Мактабгача тарбия ёшдаги болалар билан ўтказиладиган психологик ташхис



Download 2,44 Mb.
bet19/21
Sana19.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#564221
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН

МЕН ЖУДАЯМ ЗЎРМАН
Мақсад: Болаларда ўзини-ўзи баҳолашни кўтаришга ёрдам бериш.
Бошловчи болаларга кетидан бир неча сўзни такрорлашларини айтади. Ҳар сафар бошловчи сўзларни турли хил оҳангда, яъни пичирлаб, қаттиқ, жудаям баланд овозда айтади. Шу тариқа ҳамма болалар биринчи бўлиб "МЕН" сўзини, сўнгра "жудаям", кейин "зўрман" деб айтадилар.


АЙИҚЧАГА ЭЗГУ СЎЗЛАРНИ АЙТ.
Мақсад: Болаларда ўзини-ўзи баҳолашни кўтаришга ёрдам бериш.
Болалар коптокни бир-бирларига узатиб, одамларда қандай яхши хусусиятлар бўлишини эсга олишади. Сўнгра бошловчи ўйинга ўйинчоқ Айиқчани "таклиф этади". Болалар унга қуйидагича эзгу сўзларни айтишади: "Сен - ... (яхшисан, қувноқсан, тиришқоқсан)". Сўнгра навбати билан ҳар бир бола "айиқчага айланишади" (ўйинчоқни қўлда ушлаб туради), ҳолган болалар эса айиқча ролидаги болага эзгу сўзларни айтишади.


ҚУЛОҚСИЗ ЁСТИҚЧАЛАР
Мақсад: болаларни ўзларини намоён қилишга ўргатиш.
Бошловчи болаларга хонада қулоқсиз ёстиқчалар пайдо бўлиб қолганлигини айтади. Уларни бир-бирингизга улоқтирганингизда улар қуйидаги сўзларни айтади; масалан: "Мен ўқишни хоҳламайман... емайман" ҳ.к. Сўнгра бошловчи болаларга шундай ёстиқчалар ўйинини ўйнаймиз. ўйин қуйидагича ўтказилади: катта одам ҳамда бола жуфтлиги ўйнайди, қолганлар эса кузатиб турадилар. Навбат билан ҳар бир бола ўйинда иштирок этади. Энг муҳими шундаки, "Қулоқсиз" сўзлар фақатгина бола томонидан эмас, катта одам томонидан ҳам айтилиши лозим.


МАЙМУНЧАЛАР
Мақсад: Болаларда топқирликни шакллантириш;
Бошловчи болаларга маймунчалар каби бир-бирларига тақлид ва мазах қилишларини таклиф қилади. ҳамма маймунчаларга "айланишади". Биринчи бўлиб бошловчи, сўнгра болалар навбати билан сардор этиб тайинланадилар ва бирор бир маймунларга хос ҳаракатни кўрсатадилар, қолган болалар эса унинг ҳаракатларини такрорлашади. Бошловчи аввал маймунларга хос ҳаракатни юз ифодаси орқали, сўнгра овози ва гавда ҳаракатлари орқали тасвирлаб беради.


МИМИК МАШҚ
Мақсад: Болаларда топқирликни шакллантириш.
Бу ўйинда болалар навбати билан қуйидаги ҳиссиётларни: қўрқув, ғазаб, жаҳл, хафалик, меҳр кабиларни тасвирлаб беришади. Бу ҳиссиётларни улар худди кўзгуга қараётгандек тасвирлаб беришлари керак бўлади. Гуруҳдаги қолган болалар эса "кўзгу" ролини бажаришади. "Кўзгу" ролидаги болалар ифодаланаётган ҳиссиётларни акс эттирадилар.



Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish