Мактабгача тарбия муассасаси тарбиячиси



Download 262,5 Kb.
bet1/11
Sana23.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#134373
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi(maruza)




Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги
Ажинийоз номидаги Нукус Давлат педагогика институти

Мактабгача ва бошланғич тәлим методикаси кафедраси


Маъруза матнлар

Мактабгача тарбия педагогикаси

Мәрузачи Р. Алеуова


НУКУС 2005




Мавзу. Мактабгача тарбия муассасаси тарбичиси


Режа
1. Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган үрни.


2. Тарбиячи шахсини шакллантириш.
3. Мактабгача тарбия ходимларини таййорлаш системаси.

1. Тарбиячи йош авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга масъулиятли вазифани бажаради.


Тарбиячининг сийосий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ва жамият олдидаги үз масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ҳал этишга ижодий ендошишга, үз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва ишдаги үртоқларининг үсишига күмаклашишда йордам беради. Тарбиячи үзи яшаб турган үлка ҳайотини билиши, табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини тушуниши, ижтимоий фаол бүлиши, умумий ва мактабгача тарбия педагогикасини, болалар руҳияти ва физиологиясини эгаллаши керак. Унинг педагогик ҳодисаларни таҳлил қилишга илмий нуқтаи назардан йондошуви болани ҳар томонлама ривожлантиришни муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.
Республикамиз раҳбарияти үқитувчилар ва тарбиячилар фаолиятини юқори баҳоламоқда. Йош авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда эришган ютуқлари учун, үқитувчилик, тарбиячилик ишидаги ижодий меҳнатлари, илғор тажрибаларини умумлаштиришда эришган ютуқлари учун үқитувчи ва тарбиячилар ҒМетодист үқитувчиҒ, ҒКатта үқитувчиҒ, ҒМетодист-тарбиячиҒ ва бошқа шунга үхшаш унвонлар билан тақдирланадилар. Уларга республика миқйосидаги унвонлар берилади.
Жамиятимиз ҳайотида амалга оширилайотган туб ислоҳатлар бугунги кунда боғчада, мактабда, үрта махсус ва олий үқув юртларида шаклланайотган йош авлод ижобий хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини, илмий билим асосларини, касб, ҳунар, малака ва күникмаларни ҳар томонлама пухта эгаллаб боришини талаб қилади.
Бунинг учун узликсиз тәлим стстемасининг муҳим буғини бүлган умумтәлим мактаблари олдига ҳар бир үғил ва қизни зарур даражадаги илмий билимлар билан қуроллантириш, жаҳон маданияти, миллий маданиятимизнинг дурдоналари билан таништириш, уларни жисмоний ва мәнавий жиҳатдан чиниқтириш вазифаси қүйилди.
Давлат аҳамиятига молик бүлган бу муҳим вазифани амалга оширишда умумтәлим мактаблари билан бир қаторда халқ тәлимининг бошланғич бүғини бүлган болалар боғчалари муҳим рол үйнайди. Ишнинг муваффақияти күп жиҳатдан тарбиячига боғлиқ.
Тарбия фангина бүлиб қолмай, балки санат ҳамдир, уни эгаллаш узоқ вақт давом этади. Узи үқийдиган, доимо билимини ошириб борадиган киши үқитувчидир деган қоида тарбиячига ҳам бевосита тааллуқлидир. Доимо үзини тарбиялаш билан, тарбия илми ва санъатини эгаллаш билан шуғулланадиган тарбиячигина ҳақиқий тарбиячи бүла олади. Бу борада алломалардан бири ҒБолани тарбиялаш тарбиячининг үз-үзини такомиллаштиришидан бошқа нарса эмасҒ, деган эди. Биз шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, тарбия обекти бүлган бола узликсиз үсади, йилдан-йилга тарбия шароитлари үзгаради, буларнинг ҳаммаси тарбия ишида мураккаб вазиятлар яратади, бу эса тарбиячидан ижодий йондашишни талаб этади.
Тарбиячининг үзига талабчанлиги, үзининг ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилиб бора олиши давлатимиз мактабгача тарбия муассасалари олдига қүйган талабларни муваффақиятли амалга оширишнинг гаровидир. Бунга қуйидагилар киради.
-боланинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш,
-ақлий қобилиятларини үстириш,
-жамиятимизнинг, миллий маданиятимизнинг ғоявий-ахлоқий принципларига мос келувчи эътиқод ва қарашларини таркиб топтириш,
-она-ватанга муҳаббатни, ижтимоий фаолликни шакллантириш, масъулият, үртоқлик, дүстлик ҳиссини, ҳалоллик, меҳнатсеварликни тарбиялаш.
Албатта, юқорида келтирилган сифатларни таркиб топтириш үсиб келайотган йош авлодни тарбиялаш вазифасининг ҳамма томонларини қамраб ололмайди, аммо тарбиячи шуларга асосланиб болаларни келажакдаги мустақил ҳайотга, меҳнатга таййорлаш ишини мәлум мақсад билан самаралироқ амалга ошириши мумкин.
Үқитувчилар, мактабгача тарбия муассасалари ходимларининг малакасини оширувчи илмий-методик марказлар кенгайтирилмоқда, уларнинг сийосий таййоргарлигига талаб кучайтирилмоқда, ҳар 4-5 йилда қайта таййорлашдан үтишлари учун шарт-шароит яратилмоқда.
Алломалардан Ризоуддин ибн Фахриддин айтади.
-Ҳар бир олим ва ҳар бир элнинг саодатли бүлишига бош сабаб илмдир. Экинлар учун йомғир, суғориш қандай керак бүлса, одам боласи учун ҳам илм шу даражада кераклидир.
Болаларини илмли, одобли қилиб үстириш ота-онанинг бурчидир. Муаллимлар ҳам бу муқаддас вазифадан четда эмаслар. Агар муаллим эсангиз, шогирдларингизнинг ҳар бир ҳаракатини күз олдингизда тутинг, уларни хушмуомалали бүлишга үргатинг, жамиятнинг фойдали әзолари қилишга эришинг. Болаларни ножуя сүз, нлжүя хатти-ҳаракатдан түхтаб қолишга үргатиб, үзи эса үзини түхтата олмайдиган, болаларни дүстлик, үртоқликка үргатиб, үзи эса улар билан үртоқ, дүст сифатида эмас, балки катта раҳбар сифатида муомалада бүладиган тарбиячи йомон тарбиячидир.
Киши шахсининг дастлабки асослари вужудга келтириладиган мактабгача тарбия йошида катталарнинг болага таъсири айниқса катта бүлади. Бола ақлий ва ахлоқий жиҳатдан фақат катталарнинг түғридан-түғри таъсирида тарбияланади, камолга етади. Ҳеч қандай устав ҳамда машғулотлар инсон шахсининг таъсирини сунъий равишда алмаштириши мумкин эмас. Бола шахсининг шаклланишида тарбиячининг етакчи роль үйнаши унинг ҳар бир боланинг шахс сифатида шаклланишида жавобгар эканлигини тақозо этади.
Тарбиячи болаларга кундалик ҳайотда, үйинларда, машғулотларда, биргаликдаги меҳнат фаолиятида ва улар билан бүладиган муомалада таъсир күрсатади. У ҳар бир болани диққат билан үрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, қобилиятларини билиши, педагоглик назокатини намойон қилиши, болаларнинг ҳулқ-атворини, иш натижаларини ҳаққоний баҳолаши керак, уларга үз вақтида йордам күрсата олиши, оиладаги аҳволи билан қизиқиши зарур.

2. Тарбиячининг педагоглик маҳорати күп қирралидир. Маҳорат касбий таййоргарликдан, назарий билим ва иш тажрибасини доимо ошириб боришдан, болаларга бүлган муҳаббатдан вужудга келади.


Тарбиячи мактабгасҳа тарбия йошидаги болаларга табиат, жамият ҳодисаларини, катталарнинг меҳнати ҳақида бошланғич билим ва тушунсҳалар беради, уларга маданий ахлоқ, уз тенгдошлари ва катталар билан маданиятли муносабатда булиш одатларини сингдиради, яхшилик, ҳақиқатгуйлик, адолат, жасурлик, камтаринлик, катталарга ҳурмат билан қараш, табиатга қизиқиш, кузатувчанлик, үсимлик ва ҳайвонларга нисбатан ғамҳүрлик билан қараш, меҳнатсеварлик, катталар меҳнати натижаларини асраб-авайлаш каби ахлоқий сифатларни тарбиялайди. Халқ саңатни билиш, саңатга муҳаббат тарбиячини маданиятли қилади, болалар билан олиб бориладиган ишида йордам беради. Педагог керакли билим, малака ва күникмаларини мәлум бир изчиллик билан эгаллаб борсагина болаларни тарбиялаш ва уларга тәлим бериш ишида яхши натижаларга эришади. Тарбиячи үз касбининг моҳир устаси бүлиши учун махсус таййоргарлик күриши керак. У қуйидаги шартларга амал қилиши лозим.
1. Педагог йош авлодни тарбиялаш учун юқори мәлумотли, керакли билимларни эгаллаб, керакли адабийотларни танлай оладиган, илмий адабийотлар билан ишлай оладиган, илғор тажрибали педагогларнинг тажрибасини үрганиб, үз ишига татбиқ эта оладиган киши бүлиши керак.
2. Педагог болаларни кузата оладиган, уларнинг хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини түғри таҳлил қилиб, унга ижобий тәсир этувчи воситаларни топа оладиган бүлиши керак.
3. Йош авлодни керакли билим, малака, күникмалардан хабардор қилиши учун педагогнинг нутқи равон, аниқ, мантиқий ихчам бүлиши лозим. Тәлим беришда техникавий воситалардан самарали фойдалана олиши керак. Болалар билим, малака, күникмаларни яхши үзлаштириб олишлари учун фаоллаштирувчи саволлардан фойдаланиши лозим.
4. Тарбиячи үзига юкланган вазифани бажариши учун болаларда үша фаолиятга нисбатан қизиқиш уйғота олиши, уларнинг диққатини жалб қилиб, фаоллигини үстириши, болаларнинг хулқини, хатти-ҳаракатини ҳаққоний баҳолай олиши керак.
5. Ҳар бир фаолият учун керакли материални олдиндан таййорлаб қүйиши, янги билимни эгаллаган билимлари билан түғри боғлай олиши ва болалар эгаллаши лозим бүлган билим, малака, күникмалар уларнинг йош имкониятларига мос бүлиши ва уларни секин-аста мураккаблаштириб бориши керак.
6. Кун тартибини түғри ташкил эта билиши, болалар жамоасига ундаги ҳар бир әзони этиборга олган ҳолда раҳбарлиқ қила билиши, уларнинг фаолияти мазмунли бүлиши учун керакли материаллар билан тәъминлаши зарур.
7. Болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини аниқлай билиши ва буни болалар билан амалга оширадиган тәлим-тарбиявий ишларида эътиборга олиши лозим.
8. Кун давомида олиб борган тәлим-тарбия ишини таҳлил қила билиши ва уни янада яхшилаш йүлларини топа олиши керак.
9. Тарбиячи ота-оналарь билан мунтазам равишда суҳбатлар, учрашувлар үтказиши, уларни болаларга тәлим-тарбия бериш бүйича амалга оширадиган ишининг мазмуни, методлари билан таништириб бориши, оила тарбиясидаги ижобий намуналардан үзининг тәлим-тарбиявий ишида фойдаланиши лозим.
10. Педагог болаларга нисбатан хайрихоҳ муносабатда бүлиши, ҳар бир бола учун қулай руҳий шароит яратиши, хафа бүлса овунтира олиши, айниқса кичик гуруҳ болаларига нисбатан мулойим, этиборли, қатьий, сабр-тоқатли, юмшоқ, озгина ҳазилкаш, боланинг куч ва имкониятларига ишонч билан қарайдиган бүлиши керак.
Тарбиячи болага меҳр-оқибат билан муносабатда бүлса, болалар билан унинг үртасида меҳрибонлик, ғамҳурлик муносабатлари юзага келади.
Болалар тарбиячининг шахсий сифатларини, билими, малакаси, болаларга муносабати, талабчанлиги қуйидагича белгилайдилар., кичик гуруҳ болалари тарбиячининг уларга бүлган меҳр-муҳаббатига қараб (ҒУ мени ҒқуйончамҒ деб чақиради, ухлашга йотганимда үпиб қүядиҒ), 4-5 йошли болалар тарбиячининг болалар ҳайотини яхши ташкил эта олишига қараб (ҒЛола опамиз бизга ҳикоялар үқиб берадилар, биз билан бирга үйнайдилар, шунинг учун мен уларни яхши күраманҒ), катта гуруҳ болалари тарбиячининг ҳамма болаларга ҳаққонийлик билан яхши муносабатда бүлиши, яхши ишлашига қараб баҳо берадилар (ҒУ күп нарсани билади, машғулотларда үргатадиҒ).
Энг муҳими- тарбиячи болага ишонч билан қараши уларнинг меҳнатсеварлиги, мустақиллиги, ташаббускорлигини түғри тақдирлаши ва мустақил фаолият қилишлари учун имконият яратиши керак. Буни болалар юқори баҳолайдилар.

3. Мактабгача тарбия муассасаларини малакали кадрлар билан тәминлаш учун бизда педагогика олий үқув юртлари тармоқлари ташкил этилган. Педагогика үқув юртларида амалга ошириладиган тәлим-тарбия ишлари бүлажак педагогларда жамият талабларига жавоб бера оладиган шахсий сифатларни шакллантиришга қаратилган. Педагогик үқув юртларида бериладиган тәлимнинг мазмуни үқувчиларда назарий. Амалий жиҳатдан, шунингдек ижтимоий фойдали меҳнатга таййорлашни үз ичига олади.


1. Мактабгача тарбия ходимларини назарий билимлар билан қуроллантиришдан күзланган мақсад мактабгача тарбия йошидаги болаларни мактабда билим асосларини эгаллашга таййорлаш учун уларни ҳар томонлама ривожлантиришдир.
2. Педагогик практика бүлажак педагогни үз касбининг моҳир устаси қилиб таййорлашда муҳим воситадир. Тарбиячилик санъатини эгаллаш ҳар қандай үқув фанини үзлаштиришдан ҳам мураккаброқдир. Бу -педагоглик касбининг күп қирралилиги билан белгиланади. Шунинг учун бүлажак педагоглар практика вақтида шундай вазиятга тушудиларки, бу уларни тарбиячилик касбининг хилма-хил қирраларини эгаллаб олишга ундайди. Натижада практика вақтида педагогга хос бүлган сифатлар, яни ҳар бир боланинг шахсига ҳурмат билан қараш, чидамлилик, қатийлик, талабчанлик педагогик кузатувчанлик, үқитувчилик одоби каби шахсий сифатлар шакллана бошлайди.
3. Үқиш давридаги жамоатчилик ишлари фаол фуқарони, унинг ғоявий йүналишини ва педагогик малакаларини шакллантиришда йордам беради.
Булажак педагоглар үзи үқийотган үқув юртларининг ижтимоий-сийосий ҳайотида, үз-үзини бошқаришда, ташвиқот-тарғибот ишларида ҳамда оталиқ ишларини олиб боришда фаол қатнашадилар. Йош педагогларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш кейинчалик улар ишлайотган жамоада давом этади.
Педагогик маҳорат тарбиячининг тәлим, тарбия ишларини амалга оширишда юқори натижаларга эришиш учун үзига хос воситалар системасини қүллашини тақозо этади. Бундай маҳоратга эришиш айрим педагогларгагина тааллуқли бүлиб қолмасдан, ҳар қандай педагог ҳам уни эгаллаб олишга интилиши керак.
Йош педагогга у иш бошлаган жамоа әзолари хайрихоҳ, талабчан муносабатда бүлишлари, уни үз ҳамкасбларидан педагоглик маҳоратини фаллик билан үрганиб олишга, керакли адаьийотларни үқишга, педагогик тажрибани үрганишга ундашлари керак. Иш жарайонида йош педагог болалар билан олиб бориладиган ишнинг мазмунини яхши билмаслигини сезади ва үз билим, малакасини тинмай ошириб бориш кераклигига зарурат сезади ва изчиллик билан касб маҳоратини эгаллаб боради.
Педагоглар жамоаси йош педагогда яна қуйидаги сифатларни шакллантириши керак, педагогик маҳоратини эгаллашга сидқидилдан интилиш, үз иш натижалари учун жавобгарлик ҳиссини сезиш, үз ишига содиқлик, ижодий изланишга мустақил интилиш, манманлик, үзибүларчилик кайфиятини йүқотиш, хайрихоҳлик, үз үртоқларига қүлидан келган иши билан йордам бериш, шаҳар, район миқйосидаги методик ишларда фаол қатнашиш. Шундай қилиб, умумий мақсад билан бирлашган педагоглар жамоаси йош мутахассисда педагогик маҳоратни шакллантиради.
Замонавий педагог кенг соҳали мутахассис ҳисобланади. У мактабгача тарбия муассасасининг методик ишларида фаол қатнашади, педагоглик фаолиятини такомиллаштиради, илғор педагогик тажрибани үрганади, омма үртасида педагогик билимлар тарқатади. Шунинг учун замонавий тарбиячи олий үқув юртида фанлар бүйича эгаллаган билимлари билан чегараланиб қолмайди, ҳар доим үз билимини бойитиб бориши керак, акс ҳолда унинг мутахассислик қобилияти-педагогик ижодкорлиги үз қимматини йүқотади.
Болалар боғчалари тарбиячиларини таййорлаш махсус үқув юртларида амалга оширилади. Педагогика олий үқув юртларининг мактабгача тарбия факултетида йоки педагогика ва психология факултетларида мактабгача тарбия муассасалари учун кадрлар таййорланади. Бу факултетларида, шунингдек мактабгача тарбия педагогика билим юртларида махсус фанлардан дарс берувчи үқитувчилар ҳам таййорланади. Үз мутахассислигини ишлаб чикаришдан ажралмаган ҳолда оширмоқчи бүлган үқувчилар билим юртлари ва педагогика олий билимгоҳларининг кечки ва сиртқи бүлимларида үқийдилар. Махсус үқув юртини битирган тарбиячилар шаҳар, вилоят, жамҳурият курсларида ҳар беш йилда малака ошириб борадилар. Бу курслар мактабгача тәлим-тарбия ишини яхшилаш бүйича махсус ташкил этилган семинарларда тарбиячиларни педагогика назарияси ва амалийотидаги янгиликлар билан таништириб боради.
Бундан ташқари, мактабгача тарбия муассасалари ходимлари үз мутахассисликлари бүйича янги методик адабийотларни, мактабгача тарбия муассасаларининг илғор тажрибаларини үрганиб боришлари, халқ тәлими бүлимлари қошида ташкил этилган метод бирлашмаларида қатнашиб туришлари керак. Мактабгача тарбия соҳасида илмий ходимлар таййорлаш педагогика олий үқув юртларида амалга оширилади.

Таянч сүзлар. педагогика, тарбиячи, тарбия, тәълим, шахс, болалар, маҳорат, кадр, ота-она, болалар боғчаси.


Саволлар.


1. Тарбиячи қандай бүлиши керак.
2. Тарибиячининг жамиятда тутган үрни.
3. Мактабгача тарбия ходимлари қайерда таййорланади.
4. Тарбиячи қандай шартларга амал қилиши керак.

Фойдаланилган адабийотлар.


1. Үзбекистон Республикасининг Конституцияси Т.Үзбекистон 2003 й.
2. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлик үз куч-қудратимиз, хамжихатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлик. 1-2 жилд .Т. Үзбекистон 2004.
3. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т. 2005.
4. Каримов И.А. Үзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т,Үзбекистон 2005.
5. Каримов И.А. Үзбекистон демократик тараққиетнинг янги босқичида Т.Үзбекистон 2005.
6. ҒТәлим түғрисидагиҒ Қонун. Т.- 1997.

  1. 7. ҒКадрлар таййорлаш миллий дастури Ғ Т.- 1997.

8.И.Каримов. Баркамол авлод орзуси.-Т. 1998.
9. П.Юсупова Мактабгача тарбия педагогикаси.- Т. 1993.
10. Үқувчи мәнавиятини шакллантириш Т. 1999.

2. Мавзу. Мактабгача тарбия педагогикаси фанининг мақсад ва вазифалари.


Режа
1. Мактабгача тарбия педагогикаси тарбия ва тәлим ьбериш түғрисидаги фандир.


2. Мактабгача тарбия педагогикаси ва унинг моҳияти.
3. Мактабгача тарбия педагогикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
4. Илмий-педагогик тадқиқот методлари.

1. Йош авлод тарбияси умумхалқ ишидир. Республикамизда бевосита тарбия иши билан шуғулланишга дәват этилган муассасалардан ташқари, турли касб эгалари ҳам бу муҳим ишда қатнашадилар. Шундай экан, инсон тарбияси, унинг қонуниятлари ҳақидаги фан-педагогикани үрганиш унга алоқадор бүлган кишиларнинг муҳим вазифасидир.


Кишилик жамияти пайдо бүлиши билан одамларда меҳнат фаолияти жарайонида ишлаб чиқариш тажрибалари, меҳнат қилиш малакалари ва меҳнат қуролларини ишлата билиш күникмалари ҳосил бүлди, бу қуролларни такомиллаштириш натижасида нутқ ва тафаккур үсиб, камол топа борди. Кекса авлод меҳнат қилиш жарайонида орттирган тажрибаси асосида йош авлодни ҳам меҳнат қилишга үргатди, уни меҳнат жарайонида тарбиялади.
Шундай қилиб, кишилик жамиятининг пайдо бүлиши билан тарбия ҳам вужудга келди, у билан бирга тараққий этди, жамиятнинг үзгариши билан у ҳам үзгариб борди.
Тарбиянинг ижтимоий вазифаси кишиларнинг билим, малака, күникмаларида акс этган меҳнат, билим тажрибаларини авлоддан-авлодга етказишдир. Тарбиянинг амалга ошириш жарайонини англаш ва бу соҳадаги тажрибаларни үрганишга бүлган эҳтийожнинг түғилиши педагогика фанини юзага келтирди.
Синфларнинг пайдо бүлиши билан тарбия жамият вазифасига айланди, давлат томонидан мәлум мақсадга йүналтириб, назорат қилиб борилди. Тарбия ҳамиша ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига ҳамда муайян ижтимоий-тарихий фармацияга хос бүлган ижтимоий муносабатлар типига мувофиқ бүлади. Давлат тарбия орқали үз сийосатини амалга оширади, яни үз мафкураси, ахлоқи ва сиесатига жавоб берадиган шахсни шакллантириб, үзига керакли кадрларни таййорлайди.
Тарбияни жамият талаблари тақозо қилади ҳамда меҳнат қуроллари ва воситалари ривожланиб, такомиллашиб борган сари, меҳнат фаолиятининг, меҳнат маҳсулотини тақсимлашнинг янги турлари ва шакллари пайдо бүлган сари, меҳнатда қатнашувчилар үртасидаги муносабатлар үзгарган сари тарбия ҳам үзгариб боради. Шу сабабли тарбия яққол ифодаланувчи тарихий хусусиятга эга бүлиб, муайян ижтимоий-иқтисодий формациянинг үзига хос хусусиятларини акс эттиради.
Масалан, ибтидоий жамиятда тарбия ҳайот, меҳнат фаолияти жарайонининг үзида катталарга тақлид қилиш асосида амалга ошириларди. Үғил болаларга ор қилиш, балиқ овлаш, иш қуроли ва қурол-яроғларни таййорлаш ҳамда улардан фойдаланишни, қизларга эса истемол қилишга яроқли меваларни териб келиш, кийим-бош таййорлаш, уй ишларини бажаришни үргатишарди, ҳамма болалар катталарни ҳурмат қилиш руҳида тарбияланарди.
Ибтидоий жамоа тузуми ривожланишнинг сүнгги даврида қабила бошлиқлари, оқсоқоллар ҳокимияти кучайгач, тарбия үзгариб, бәзи болаларни маросимлар ва урф-одатларнибошқариш ишлари билан боғлиқ алоҳида вазифаларни бажаришга таййорлай бошладилар.
Қулдорлик жамиятида тарбия жамиятнинг вазифаси бүлиб қолаверди ва давлат томонидан йүналтирилган турилди. Бунда махсус мактаблар очилиб, у ерда болаларга үқиш, йозиш, математика ва диний маросимларнинг асосларини үргатишарди. Мирзалар мактабларда эса савод ва ҳисобга, давлатни бошқаришга, қулларни назорат қилиш билан боғлиқ бүлган ишларга үргатиларди.
Қулдорларнинг болалари ҳарбий-спорт үйинларига үргатилар, ақлий ва эстетик тарбияга катта этибор берилар, уларга фан ва санатни үргатиб, улардан моҳир ва иродали ҳоким ва саркардалар таййорлашар, жисмоний меҳнатга нафрат туйғуси сингдирилар эди.
Феодализм даврида эса жамият дворянлар ва руҳонийларга, камбағалларга ажралиб, жамиятнинг имтийозли қатламларига хизмат қилувчи үқув-тарбия муассасалари янада ривожланди. Россияда ҳам имтийозли табақа болалари учун мүлжалланган имтийозли үқув юртлари ташкил этилди.
Буржуазия меҳнаткашлар болалари тәлимнинг юқорироқ босқичларига күтарилишлар йүлида талайгина түсиқларни вужудга келтириб, бадавлат ота-оналарнинг болалари учунгина кириб үқиш мумкин бүлган мактабларнинг бир қанча типларини яратди. Камбағалларнинг болалари учун мүлжалланган оммавий мактабларда тәлим мазмуни кескин чекланган эди, уларга машиналар билан тәминланган ишлаб чиқариш шароитида ишлаш учун зарур бүлган билимлар минимумигина бериларди.
Йош авлодни тарбиялаш талаби педагогикани келтириб чиқарди. Педагогиканинг махсус фан сифатида ажралиб чиқиши болаларни тарбиялаш соҳасида түпланган тажрибани идрок этиш, ундан муайян қонуниятларни келтириб чиқариш, энг яхши ташкилий шаклларни топиш, шунингдек йош авлодни тарбиялаш юзасидан қоида ва қүлланмалар яратиш зарурати пайдо бүлди.
Педагогика илмий фансифатида қулдорлик жамиятида шакллана бошлади. Тарбия соҳасида түпланган тажрибани умумлаштиришни акс эттирувчи бу билим ва күникмалар нималардан иборат бүлиши керак эдиЎ Тарбиячи инсон шахсини шакллантириш, уни ҳайотга таййорлаш соҳасидаги ишида қандай йүл тутиши керак эдиЎ Йош авлодга бир мақсадни күзлаб тарбиявий тәсир күрсатиш учун қандай муассасалар керакЎ деган саволларга педагогика фани жавоб бериши лозим эди.
Назарий педагогик фикр манбаларини фалсафа илмидан қидириш керак. Фалсафа қадим замонларданоқ ҳайотни идрокэтиш, инсоннинг яшашдан мақсади, унинг жамиятдаги роли ва үрни ҳақидаги, унинг ҳаййотдаги үз вазифасини бажаришаг таййоргарлиги ҳақидаги саволларга жавоб қидирувчи фан сифатида мәлум эди.
Қулдорлик даврида Суқрот, Афлотун, Аристотел, Демокрит мунтазам фалсафий системаларни яратдилар, уларнинг системаларида тарбияга муҳим үрин ажратилган, уни такомиллаштириш ҳақида таклифлар олға сурилган эди.
Педагогик фикр тарихига буюк чех педагоги Ян Амос Каменский, француз мәрифатчиси Жан-Жак Руссо, швейцариялик педагог Иоганн Генрих Песталоцци ва бошқалар йорқин саҳифалар йозишган.

2. Мактабгача тарбия педагогикаси туғилгандан то етти йошгача бүлган болаларга ҳар томонлама тарбия бериш қонуниятларини үрганади ва боғча шароитида тәлим-тарбия ишини ташкил этишнинг мазмуни, методи ва шаклларини ишлаб чиқади. У мактабгача тарбия йошидаги болалар муассасалари, оила ва мактаб ишидаги изчилликни тәминлайди ҳамда болаларни мактаб тәлимига таййорлайди.


Бола ҳайотидаги илк йош энг муҳим давр бүлиб, худди мана шу даврда боланинг жисмоний, ахлоқий, ақлий, меҳнат, эстетик ривожланишига пойдевор қүйилади.
Мактабгача тарбия педагогикаси илк йош ва мактабгача йошдаги болаларнинг үзига хос хусусиятларини этиборга олган ҳолда умумий педагогика принципларига асосланиб иш күради.
Бу педагогика үзининг инсонпарварлиги, боланинг куч ва имкониятларига, унинг ҳар томонлама ривожланишини тәминлашга қаратилган шар-шароитларни ишлаб чиқади.
Мактабгача тарбия педагогикаси мактабгача йошдаги болаларнинг йош ва үзига хос хусусиятларини этиборга олган ҳолда уларнинг ҳар томонлама ривожланишини тәминлашга қаратилган шарт-шароитларни ишлаб чиқади.
Мактабгача тарбия педагогикаси педагогика фанининг умумий системасида уни ажралмас қисми бүлиб шаклланади. Мактабгача тарбия педагогикасининг назарияси ва амалийоти мактабгача тарбия йошидаги болаларга ҳартомонлама тарбия беришнинг мақсади, боланинг йош имкониятлари ва уни илк йошдан бошлаб тарбьиялашнинг роли, мактабгача тарбияни ҳайот, замон билан боғлаб олиб боришнинг зарурлиги, бола шахсининг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигига асосланилади.
Мактабгача тарбия педагогикаси жамиятимизда болани тарбиялаш қонуниятлари түғрисидаги фан бүлиб, илк йошлива боғча йошидаги болаларнинг жисмоний, ақлий тарбияси ва уларга тәлим бериш масалаларини ишлаб чиқди.
Мактабгача иарьбия педагогикаси ижтимоий тарбия тажрибасини синчковлик билан үрганади. Бу эса мактабгача тарбия муассасалари ишини ҳар доим такомиллаштириб боришга йордам беради. Педагогика фани тарбияни педагогик ҳодиса сифатида үрганади ва бир қатор тушунчаларни үз ичига олади. Педагогикада тарбия, тәлим, мәлумот асосий тушунчалар ҳисобланади.
Тарбия педагогик ҳодиса бүлиб, йош авлодга илмий билимлар системасини, малака ва күникмаларни махсус метод ва воситалар орқали режали равишда сингдириб бориш ва бунинг натижасида ҳар томонлама шаклланган кишини тарбиялашни мақсад қилиб қүяди.
Мәлумот-асосий педагогик тушунча бүлиб, у ижтимоий ҳайот воқеаларини обектив акс эттиришдир. Бу жарайон киши томонидан табиат, жамият ва киши тафаккури түғрисидаги умумлаштирилган ижтимоий зарур билим, малака, күникмалар системасининг эгаллаб олиниши натижасидир. Мәлумот кишини билишга бүлган талабини тәминлаб, ундаги қобилиятларни мәлум даражага күтаради ва амалий фаолиятга таййорлайди.
Мәлумот тәлимнинг натижаси бүлиб, у киши томонидан билим, малака ва күникмаларни мустақил эгаллаш, үз билим даражасини такомиллаштиришдир.
Тәлим-ижтимоий зарур билимлар, муайян күникма ва малакаларни үқувчиларга сингдириш, уларнинг онгига ва хулқига тәсир этиш, дунйоқарашини ва билиш фаоллигини ривожлантиришдир. У инсонни меҳнатга, ҳайотга таййорлашнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Тәлим бериш жарайонида тарбия ва мәлумотнинг мақсади амалга оширилади. Тәлим икки томонлама жарайон-үқитиш ва үқишни үз ичига олади.
Үқитиш-педагогик фаолият бүлиб, у билим, малака, күникмаларни болаларга сингдириш, уларнинг билиш ва амалий фаолиятига раҳбарлик қилишдир.
Үқиш-үқувчининг билим, малака, күникмаларни эгаллашдаги амалий фаолиятидир. У үқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини тәминлайди.
Бола шахсини уйғун ривожлантириш шахсни инсоният томонидан түпланган ҳамма бойликларни ҳозирги замондаги фан-техника тараққийоти ва маданият даражасида эгаллаб олишни, ҳар томонлама ривожланган баркамол шахснинг инсоний сифатларини тарбиялашни тақозо этади. Тарбия педагогнинг фаолияти жарайонида ва болаларнинг бир-бирларига тәсир этишларида амалга ошади. Жамиятда ҳар бир киши үзининг эркин ривожланиши учун ҳамма имкониятлардан фойдаланиб үз-үзини ривожлантириб бориши зарур.
Үз-үзини тарбиялаш- бу шахснинг үзини, шахсий сифатларини такомиллаштиришидир, замон талабига жавоб берадиган даражага онгли равишда интилишдир. Үз-үзини тарбиялаш яхши тарбия натижасида юзага келиб, шахснинг үз-үзини камолга етказишига олиб келади.
Педагогикада ҒтузатишҒ деган тушунча ҳам бор. Бу бәзи бир салбий сифатлардан озод бүлишдир. У одатда үз-үзини тарбиялаш жарайонига киради. Қайта тарбиялаш-кишидаги салбий сифатларни йүқотиб, тарбия натижасида ижобий сифатларни шакллантиришдир.

3. Мактабгача тарбия педагогикаси кенг илмий системанинг бир қисми сифатида жамият ва инсонни үрганувчи фанлар билан чамбарчас боғлангандир. Педагогика ижтимоий ҳодиса сифатида тарбияни үрганар экан, фалсафа билан чамбарчас боғлиқдир, чунки фалсафа тарбиянинг мақсад ва вазифаларини үрганиш методологиясини белгилайди. Тарихий материализм педагогикага тарбиянинг синфий моҳиятини очиб бериш, унинг пайдо бүлиши ва ривожланиши ижтимоий ҳодиса эканлигини, жамият ҳайотида ва киши шахсининг ривожланишида тарбиянинг ролини баҳолашга йордам беради. Дидактик масалаларни ишлаб чиқишда педагогика билиш назариясига суянади, ахлоқий тарбия масалаларини үрганишда педагогика этиканинг ахлоқ түғрисидаги тәлимотига, эстетик тарбиянинг мақсадини, йүлларини, методларини белгилашда этика фанига асосланади. Этика ахлоқни назарий жиҳатдан асослаб, йош авлодни, унинг ахлоқий тарбияси муаммоларини, инсон шахсини шакллантиришда ахлоқий ғоялар ролини тушунишни чуқурлаштиради.



Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish