унинг қобилиятларини шакллантиришга муҳит, ирсият ва тарбиянинг тәсири ва шу сингариларни белгилашда педагогикага йордам беради.
Үсиб борайотган организм тузилишининг ва ҳаракат қилиш қонуниятларининг асосий принципларини очиб берувчи йош физиологияси тәлим-тарбия бериш масалаларини ишлаб чиқиш учун айниқса катта аҳамиятга эга. Бу хусусиятларни билмай туриб, тарбияланувчиларнинг йошига мувофиқ тарбия воситалари ва методларини, у йоки бу машғулотларни йоки тарбиявий тадбирларни үтказищнинг ташкилий шаклларини түғри белгилаб бүлмайди. Физиологиянинг олий нерв фаолияти, нерв системасининг типологик хусусиятлари түғрисидаги хулосалари педагогикага үқув-тарбия жарайони методикасини ишлаб чиқишда, болалар фаолиятлари учун яхшироқ шарт-шароит яратишда йордам беради.
Инсоннинг воқеаликни билишини белгиловчи ҳамда унинг хулқ-атворини бошқарувчи психиканинг қонуниятлари ва механизмлари түғрисидаги фан бүлган умумий психология инсоннинг ривожланиши, тарбияланиши ва атроф-муҳит билан үзаро муносабатлари жарайонида шаклланадиган ҳолат ва хислатларни тадқиқ қилади. У педагогикани үсиб борайотган инсон шахсининг турли хислат ва хусусиятлари шаклланишининг ички жарайонлари қандай кечиши шарт-шароитлари ва механизмларини үрганиш билан қуроллантиради. Педагогика улардан фойдаланиб, тарбиянинг мазмуни ва методларини ишлаб чиқади.
Йош психологияси педагогикага турли йошдаги болаларнинг билиш имкониятларини, у йоки бу тарбиявий тәсирни улар қандай қабул қилишини аниқлашда йордам беради.
Психология шахснинг ривожланиш қонуниятлари, йош ва үзига хос хусусиятлари тўғрисидаги хулосаларни, тарбиялаш ва тәлим беришнинг рационалроқ мазмун, методини асослаш ва шахснинг шаклланиш жарайонини түғри лойиҳалаш имконини яратади. Педагогика жамоани ташкил этишнинг самаралироқ шаклларини, шахсни жамоада ва жамоа орқали тарбиялаш методларини ишлаб чиқишда социал психология билан қуролланади.
Педагогика жисмоний ривожланиш масаласини, бола организмининг иш қобилиятини ошириш, унинг фаолиятини нормаллаштириш масалаларини үрганишда умумий ва социал гигиена, меҳнат гигиенаси, мактаб гигиенаси, педиатрия ва бошқа фанларнинг эришган ютуқларидаги хулосалардан фойдаланилади.
Мактабгача тарбия педагогикаси умумий педагогика билан ҳам боғлиқдир, чунки умумий педагогика тарбиянинг умумий қонуниятлари, жамиятда йош авлодни ҳар томонлама тарбиялаш ҳамда тәлимнинг моҳияти ва қонуниятларини үрганадиган фандир.
Мактабгача тарбия педагогикаси айрим хусусий методика (она тили, табиатшунослик методикаси, жисмоний тарбия методикаси, тасвирий санат методикаси ва шу сингари) фанлари билан ҳам боғлиқдир, чунки тарбиянинг асосий мақсад ва вазифалари болаларга тәлим бериш жарайонида амалга оширилади.

4. Илмий тадқиқот иши тәлим-тарбия ишининг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келган вазифаларни, халқ маорифининг ҳамма бүғинларидаги үқув-тарбиявий ишларни келгусида янада яхшилаш йүлларини топиш учун амалга оширилади.


Илмий тадқиқот ишида олимлар, педагогика ва психология фанининг вакиллари, мактаб үқитувчилари, болалар боғчаларининг тарбиячилари ва шунингдек тарбия беришнинг амалийоти билан бевосита боғлиқ бүлган кишилар қатнашадилар. Педагогик воқеа-ҳодисаларнинг қонуниятларини очиш ҳар хил йүллар билан амалга оширилиши мумкин.
Тадқиқотнинг эмпирик даражасида ҳар хил фактик материаллар йиғилади, улар түлиқ йозиб борилади, воқеалар үртасидаги объектив боғлиқлар аниқланади, тадқиқ этилайотган воқеа ҳар томонлама үрганилади. Илмий тадқиқот ишининг эмпирик даражада олиб борилиши түла мәнодаги илмий изланиш бүлиб, у педагогиканинг асосий мазмунини ташкил этади.
Тадқиқотнинг назарий даражаси үрганилайотган воқеанинг моҳиятини аниқлашга йүналтирилган махсус системалаштириш ва таҳлил қилиш усулидир. Педагогика илмий изланишнинг назарий даражасига күтарилганда тарбия, таълим ва маорифнинг принципиал янги масалаларини ҳал этиш имкониятига эга бүлади.
Илмий изланишнинг ҳар бир даражаси үзига мувофиқ келадиган метод, восита, шароитларни талаб этади. Ҳар қандай даражадаги тадқиқотни қүллашда уни түғри режалаштира олиш ва назариясини үрганиш. Педагогик тажрибани үрганиш орқали гипотеза-илмий фараз тузилади ва тадқиқотнинг вазифаси белгилаб олинади.
Гипотеза-бу илмий тахмин бүлиб, ҳар бир босқичда ишнинг илмий изланишга йүналганлигини аниқлашга йордам беради. У илмий изланиш жарайонини ва ундан күзланган хулосаларни олдиндан күра билади. Илмий изланишдан олинган натижалар күзланган мақсадларга, хулосаларга мувофиқлиги илмий даражанинг яхшилигидан далолат беради.
Илмий фараз-гипотезадан кейин тадқиқотнинг аниқ вазифалари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, усуллари, воситалари, илмий тадқиқот методлари ишлаб чиқилади.
II босқич. Илмий фараз аниқловчи, шакллантирувчи ва синовчи босқичлар орқали амалда текширилиб күрилади.
Бу босқич қүйилган вазифани ҳал этишга, илмий фаразни текширишга қаратилган бүлади. Бу ерда мезон, үлчовни топиш, шу орқали түпланган фактик материалларни түғри баҳолаш муҳим үрин эгаллайди. Шунингдек, илмий тадқиқотнинг предмети ва вазифасига, болаларнинг йошига мувофиқ келадиган методлар ишлаб чиқилади. Яна илмий тадқиқотнинг аниқловчи, шакллантирувчи, текширувчи босқичлари қүлланилади. Аниқловчи босқич тадқиқотчи фаол аралашгунга қадар педагогик воқеа қай даражада эканлигини аниқлайди.
Бу босқичга асосан қуйидаги методлар түғри келади, сүраш, социометрия, кузатиш, лаборатория эксперименти, педагогик тажрибани үрганиш, суҳбат ва шунга үхшаш методлар. Шакллантирувчи эксперимент (тажриба) иккинчи босқичда етакчи рол үйнайди, у асосан педагогик жарайонга муҳим үзгаришларни киритади, олинган натижаларни таҳлил қилади.
Текширувчи босқич педагогик тәсирнинг амалга оширилайотган усули самарали эканлигини аниқлашга имкон яратади. Бунда асосан лаборатория эксперименти, болалар фаолиятларини кузатиш ишларини үрганиш ва бошқа методлардан фойдаланилади.
III босқич. Янги билимлар ва түпланган фактик материалларни ишлаб чиқиб таҳлил қилиш натижасида юзага келган назарий хулосалар ишлаб чиқилади, таҳлил қилинади, тартибга солинади ва шу асосда умумлаштирилади, қонуниятлар вужудга келади. Илмий изланишнинг натижаларига қараб олға сурилган илмий тахмин йо тасдиқланади, йоки рад этилади. Агар илмий таҳмин тасдиқланса, у янги гипотеза-илмий тахмин олға сурилиб, тадқиқот янгитдан давом эттирилади.
IV босқич-илмий тадқиқотнинг натижаларини расмийлаштириш. Бу иш мәлум изчилликда амалга оширилади, илмий изланиш предмети, илмий тахмин, илмий тадқиқотнинг вазифа ва методи танланади, илмий изланиш жарайони байон қилинади, унинг натидалари таҳлил қилиниб, хулосалар расмийлаштьирилади.
Тадқиқотнинг якунловчи V босқичи-бу илмий тадқиқотнинг натижаларини амалийотга жорий этишдир.
Илмий тадқиқотнинг натижалари амалийотда ва назарийотда қүлланилана бошлагандагина илмий изланиш иши тугалланган ҳисобланади.
Илмий тадқиқот ишини олиб бориш учун махсус илмий методлар қүлланилади.
Метод-тартибга солинган фаолиятга, мақсадга эришиш усулидир. Илмий тадқиқот методини тәлим методидан фарқ қила билиш керак.
Илмий тадқиқот ишини олиб боришда қүлланиладиган, педагогика фанининг ривожланишини тәминлайдиган илмий тадқиқот методларига қуйидагилар киради.
Ҳар қандай педагогик муаммони тадқиқ қилиш адабийотларни үрганишдан бошланади. Адабийотларни үрганишда умумий методлардан-библиография тузиш, аннотация, реферат йозиш, конспект олиш, цитата ва рақамларни йозиб олиш усулларидан фойдаланилади. Адаьбийотлардан фойдаланиш ишнинг мақсадига боғлиқ, бәзи бир китоблар диққат билан үрганилади, бәзилари шунчаки үқиб чиқилади, учинчилари қараб чиқилади.
Педагогиканинг жуда күп муаммоларини ҳал этишда үқув-тарбиявий жарайон үрганилади, назарий жиҳатдан таҳлил қилинади ва ишлайотган ходимларнинг ижодий фикр-мулоҳазалари қайтадан ишлаб чиқилади, яни илғор тажрибалар умумлаштирилади ва тарқатилади.
Бунинг учун қуйидаги методлардан фойдаланилади кузатиш, суҳбат, анкета йүли билан сүраш, мактабгача тарбия йошидаги болаларнинг ишларини, педагогик ҳужжатларини үрганиш ва шунга ухшашлар.

Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish