Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Талабаларда нутқ маданияти тушунчасини англашга эришиш, жамият тарихида муомала маданияти, нутқ маданияти, нутқ одоби, мулоқот одоби тарзида аталиб келган бу ҳодисага нисбатан чуқур илмий тасаввурни шакллантириш: она тилига муҳаббат, ҳурмат, бошқа тилларга муносабатини, тил билишга, айниқса, кўп тилларни билишга қизиқиш ҳиссини уйғотиш, тил бирликларининг имкониятларидан мақсадга мувофиқ, ўринли фойдаланиш, шу тарзда тўғри, аниқ, лўнда, мантиқли ва таъсирчан нутқ тузиш кўникмаларини ҳосил қилиш. Нутқни назорат қилиш, унга бефарқ бўлмаслик ҳиссини пайдо қилиш, умуман, тилдан фойдаланиш яхши ва ёмон, нотўғри ёки таъсирчан нутққа эътибор беришнинг жамиятда тутган ўрнини белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Оммавий ахборот воситалари тили, кўча тили, ҳуқуқшунос ёки тиббиёт ҳодимлари нутқидаги камчиликларга бефарқ бўлмаслик кайфиятини барчада баробар шакллантирриш ҳам ҳозирги куннинг муҳим муаммоси эканлигини назарда тутилса, унинг ишлаб чиқаришдаги ўрни янада яққол намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |