Мактабгача тарбия ёшдаги болалар билан ўтказиладиган психологик ташхис



Download 2,44 Mb.
bet20/21
Sana19.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#564221
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН

МАҚТАНЧОҚЛАР ТАНЛОВИ
Мақсад: Болага ўзларининг ижобий сифатларини англашга ёрдам бериш.
Тарбиячи болаларга мақтаниш бўйича мусобақалашишни таклиф этади. Улар навбат билан ўзларининг ижобий сифатларини мақтанишади. Масалан, улардан бири шундай дейди: "Мен - чиройлиман", бошқаси: "Мен эса ботирман", кейингиси: "Мен эзгулик тиловчиман" ва ҳ.к. Тарбиячи уларни қўллаб-қувватлаб туради. ўйин жараёнида ўзи ҳақида кўпроқ ижобий сўзларни айтиш лозим бўлади.


МЕН БАЖАРА ОЛАМАН!
Мақсад: болаларда ўзига ҳурмат ҳиссини ривожлантириш.
Болалар ўзлари бажара оладиган нарсалар ҳақида айтиб коптокни бир-бирига улоқтиришади. Масалан: "Мен яхши суза оламан!", "Мен зўр расм чизаман!", ҳ.к.


ИНТЕРВЬЮ
Мақсад: Болаларда ўзига баҳо беришни шакллантириш.
Сардор этиб тайинланган бола катта одам ролини ўйнайди. У стулга туради, бошловчи эса унга катталарга хос ҳолатни ва шунга мос юз тузилишини эгаллашга ёрдам беради. Сўнгра бошловчи бирор бир журнал ёки газета муҳбири сифатида боладан оиласи, фарзандлари, иш жойи ва хизмати ҳақида интервью олади.
"МЕНИНГ КЕЛАЖАГИМ" РАСМИ
Мақсад: Болаларда ўзига баҳо беришни шакллантириш.
Болаларга ўзларининг келажакларини қандай тасаввур қилишлари ҳақида расм чизиб беришлари тавсия этилади. Болалар расм чизиб бўлганларидан сўнг, биргаликда бундай ёруғ келажакка қандай эришганликлари ҳақида муҳокама қилинади. Бундай натижаларга эришиш учун қандай йўлларни босиб ўтганликлари сўралади?


МЕН НИМАНИ ЯХШИ КЎРАМАН?
Мақсад: Болаларда ўзига баҳо беришни шакллантириш ва гуруҳда ишончли муҳитни яратиш.
Болалар бир-бирларига коптокни ирғитиб шундай дейдилар: "Мен ... қилишни яхши кўраман".


ҚАНОТЛАР
Мақсад: Болаларни ўзини намоён қилишга ёрдам бериш.
Болалар кўзларини юмадилар ва қўлларини қанотлардек қоқадилар. Бошловчи болалардан қанотлари борлигини ва уча олишлари мумкинлигини тасаввур қилишларини сўрайди. Улар ким билан ва қаерга учадилар? Нималарни кўрадилар? Болалар кўзлари юмуқ ҳолда тасаввур қилишади, сўнгра кўзларини очиб гуруҳга ўзларининг фантазияларини сўзлаб берадилар.


ТУРЛИ ОВОЗЛАР
Мақсад: болаларга ўзларини намоён қилишга ёрдам бериш.
Бошловчи ўйин олдидан мушук, кабутар, кучукча ва ҳ.к.ларнинг расми туширилган карточкалар тайёрлайди. Болалар карточкалардан бирини танлайди ва унда тасвирланган жониворнинг товушига тақлид қиладилар. Аввал товушни нейтрал оҳангда, сўнгра у товушни қандайдир ҳиссиёт билан (ғазаб, қувонч, майинлик билан) ифодалаб берадилар. Қолган иштирокчилар эса ҳар бир бола қандай ҳиссиётни ифодалаб бераётганлигини топишлари керак.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish