Мактабгача тарбия ёшдаги болалар билан ўтказиладиган психологик ташхис



Download 2,44 Mb.
bet18/21
Sana19.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#564221
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН

СИЧҚОНЧА - БАРМОҚЛАР
Мақсад: болаларни ўзларини намоён қилишга ўргатиш.
Болалар бармоқлари ёрдамида сичқонча бўлиб столда, тиззаларида, сўнгра эса - шерикларининг тиззасида "югуриб юрадилар".


ОРТИМДАН ТАКРОРЛА
Мақсад: болаларни ўзини намоён қилишга ўргатиш.
Болаларга бошловчининг ортидан бармоқларини, ёноқларини, қўлларини, оёқларини кўрсатиш ва силаш каби ҳаракатларни такрорлаш айтилади.


БИЗ ЗОБИТЛАР
Мақсад: болаларни ўзларини намоён қилишга ўргатиш.
Бошловчи болаларга Ватаниларини ҳимоя қилаётган зобитга айланганликларини тасаввур қилишларини ва командирларининг буйруқларини аниқ бажаришлари лозимлигини айтади. "Отларга!" - буйруқини эшитишлари билан улар оёқларини дупирлатишлари, "Разведкага!" - буйруғи билан "тсс"деб пичирлашлари, "Жангга!" - буйруғи билан - "Олға!" деб қичқиришлари, "Пулеметларга!" - буйруғини эшитган заҳоти эса - чапак чалишлари керак бўлади.
ДАРЧАДАН КИМ КЎРИНАЯПТИ
Мақсад: Болаларда ўзаро ҳурматни ривожлантириш.
Катта қоғозда 1 см диаметрдаги тешикча очилади. Болалар навбати билан дарча орқали кўрган болаларининг исмини айтадилар.


ИСМИНГ ШИВИРЛАГАН ШАББОДА
Мақсад: Болаларда ўзаро ҳурматни ривожлантириш.
Бошловчи болаларга улар билан шаббода дўстлашмоқчи эканлигини айтади. У бирор боланинг исмини атайди. Болалар биргаликда шу боланинг исмини шаббода қандай чақириши мумкинлиги каби секингина: "Ни-го-ра-а, шивир-шивир-шивир" - деб атайдилар. Сўнгра болалар уларни ёмғир ёки йўлдаги тошлар қандай чағириши мумкинлигини ўйлаб топадилар.


ИЖРО МАШҚИ
Мақсад: Болаларнинг ижро репертуарларини ва ижро малакаларини кенгайтириш; Болаларнинг топқирлигини ошириш;
Ғазаб ҳиссини намоён қилишни енгиллаштириш.
1-вариант. Болалар эртак ва фильмдаги ҳар хил қўрқинчли қаҳрамонларни (бўри, Годзилла, аждарҳо) тасвирлаб беришни ўрганишади. Биринчи маротаба болаларга уларни мустақил ифодалаб бериш қийинчилик туғдиради, шунинг учун уларга енгиллик яратиш мақсадида, уларни расм орқали кўрсатиб, болалардан уларни ифодалаб беришни сўралади. Уларни ҳаракатлар, овоз, тана ва ҳ.к.лар ёрдамида ифодалаш мумкин бўлади. Бир-икки машқдан сўнг болалар қаҳрамонларни мустақил равишда ўйлаб топадилар ва тасвирлайдилар. Қолган болалар эса тасвирланаётган қаҳрамонни топишга ҳаракат қиладилар. Шу билан биргаликда тарбиячи болалардан тасвирлаётган қаҳрамонлари номидан ғазабни намоён этишларини, яъни овоз чиқариб, "Ҳозир мен сизни ейман!" кабиларни айтишлари кераклигини тушунтиради.
2-вариант. Болалар навбати билан турли хайвонларни қарама-қарши хусусиятлар орқали тасвирлаб беришлари керак. Масалан, катта ва қўрқоқ қилиб (қўрқоқ бургут, қуёнюрак шер) ёки кичик ва ботир қилиб (довюрак сичқонча, қўрқмас чумчуқ).


АЖОЙИБ ҚЎҒИРЧОҚ
Мақсад: болаларда "МЕН"нинг ижобий образини ривожлантириш.
Бу ўйинда тарбиячи боладан ажойиб қўғирчоқни "ясайди" Бунинг учун бола матрасга ётади (ёки тарбиячининг столига) ва хамирга айланади. Биринчи бўлиб тарбиячи "хамирни аралаштириб" - боланинг танасини силайди, сўнгра у хамирга ҳар хил (боланинг хоҳишига кўра) характеристика ва сифатларни қўшади, яъни чирой, ақл, яхши дўстлар ва ҳ.к. Шундан сўнг у "қўғирчоқлар"ни ясашга киришади: бошини, танасини, оёқларини, қўлларини ясайди. Буни у қуйидагича амалга оширади: "Қўллари қандай чиройли чиқди, боши ундан ҳам зўр!" "Қўғирчоқ" тайёр бўлганда, тарбиячи унга жон бағишлаш мақсадида шундай дейди: "Қўғирчоқ жонлан!" Сўнгра тарбиячи болага кўзгу олдига келиб қандай ажойиб қўғирчоқ тайёр бўлганини кўришни таклиф этади.
Бу машғулотни гуруҳда ўтказиш ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда "Қўғирчоқни ясашда" фақатгина тарбиячи эмас, балки бошқа болалар иштирок этиши лозим бўлади.



Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish