Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Нутқ маданияти асослари” курсини ўзлаштиришда ўқитишнинг замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ этиш яхши самара беради. Дастурда кўрсатилган мавзулар синовдан ўтган яхши маъруза, нутқ тузиш кўникмасини шакллантиришга кўмак берадиган амалий машғулотлар (ўқувчиларни, талабаларни кўп сўзлатиш), семинар машғулотлари, талабаларни мустақил ишлатиш, кўпроқ баҳс-мунозаралар ўтказиш, уларнинг матбуотда чиқишларини ташкил этиш, талабаларнинг ўзларига маърузалар қилдириш усулларига, дарслик, ўқув қўлланмалари, қўшимча адабиётлар, нутқ намуналари берилган парчалар тарқатиш, таҳлил қилдириш, бошқа воситалардан, “Матбуот конференцияси” методларидан фойдаланган ҳолда ўтилса самара яхши бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |